30 odimda farzand tarbiyasi (4 Odim)

Тўртинчи одим

Фарзандингизга ёшлигида таълим беринг!

Болажонлар ҳаётларининг дастлабки босқичларида ўткир хотирали бўлиш билан ажралиб турадилар. Бундан унумли фойдаланган ҳолда уларни илм олишга ва Қуръони Каримни ва Суннати мутоҳҳарани ёд олиш ҳамда саҳиҳ ақидани пухта эгаллаш каби шаръий билимларни ўрганишга йўллантиришимиз керак.

Зеро Ислом уммати кучли олимларга ва Қуръон ва Суннат нури билан фикр юритувчи даъватчиларга муҳтождир. Бу эса, фақат ёшликдан бошлаб таълим олиш билангина бўлади…

Бу иш қийин ва имконсиз дея кўрманг!

Мана Ибн Муфлиҳ шундай дейди: “Ёшликда олинган илм мустаҳкам, барқарор бўлади. Шундай экан, ёш толиби илмларга, айниқса зукко, ҳушёр ва имл олишга ҳавасманд бўлганларига алоҳида эътибор бериш керак. Шунингдек, уларнинг ёш, ночор, ёки кучсиз бўлишлари, улар билан шуғулланишдан ва уларга алоҳида эътибор беришдан тўсмаслиги керак”.[1]

Ёшликдан илм олишнинг ва бунинг киши шахсиятнинг шаклланишидаги аҳамиятига доир амалий мисоллар:

1. Ибн Аббосдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг, Ансорлардан бир кишига:

“Юр, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ҳадис ўрганамиз. Зеро бугун улар кўпдир”, дедим. У эса:

“Қизиқсана, эй Ибн Аббос! Одамлар орасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бор бўлатуриб, уларнинг сенга эҳтиёжи бўлишини ўйлаяпсанми?” деди.

Мен эса унга эътибор бермай, ҳадис ўрганишга киришдим. Агар менга бир кишидан ҳадис етиб келса, шу заҳоти унинг олдига борардим. У қайлула (кундузги уйқу)да бўлса, ридомни тагимга тўшаб эшигининг остонасида кутардим. Шамол чанг-тўзонни устимга учирарди. У уйидан чиқиб, мени кўрганда: “Эй Расулуллоҳнинг жиянлари, бу нима қилганингиз? Одам жўнатсангиз, олдингизга ўзим борардим”, дерди. Шунда мен: “Менинг ҳузурингизга келиб, сиздан ҳадис ўрганишим мақсадга мувофиқроқ”, дер эдим…

Ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) айтади: “Бир куни ҳалиги Ансорий киши атрофимда одамларнинг (ҳадис ўрганиш учун) тўпланиб турганини кўриб: “Бу йигитча мендан ақиллироқ”, деганди”.[2]

2. Маъмардан (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) ривоят қилинади: “Мен ўн тўрт ёшлигимда Қатодан ҳадис эшитдим. Ўша пайтлар нимаики эшитган бўлсам, худди кўксимга битилгандекдир”.[3]

3. Умму Дардо (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шундай дейди: “Ёшлигингизда илм талаб қилингларки, катта бўлганингизда унга амал қиласизлар. Зеро ҳар бир ҳосил йиғувчининг (ҳосил йиғишдан олдин) экиб қўйган нарсаси бўлади”.[4]

* * *


[1] “Ал-Одобуш-шаръийя” (1/244).

[2] Сияру аълам ан-нубала (3/343).

[3] Сияру аълам ан-нубала (7/5-18).

[4] Сияру аълам ан-нубала (12/615).

To‘rtinchi odim

Farzandingizga yoshligida ta’lim bering!

Bolajonlar hayotlarining dastlabki bosqichlarida o‘tkir xotirali bo‘lish bilan ajralib turadilar. Bundan unumli foydalangan holda ularni ilm olishga va Qur’oni Karimni va Sunnati mutohharani yod olish hamda sahih aqidani puxta egallash kabi shar’iy bilimlarni o‘rganishga yo‘llantirishimiz kerak.

Zero Islom ummati kuchli olimlarga va Qur’on va Sunnat nuri bilan fikr yurituvchi da’vatchilarga muhtojdir. Bu esa, faqat yoshlikdan boshlab ta’lim olish bilangina bo‘ladi…

Bu ish qiyin va imkonsiz deya ko‘rmang!

Mana Ibn Muflih shunday deydi: “Yoshlikda olingan ilm mustahkam, barqaror bo‘ladi. Shunday ekan, yosh tolibi ilmlarga, ayniqsa zukko, hushyor va iml olishga havasmand bo‘lganlariga alohida e’tibor berish kerak. Shuningdek, ularning yosh, nochor, yoki kuchsiz bo‘lishlari, ular bilan shug‘ullanishdan va ularga alohida e’tibor berishdan to‘smasligi kerak”.[1]

Yoshlikdan ilm olishning va buning kishi shaxsiyatning shakllanishidagi ahamiyatiga doir amaliy misollar:

1. Ibn Abbosdan (Olloh undan rozi bo‘lsin) rivoyat qilinadi: “Rasululloh sollallohu alayhi va sallam vafot etganlaridan so‘ng, Ansorlardan bir kishiga:

“Yur, Nabiy sollallohu alayhi va sallamning sahobalaridan hadis o‘rganamiz. Zero bugun ular ko‘pdir”, dedim. U esa:

“Qiziqsana, ey Ibn Abbos! Odamlar orasida Nabiy sollallohu alayhi va sallamning sahobalari bor bo‘laturib, ularning senga ehtiyoji bo‘lishini o‘ylayapsanmi?” dedi.

Men esa unga e’tibor bermay, hadis o‘rganishga kirishdim. Agar menga bir kishidan hadis etib kelsa, shu zahoti uning oldiga borardim. U qaylula (kunduzgi uyqu)da bo‘lsa, ridomni tagimga to‘shab eshigining ostonasida kutardim. Shamol chang-to‘zonni ustimga uchirardi. U uyidan chiqib, meni ko‘rganda: “Ey Rasulullohning jiyanlari, bu nima qilganingiz? Odam jo‘natsangiz, oldingizga o‘zim borardim”, derdi. Shunda men: “Mening huzuringizga kelib, sizdan hadis o‘rganishim maqsadga muvofiqroq”, der edim…

Ibn Abbos (Olloh undan rozi bo‘lsin) aytadi: “Bir kuni haligi Ansoriy kishi atrofimda odamlarning (hadis o‘rganish uchun) to‘planib turganini ko‘rib: “Bu yigitcha mendan aqilliroq”, degandi”.[2]

2. Ma’mardan (Olloh uni rahmat qilsin) rivoyat qilinadi: “Men o‘n to‘rt yoshligimda Qatodan hadis eshitdim. O‘sha paytlar nimaiki eshitgan bo‘lsam, xuddi ko‘ksimga bitilgandekdir”.[3]

3. Ummu Dardo (Olloh undan rozi bo‘lsin) shunday deydi: “Yoshligingizda ilm talab qilinglarki, katta bo‘lganingizda unga amal qilasizlar. Zero har bir hosil yig‘uvchining (hosil yig‘ishdan oldin) ekib qo‘ygan narsasi bo‘ladi”.[4]

* * *

[1] “Al-Odobush-shar’iyya” (1/244).

[2] Siyaru a’lam an-nubala (3/343).

[3] Siyaru a’lam an-nubala (7/5-18).

[4] Siyaru a’lam an-nubala (12/615).

Devami

30 odimda farzand tarbiyasi (3 Odim)

Учинчи одим

Зарурий шаръий ишларни ўргатмоқ

Болажонлар солиҳ инсон бўлиб етишишлари учун ёшликлариданоқ намоз, рўза ва шунга ўхшаган зарурий шаръий ишларни ўргатиб бориш лозим. Мана шу сабабдан “Ёшликда таълим олиш, тошга ўйилиб ёзилган нақш кабидир”, дейилади.

Амалий мисол:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингизни етти ёш бўлганларида намозга буюринглар. Энди ўн ёш бўлганларида (намозга бепарво бўлсалар) намоз сабабли уринглар! Ва (шу ёшда ўғил-қизларни) ётоқ ўринларини ажратинглар!” — дедилар.[1]



[1] Сунан Аби Довуд, “Бола қачон намозга буюрилиши ҳақидаги боб” (495).

 

Uchinchi odim

Zaruriy shar’iy ishlarni o‘rgatmoq

Bolajonlar solih inson bo‘lib etishishlari uchun yoshliklaridanoq namoz, ro‘za va shunga o‘xshagan zaruriy shar’iy ishlarni o‘rgatib borish lozim. Mana shu sababdan “Yoshlikda ta’lim olish, toshga o‘yilib yozilgan naqsh kabidir”, deyiladi.

Amaliy misol:

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “Farzandlaringizni etti yosh bo‘lganlarida namozga buyuringlar. Endi o‘n yosh bo‘lganlarida (namozga beparvo bo‘lsalar) namoz sababli uringlar! Va (shu yoshda o‘g‘il-qizlarni) yotoq o‘rinlarini ajratinglar!” — dedilar.[1]
[1] Sunan Abi Dovud, “Bola qachon namozga buyurilishi haqidagi bob” (495).

Devami

Zulm qo’rquvu va undan qutulısh haqida (Kiril va Lotinda)

ЗУЛМ ҚЎРҚУВИ ВА УНДАН ҚУТУЛИШ ҲАҚИДА

Илмий тадқиқотларга кўра сигирлар қўрқитилганда сути, товуқлар қўрқитилганда эса тухуми камаяр экан…

Хўш, инсон ва жамият қўрқитилсачи?

Қўрқув инсонни ҳар жаҳатдан маҳв қилиши, яъни унинг бутун қобилиятларини йўққа чиқариши маълум. Шунинг учун тарихда ҳам, бугун ҳам золим бошқарувчилар халқни қўрқитиш билан асир олишни ўзларига усул қилиб олганлар.

Фиръавн Бани Исроилнинг оилаларидан туғилган ўғил болаларни ўлдириш орқали бу қавмни ўзига қул қилиб олганди. То ки Аллоҳ таоло Мусо ас. ни пайғамбар сифатида юборганидан кейин жуда катта машаққатлар билан ўз қавмини Фиръавнга қарши чиқишга бошлай олди…

Ҳозир ҳам Шимолий Корея, Туркманистон каби давлатларда бу давлатларнинг раҳбарлари ўз халқларини худди Совет диктатори Сталин каби қўрқув остида ушлаб билан бошқариб келмоқда.

Ўзбекистонда ҳам айни бошқарув усулини кўриш мумкин. Мамлакатимизда диктатура режимидан аввало шу режимнинг югурдаклари бўлган марказий ва маҳаллий ҳукумат идораларининг ходимлари ўлгудек қўрқади. Бу ерда қўрқувнинг сабаби режим бошидан бошлаб вазирлару нозирлар, вилоят ва туман ҳокимларию маҳаллаларнинг оқсоқоллари режимнинг жиноятига шерик бўлишганидир. Яъни, ҳамма ёппасига муттаҳам, жиноятчи, порахўр ва золим. Бундай шароитда истаган давлат масъулини истаган шаклда қамоққа олиш ёки бўлмаса бир ишорат билан йўқ қилиб юбориш ҳеч гап эмас. Бу шароитда ким ҳам юқоридаги раҳбаридан ёки бир биридан қўрмайди дейсиз…

Бундай зулм қўрқуви шароитида инсонларимиз ҳеч бир соҳада ўз имконлари, қобилиятлари ва истеъдодларини ўртага қўйиш, бу орқали ватанимизнинг моддий ва маънавий жиҳатдан тараққиётига ҳисса қўша олмаяптилар.

Ҳозир Ўзбекистонда худди қабристонда бўлгани каби жим житлик, ҳеч ким бирор масалада ўз фикрини айта олмайди, ташаббус кўрсатиб ўртага чиқа олмайди. Бунинг устига диктутура ҳукуматини мамлакат иқтисодини махсус бўҳронга учратгани учун инсонлар кундалик нон топиш, яъни рўзғор тебратиш дардидан бош кўтара олмай қолганлар.

Бир томонда золимлар ва уларнинг милициясию прокуратурасидан қўрқиш, бир томонда иқтисодий войронагарчилик халқимизни тамоман фалж ҳолга солиб қўйган. Миллатни тараққиётга бошлайдиган зиёлилар ва аҳли илимлар ҳам режимнинг мана шундай мудхиш қўрқувидан бирон сўз айтига журъат эта олмаяптилар.

Бундай оммавий қўрқув муҳитини йўққа чиқариш учун аввало инсонлар ва сўнгра жамият имон йўлидан юра бошлаши керак. Қолаверса, шахсларнинг ва жамиятнинг ҳаётида ОШКОРАЛИК сув ва ҳаводек зарур. Яъни, ким бўлишидан қатъий назар, энг катта раҳбарми, корхона бошлиғими, туман ёки вилоят ҳокимими, маҳалла оқсоқолими, унинг фаолияти барчага ошкор, айниқса оммавий ахборот воситаларининг диққат эътиборида туриши керак ва танқидга очиқ бўлиши керак.

Мана шундан иймоний, маърифий ва ошкоролик ислоҳотлари билан инсонлар қалбида ва жамиятда аста секинлик билан золимларнинг зулмидан қутулиш жараёни бошланади.

Албатта, бандалар аввало ўзлари яратган Парвадигорларидан қўрқишлари, яъни тақво соҳиби бўлишлари керак. Шундан кейин уларнинг ўзларига ўхшаган инсонлардан қўрқишларига ҳам асос қолмайди.

Зулм ва золмиларга қарши бирлашиш, бу орқали ҳаммамизнинг қўрқув режимидан қутулишимиз учун вақт аллақачон етди. Эндиги иш бу йўлда амалий ишларни қилишдадир.

Намоз НОРМЎМИН

29.01.2014

ZULM QO‘RQUVI VA UNDAN QUTULISH HAQIDA

Ilmiy tadqiqotlarga ko‘ra sigirlar qo‘rqitilganda suti, tovuqlar qo‘rqitilganda esa tuxumi kamayar ekan…

Xo‘sh, inson va jamiyat qo‘rqitilsachi?

Qo‘rquv insonni har jahatdan mahv qilishi, ya’ni uning butun qobiliyatlarini yo‘qqa chiqarishi ma’lum. Shuning uchun tarixda ham, bugun ham zolim boshqaruvchilar xalqni qo‘rqitish bilan asir olishni o‘zlariga usul qilib olganlar.

Fir’avn Bani Isroilning oilalaridan tug‘ilgan o‘g‘il bolalarni o‘ldirish orqali bu qavmni o‘ziga qul qilib olgandi. To ki Alloh taolo Muso as. ni payg‘ambar sifatida yuborganidan keyin juda katta mashaqqatlar bilan o‘z qavmini Fir’avnga qarshi chiqishga boshlay oldi…

Hozir ham Shimoliy Koreya, Turkmaniston kabi davlatlarda bu davlatlarning rahbarlari o‘z xalqlarini xuddi Sovet diktatori Stalin kabi qo‘rquv ostida ushlab bilan boshqarib kelmoqda.

O‘zbekistonda ham ayni boshqaruv usulini ko‘rish mumkin. Mamlakatimizda diktatura rejimidan avvalo shu rejimning yugurdaklari bo‘lgan markaziy va mahalliy hukumat idoralarining xodimlari o‘lgudek qo‘rqadi. Bu yerda qo‘rquvning sababi rejim boshidan boshlab vazirlaru nozirlar, viloyat va tuman hokimlariyu mahallalarning oqsoqollari rejimning jinoyatiga sherik bo‘lishganidir. Ya’ni, hamma yoppasiga muttaham, jinoyatchi, poraxo‘r va zolim. Bunday sharoitda istagan davlat mas’ulini istagan shaklda qamoqqa olish yoki bo‘lmasa bir ishorat bilan yo‘q qilib yuborish hech gap emas. Bu sharoitda kim ham yuqoridagi rahbaridan yoki bir biridan qo‘rmaydi deysiz…

Bunday zulm qo‘rquvi sharoitida insonlarimiz hech bir sohada o‘z imkonlari, qobiliyatlari va iste’dodlarini o‘rtaga qo‘yish, bu orqali vatanimizning moddiy va ma’naviy jihatdan taraqqiyotiga hissa qo‘sha olmayaptilar.

Hozir O‘zbekistonda xuddi qabristonda bo‘lgani kabi jim jitlik, hech kim biror masalada o‘z fikrini ayta olmaydi, tashabbus ko‘rsatib o‘rtaga chiqa olmaydi. Buning ustiga diktutura hukumatini mamlakat iqtisodini maxsus bo‘hronga uchratgani uchun insonlar kundalik non topish, ya’ni ro‘zg‘or tebratish dardidan bosh ko‘tara olmay qolganlar.

Bir tomonda zolimlar va ularning militsiyasiyu prokuraturasidan qo‘rqish, bir tomonda iqtisodiy voyronagarchilik xalqimizni tamoman falj holga solib qo‘ygan. Millatni taraqqiyotga boshlaydigan ziyolilar va ahli ilimlar ham rejimning mana shunday mudxish qo‘rquvidan biron so‘z aytiga jur’at eta olmayaptilar.

Bunday ommaviy qo‘rquv muhitini yo‘qqa chiqarish uchun avvalo insonlar va so‘ngra jamiyat imon yo‘lidan yura boshlashi kerak. Qolaversa, shaxslarning va jamiyatning hayotida OShKORALIK suv va havodek zarur. Ya’ni, kim bo‘lishidan qat’iy nazar, eng katta rahbarmi, korxona boshlig‘imi, tuman yoki viloyat hokimimi, mahalla oqsoqolimi, uning faoliyati barchaga oshkor, ayniqsa ommaviy axborot vositalarining diqqat e’tiborida turishi kerak va tanqidga ochiq bo‘lishi kerak.

Mana shundan iymoniy, ma’rifiy va oshkorolik islohotlari bilan insonlar qalbida va jamiyatda asta sekinlik bilan zolimlarning zulmidan qutulish jarayoni boshlanadi.

Albatta, bandalar avvalo o‘zlari yaratgan Parvadigorlaridan qo‘rqishlari, ya’ni taqvo sohibi bo‘lishlari kerak. Shundan keyin ularning o‘zlariga o‘xshagan insonlardan qo‘rqishlariga ham asos qolmaydi.

Zulm va zolmilarga qarshi birlashish, bu orqali hammamizning qo‘rquv rejimidan qutulishimiz uchun vaqt allaqachon yetdi. Endigi ish bu yo‘lda amaliy ishlarni qilishdadir.

Namoz NORMO‘MIN

29.01.2014

Devami

Яхши бир жараён-Yahshi bir jarayon (Кирил ва Lotinda)

Дарёнинг тириклиги оқиши билан дейдилар. Дарҳақиқат, дарё оқмаса у ботқоқликка айланади, ҳамма нарсанинг тозаланишига восита бўладиган сувнинг ўзи ҳам чирийди. Оқиб турган дарё ўзини ўзи ва бошқаларни тозалагани каби, балиқларга ва бошқа сувда яшайдиган жонзотларга уй макон, тупроқда унадиган ўсимликларга эса жон бўлади…

Дарёнинг оқиб туриши мана шундай тирик бир жараёндир…
Биз ўзбеклар ҳам алҳамдулиллаҳ Ислом Каримовнинг 26 йиллик диктатурасига қарамай ўлганимиз йўқ. Бу диктатарага қарши доимо овозимиз чиқиб турди, уни фош қилишга ва унга қарши қўлимиздан келганича курашишга ҳаракат қилдик.

Бугун Каримов ёлғон ва мунофиқона сайлов ўйинлари билан халқимизни ҳам, дунё жамоатчилигини ҳам алдаб, уларни бир тийинга қиммат инсонлар ўрнида кўриб, қайтадан тахтга ўтирмоқчи. Тахтига қайта ўтирадими, йўқми уни фақат Аллоҳ таоло билади. Чунки кечагина тупроқ остига кетган Суадия қироли ҳам абадий тахтимда ўтираман, дейдиганлардан эди. Бугун эса унинг манзили кимсасиз қабр бўлди…

Лекин ҳаёт тўхтагани йўқ. Ҳаёт худди дарё каби бир жараёндир. Ўзбек халқи ҳам ўлгани йўқ. Бу кунларда оз бўлса ҳам халқимизнинг тириклигини билдирадиган яхши хабарлар келмоқда. Улардан бир нечтасини сизлар билан баҳам кўрмоқчиман:

1. “Озодлик” радиосида Олмалиқликдан Гулчеҳра опа деган аёл Каримов диктатурасига қарши унча мунча мухолифлар айтмолмайдиган гапларни айтдилар. Бу оддий ўзбек аёли, бундайлар ватанимизда миллионларчадир. Марҳамат ўзингиз ўқиб эшитиб кўринг:
http://www.ozodlik.org/content/article/26810931.html

2. Ўтган кунларда биз “Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти” Ўзбекистондаги режимнинг мамлакат ичкарисида ва ташқарисида қилаётган жиноятларига қарши Истанбулда намойиш ўтказдик. Намойишга мингга яқин ҳамюртларимиз ва маҳаллий жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Бу мухолифатнинг мустақиллик йилларидан кейинги ўтган деярли чорак аср давомида амалга оширган энг катта норозилик намойиши эди. Бу ҳақда “Озодлик” ва ББС ўзбек хизматлари хабар тарқатишди. Жамиятимиз ва ўтказган намойишимиз ҳақида маълумотларни www.turkistanlilar.org саҳифамиздан ўрганишингиз мумкин.

3. Бир гуруҳ мухолифатчилар Ўзбекистондаги сохта сайловларни фош қилиш учун интернет тармоғида “Виртуал Президентлик Сайлови” гуруҳини тузишибди. Ташаббусчилар орасида таниқли мухолифатчилар Мўътабар Тожибоева,Муҳаммадсолиҳ Абутов, Улуғбек Бакиров, мустақил сиёсатшунос Камолиддин Роббимов ва бошқалар бор. Эътибор берилса, бу мухолифатчилар орасида аниқ Исломий қарашлари бўлганлар ҳам, аниқ демократия тарафдори бўлганлар ҳам бор. Яъни, бу икки бир биридан фарқли эътиқодий ва амалий гуруҳларнинг вакиллари бир орага келиб, қўлларидан келганича Ислом Каримов диктатурасига қарши ҳаракат қилишга бел боғлашибди. Менимча мусулмонларнинг уларга хайрихоҳ бўлган бундай гуруҳлар билан биргаликда ҳаракат қилишларида монеълик бўлмаса керак. Яъни, мусулмон мусулмонлигича қолсин, демократ демократлигича қолсин ва эътиқод ва амаллар имкон берган даражада биргаликда ҳаракат қилинсин. Бу қоида албатта ўзларини Ислом дини душманлари деб эълон қилган Абдураҳим Пўлатов, Галима Бухорбоева, “Мен Шарлиман”, деб севгили пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га қилинган ҳақоратларга қўшилган номи журналист ўзи шайтонист “радикал демократларга” тааллуқли эмасдир. Ислом дини ва мусулмонлар улар билан тинч тотув яшайдиган тоифалар билан ўзаро шартнома асосида тинч жамият доирасида яшай оладилар. Бу масалага алоҳида тўхталашимнинг сабаби эса Ўзбекистонимизнинг келажаги учун энг муҳим ижтмиоий сиёсий омиллар Ислом дини, демократия тушунчаси ва миллатчилик масаласи бўлишидир. Шундай экан, бу ижтимоий гуруҳлар вакилларининг ҳозирданоқ ўзаро мулоқот ва умумий тинч жамият қуришнинг пойдеворини ўрнатиб боришлари ўта муҳимдир. Мисол учун ўзимизнинг Туркия аҳолисининг 99% мусулмон дейилсада, аслида 70% га яқини ўзини мусулмон ва Ислом дини тарафдори деб биладиганлар, 30% га яқини эса ўзларини секуряр (лаик) демократия тарафдори деб биладиганлардан иборат. Бунинг устига Турк ва Курд миллатчилиги тарафдорлари ҳам бор. Охирги 30 йилда Курд миллатчиларининг исёни натижасида Туркияда 40 мингга яқин киши ўлди, мамлакат иқтисодига энг камида 500 миллиард доллар зарар берилди. Шундай экан, биз ҳозирдан мусулмонлар билан ўзларини демократ деб атайдиган, айни замонда мусулмонларга қарши ҳурмат билан қарайдиган тоифалар, шунингдек ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, руслар орасида тинч тотув ҳаётнинг эътиқодий, фикрий ва амалий илдизларини ўрната бошлашимиз керак…
“Виртуал Президентлик Сайлови” гуруҳининг фаолияти билан мана бу ерда танишишингиз мумкин:
https://saylov2015.wordpress.com/

4. Хориждаги ҳамюртларимиз ичида энг танилган сайтлардан бири “Дунё ўзбеклари” сайтидир. Бу сайтга ва унинг муаллифи Исмат Хушевга ҳам ҳар ким хил муносабатда бўлиши мумкин. Аммо унинг Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёевни фош қилувчи мақолалари ва айниқса куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлисида бир депутатнинг Шавкат Мирзиёевнинг қайтадан Бош Вазир бўлишига қарши овоз берганлиги ҳақидаги хабари фақатгина журналистик сенсация эмас, ҳаммамиз “Ура” деб олқишлайдиган бир хушхабар ҳамдир. Кесакдан ўт чиқибди деганларидек, Ўзбекистон Олий Мажлисида Каримовдан кейин Ўзбекистоннинг янги диктатори дея ҳозирдан машҳур бўла бошлаган “робот” Бош Вазир Шавкат Мирзиёвнинг золимлигини фош қилиш албатта халқимизнинг манфаатигадир. Тегишли хабарни мана бу ердан ўқишингиз мумкин:
http://dunyouzbeklari.com/archives/93161

5. “Озодлик” радиосида 2014 йилда энг машҳур хабарлардан бири санъаткор “Озода Саидзода: Бош вазир Мирзиёевни судга бераман!” (http://www.ozodlik.org/content/article/26767468.html) хабари экан. Албатта, бу амалга ошдими йўқми буни билмаймиз. Аммо бундай хабарлар Ўзбекистондаги зулм бутун ижтимоий табақалар, яъни оддий меҳнакашлару зиёлилар, диндорлару санъаткорлар ҳамма ҳамманнинг жонига текканига далилдир. Эндиги масала эса озодлик, имон ва тараққиёт йўлида биргалишиб ҳаракат қилишимиз ва бу савобли жараёнга ҳаммамизнинг ўз ҳиссамизни қўшишимиздадир.

Аллоҳ рози бўлсин!

Намоз НОРМЎМИН
“Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти” Раиси ўринбосари
25.01.2015

YAXSHI BIR JARAYON

Daryoning tirikligi oqishi bilan deydilar. Darhaqiqat, daryo oqmasa u botqoqlikka aylanadi, hamma narsaning tozalanishiga vosita bo‘ladigan suvning o‘zi ham chiriydi. Oqib turgan daryo o‘zini o‘zi va boshqalarni tozalagani kabi, baliqlarga va boshqa suvda yashaydigan jonzotlarga uy makon, tuproqda unadigan o‘simliklarga esa jon bo‘ladi…
Daryoning oqib turishi mana shunday tirik bir jarayondir…

Biz o‘zbeklar ham alhamdulillah Islom Karimovning 26 yillik diktaturasiga qaramay o‘lganimiz yo‘q. Bu diktataraga qarshi doimo ovozimiz chiqib turdi, uni fosh qilishga va unga qarshi qo‘limizdan kelganicha kurashishga harakat qildik.

Bugun Karimov yolg‘on va munofiqona saylov o‘yinlari bilan xalqimizni ham, dunyo jamoatchiligini ham aldab, ularni bir tiyinga qimmat insonlar o‘rnida ko‘rib, qaytadan taxtga o‘tirmoqchi. Taxtiga qayta o‘tiradimi, yo‘qmi uni faqat Alloh taolo biladi. Chunki kechagina tuproq ostiga ketgan Suadiya qiroli ham abadiy taxtimda o‘tiraman, deydiganlardan edi. Bugun esa uning manzili kimsasiz qabr bo‘ldi…

Lekin hayot to‘xtagani yo‘q. Hayot xuddi daryo kabi bir jarayondir. O‘zbek xalqi ham o‘lgani yo‘q. Bu kunlarda oz bo‘lsa ham xalqimizning tirikligini bildiradigan yaxshi xabarlar kelmoqda. Ulardan bir nechtasini sizlar bilan baham ko‘rmoqchiman:
1. “Ozodlik” radiosida Olmaliqlikdan Gulchehra opa degan ayol Karimov diktaturasiga qarshi uncha muncha muxoliflar aytmolmaydigan gaplarni aytdilar. Bu oddiy o‘zbek ayoli, bundaylar vatanimizda millionlarchadir. Marhamat o‘zingiz o‘qib eshitib ko‘ring:

http://www.ozodlik.org/content/article/26810931.html

2. O‘tgan kunlarda biz “Xalqaro Turkistonliklar Hamkorlik Jamiyati” O‘zbekistondagi rejimning mamlakat ichkarisida va tashqarisida qilayotgan jinoyatlariga qarshi Istanbulda namoyish o‘tkazdik. Namoyishga mingga yaqin hamyurtlarimiz va mahalliy jamoatchilik vakillari qatnashdilar. Bu muxolifatning mustaqillik yillaridan keyingi o‘tgan deyarli chorak asr davomida amalga oshirgan eng katta norozilik namoyishi edi. Bu haqda “Ozodlik” va BBS o‘zbek xizmatlari xabar tarqatishdi. Jamiyatimiz va o‘tkazgan namoyishimiz haqida ma’lumotlarni www. turkistanlilar.orgsahifamizdan o‘rganishingiz mumkin.

3. Bir guruh muxolifatchilar O‘zbekistondagi soxta saylovlarni fosh qilish uchun internet tarmog‘ida “Virtual Prezidentlik Saylovi” guruhini tuzishibdi. Tashabbuschilar orasida taniqli muxolifatchilar Mo‘’tabar Tojiboyeva,Muhammadsolih Abutov, Ulug‘bek Bakirov, mustaqil siyosatshunos Kamoliddin Robbimov va boshqalar bor. E’tibor berilsa, bu muxolifatchilar orasida aniq Islomiy qarashlari bo‘lganlar ham, aniq demokratiya tarafdori bo‘lganlar ham bor. Ya’ni, bu ikki bir biridan farqli e’tiqodiy va amaliy guruhlarning vakillari bir oraga kelib, qo‘llaridan kelganicha Islom Karimov diktaturasiga qarshi harakat qilishga bel bog‘lashibdi. Menimcha musulmonlarning ularga xayrixoh bo‘lgan bunday guruhlar bilan birgalikda harakat qilishlarida mone’lik bo‘lmasa kerak. Ya’ni, musulmon musulmonligicha qolsin, demokrat demokratligicha qolsin va e’tiqod va amallar imkon bergan darajada birgalikda harakat qilinsin. Bu qoida albatta o‘zlarini Islom dini dushmanlari deb e’lon qilgan Abdurahim Po‘latov, Galima Buxorboyeva, “Men Sharliman”, deb sevgili payg‘ambarimiz Muhammad (sav)ga qilingan haqoratlarga qo‘shilgan nomi jurnalist o‘zi shaytonist “radikal demokratlarga” taalluqli emasdir. Islom dini va musulmonlar ular bilan tinch totuv yashaydigan toifalar bilan o‘zaro shartnoma asosida tinch jamiyat doirasida yashay oladilar. Bu masalaga alohida to‘xtalashimning sababi esa O‘zbekistonimizning kelajagi uchun eng muhim ijtmioiy siyosiy omillar Islom dini, demokratiya tushunchasi va millatchilik masalasi bo‘lishidir. Shunday ekan, bu ijtimoiy guruhlar vakillarining hozirdanoq o‘zaro muloqot va umumiy tinch jamiyat qurishning poydevorini o‘rnatib borishlari o‘ta muhimdir. Misol uchun o‘zimizning Turkiya aholisining 99% musulmon deyilsada, aslida 70% ga yaqini o‘zini musulmon va Islom dini tarafdori deb biladiganlar, 30% ga yaqini esa o‘zlarini sekuryar (laik) demokratiya tarafdori deb biladiganlardan iborat. Buning ustiga Turk va Kurd millatchiligi tarafdorlari ham bor. Oxirgi 30 yilda Kurd millatchilarining isyoni natijasida Turkiyada 40 mingga yaqin kishi o‘ldi, mamlakat iqtisodiga eng kamida 500 milliard dollar zarar berildi. Shunday ekan, biz hozirdan musulmonlar bilan o‘zlarini demokrat deb ataydigan, ayni zamonda musulmonlarga qarshi hurmat bilan qaraydigan toifalar, shuningdek o‘zbeklar, tojiklar, qozoqlar, qirg‘izlar, turkmanlar, ruslar orasida tinch totuv hayotning e’tiqodiy, fikriy va amaliy ildizlarini o‘rnata boshlashimiz kerak…
“Virtual Prezidentlik Saylovi” guruhining faoliyati bilan mana bu yerda tanishishingiz mumkin:
https://saylov2015.wordpress.com/

4. Xorijdagi hamyurtlarimiz ichida eng tanilgan saytlardan biri “Dunyo o‘zbeklari” saytidir. Bu saytga va uning muallifi Ismat Xushevga ham har kim xil munosabatda bo‘lishi mumkin. Ammo uning O‘zbekiston Bosh Vaziri Shavkat Mirziyoyevni fosh qiluvchi maqolalari va ayniqsa kuni kecha bo‘lib o‘tgan Oliy Majlisida bir deputatning Shavkat Mirziyoyevning qaytadan Bosh Vazir bo‘lishiga qarshi ovoz berganligi haqidagi xabari faqatgina jurnalistik sensatsiya emas, hammamiz “Ura” deb olqishlaydigan bir xushxabar hamdir. Kesakdan o‘t chiqibdi deganlaridek, O‘zbekiston Oliy Majlisida Karimovdan keyin O‘zbekistonning yangi diktatori deya hozirdan mashhur bo‘la boshlagan “robot” Bosh Vazir Shavkat Mirziyovning zolimligini fosh qilish albatta xalqimizning manfaatigadir. Tegishli xabarni mana bu yerdan o‘qishingiz mumkin:
http://dunyouzbeklari.com/archives/93161

5. “Ozodlik” radiosida 2014 yilda eng mashhur xabarlardan biri san’atkor “Ozoda Saidzoda: Bosh vazir Mirziyoyevni sudga beraman!” (http://www.ozodlik.org/content/article/26767468.html) xabari ekan. Albatta, bu amalga oshdimi yo‘qmi buni bilmaymiz. Ammo bunday xabarlar O‘zbekistondagi zulm butun ijtimoiy tabaqalar, ya’ni oddiy mehnakashlaru ziyolilar, dindorlaru san’atkorlar hamma hammanning joniga tekkaniga dalildir. Endigi masala esa ozodlik, imon va taraqqiyot yo‘lida birgalishib harakat qilishimiz va bu savobli jarayonga hammamizning o‘z hissamizni qo‘shishimizdadir.

Alloh rozi bo‘lsin!
Namoz NORMO‘MIN
“Xalqaro Turkistonliklar Hamkorlik Jamiyati” Raisi o‘rinbosari
25.01.2015

Devami

Amrima’ruf va nahiymunkar

Bismillahir rohmanir rohim

Olloh taologa hamdu sanolar, Rasulullohga salavotu salomlar bo‘lsin …

Jannatdagi baland maqomlar, bu dunyodagi eng qiyin maqomdan o‘tishni talab qiladi. Bu maqom – amrima’ruf va nahiymunkar maqomidir. Bu – barcha rasul va anbiyolarning vazifasi bo‘lib, o‘ta muhim va sharafli vazifadir. Har bir payg‘ambar o‘z qavmiga shunday degan:

«Ey qavmim, Ollohga ibodat qilinglar! Sizlar uchun Undan o‘zga biron Iloh yo‘qdir». (A’rof: 59);

«Aniqki, Biz har bir ummatga: «Ollohga ibodat qilinglar va shaytondan yiroq bo‘linglar», (degan vahiy bilan) bir payg‘ambar yuborganmiz». (Nahl: 36).

Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga ham shunday xitob kelgan:

«Siz (odamlarni) Parvardigoringizga da’vat qiling! Albatta siz To‘g‘ri yo‘l ustidadirsiz». (Haj: 67);

«Siz (odamlarni ham yolg‘iz) Parvardigoringiz- ga (ibodat qilishga) chorlang va mushrik kimsalardan bo‘lmang!» (Qasas: 87).

Modomiki, hukmning Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning o‘zlarigagina xos ekanini ta’kidlagan dalil yo‘q ekan, bu majburiyat Islom ummatining zimmasiga ham yuklangandir.

Olloh yo‘liga chorlash «najot kemasi bo‘lib, unga o‘tirgan najot topadi, undan kech qolgan esa halok bo‘ladi». Qilinayotgan munkar ishlarga og‘iz ochilmasa, savobli narsadek bo‘lib qoladi. Hatto, hozirgi hayotimizda ko‘rib turibmizdek, munkar ishlarni qilishga chorlanib, savobli ishlardan qaytariladi. Munkar ishlar kemaning tagidan ochilgan teshikka o‘xshaydi va «bu teshik o‘qyonus qa’ridagi qabrga tengdir».

«Ollohning sarhadlarida turadigan va unga tushadigan odamning misoli, kemaga o‘tirgan odamlarning misoliga o‘xshaydi. Ulardan ayrimlari kemaning yuqori qismida va boshqalari pastki qismlariga joylashadilar. Pastdagilar suv ichmoqchi bo‘lsalar, yuqoridagi odamlar oldidan o‘tib (bezovta qilishar), shuning uchun(o‘zaro): Tepamizdagi odamlarni bezovta qilmay o‘zimiz turgan joydan bir teshik ochsak!» – deyishdi. Agar ularni shu holatda qo‘yilsa, hammalari halok bo‘ladilar. Agar ularni to‘xtatib qolishsa, o‘zlari ham, boshqalar ham najot topishadi». (Imom Buxoriy, 2493).

«Fitnalar qalbga bo‘yra misoli bitta-bitta ta’sir qiladi. Undan qaysi qalb sipqorsa, unda qora dog‘ paydo bo‘ladi. Qaysi qalb inkor etsa, unda oppoq dog‘ paydo bo‘ladi va har ikki qalbning (oq dog‘i) uni silliq toshdek oppoq qiladi va unga Eru osmoncha bo‘lsa ham fitna ta’sir qila olmaydi. (Qora dog‘) esa qalbni qop-qora qiladi va to‘ntarilgan ko‘zadek bo‘lib, na yaxshilikka buyuradi va na gunohdan qaytaradi. Nafsu havosi istagan narsalarni qilaveradi». (Imom Muslim, 207).

Amrima’ruf va nahiymunkarga uzoq zamonlardan beri e’tibor berilmadi va imom Navaviy rahimahulloh aytganidek, uning ismigina qoldi, xolos. Balki birov: Bu qanday bo‘lishi mumkin?! Axir Azhar ulamolari odamlarga xutba qilib, va’zlar o‘qishmoqda-ku?! – deb savol berishi mumkin.

Bunga shunday javob beriladi: Farz amalga oshishining ma’nosi farzga amal qilish haqidagi buyruqning savob savobga, gunoh esa gunohga aylanadigan darajada voqe’da namoyon bo‘lishidir. Bu esa hanuz amalga oshmadi. Binobarin, iqtidorli har bir bandaning haqiqatni amalga oshirishi va botilni bekor qilishi, Shariat va Din asoslari fakulьtetlarini bitirib chiqqan kishilarni hujjat qilmasligi kerak. Chunki, ular bilan etarli ishlar amalga oshmadi. Bu birinchi tarafdan.

Ikkinchi tarafdan esa, savob ishdan voz kechilishi, gunoh ishni esa qilinishiga shohid bo‘lgan va qaytarishga kuchi etgan va boshqalar qaytarishmayotganini ko‘rgan har bir bandaga, u gunohdan qaytarishi zaruratdir. Bunday paytda uning biron diplomga ega bo‘lishi shart emas! Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning sunnatlari va siyratlarini tekshirib ko‘rgan odam, buni juda yaxshi biladi. Jumladan, ulamolar shunday deyishgan: «Piyonistalarning (ichmaslik haqida) o‘zaro nasihat qilishlari farzdir. O‘zaro nasihat qilishmasa gunoh ikkiga qatlanadi: aroq ichish va nasihatni tark qilish gunohlari». Chunki, amrima’ruf va nahiymunkar qilayotgan odamlarning adolatli bo‘lishlari shart emas. Agar shart bo‘lsa edi, biron kimsa savob ishlarga chorlamas edi. Chunki, «Har bir odamzot xatokordir va xatokorlarning yaxshirog‘i tavbakorrog‘idir». (Termiziy (2687). Bu hadisni alloma Alboniy rahimahulloh hasan degan).

Olloh taoloning:

«Odamlarni yaxshilikka chorlab, o‘zlaringizni unutasizlarmi? Holbuki, o‘zlaringiz Kitob tilovat qilasizlar. Aqlingizni yurgizmaysizlarmi?» (Baqara: 44) oyatida amrima’ruf va nahiymunkar qilgan odam uchun emas, aksincha, o‘z bilimiga amal qilmagan odamni mazammat qilingan. Suluk bilan qilingan da’vat, og‘iz bilan qilingan da’vatdan ko‘ra ta’sirchandir. Chunki, odamzot qilayotgan ishi bilan odamlarni nafratlantirar ekan, og‘zi bilan da’vat qilishi mumkin. Shuning uchun ham payg‘ambar Shu’ayb alayhissalom:

«Men sizlarga xilof qilib, sizlarni qaytarayotgan narsani (ya’ni, halol-haromga aralashtirishni) o‘zim qilishni istamayman», – degan. (Hud: 88).

Shunday ekan, chorlanganlar haqiqat va ezgulikka ijobat qilishlari, nasihat qilayotgan odamning holatiga qaramasliklari va holati shunday bo‘lishi kerak: «Haqiqatni, olib kelgan har qanday odamdan qabul qilinadi. Botilni esa, kimdan bo‘lishidan qat’iy nazar rad qilinadi».

Da’vatchi buyurayotgan va ta’qiqlayotgan narsalarini bilishi, da’vat qilar ekan shafqatli va mehribon bo‘lishi kerak. Olimlardan biri podshohlardan birining huzuriga kirib, unga qo‘pol muomala qildi. Shunda podshoh Olloh taolo sendan ko‘ra yaxshiroq odamni, mendan ko‘ra yomonroq bo‘lgan podshoh oldiga yuborar ekan:

«Bas, unga yumshoq so‘z so‘zlanglar! Shoyad pand-nasihat olsa yoki (Mening qahrimdan) qo‘rqsa», dedi (Toha: 44), dedi. Ya’ni, Olloh taolo payg‘ambari Muso alayhissalomni Robbul olamiynga o‘ta kofir bo‘lgan Fir’avnga yubordi va Muso alayhissalomga muloyim bo‘lishni amr qildi.

Savollarga javob berilar ekan, hissiyotlarga berilish yaramaydi. Foyda bo‘lishi, zarar va fasodlar ketishi uchun, Ollohning dinini o‘rganish kerak. Buning dalili Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning (munofiq) Abdulloh ibn Salulni o‘ldirmasliklaridir. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bu haqda: «Yasribda uning ko‘p tarafdorlari bor. Odamlar: Muhammad ashoblarini o‘ldirayapti? – deyishsa nima bo‘ladi?!» – degan edilar. Ibn Salul fitnalarni ko‘paytirib, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam va da’vatga qarshi hiylalar qilgan bo‘lsada, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam uni o‘ldirmadilar. Chunki, Ollohning shariati – manfaatlarning o‘zginasidir. Qaerda manfaat bo‘lsa, o‘sha erda Ollohning shariati bordir.

Shayxulislom Ibn Taymiyya rahimahulloh (o‘lkasini bosib olgan) mo‘g‘ul-tatarlarning aroq ichishlariga qarshi bo‘lgan do‘stlaridan norozi bo‘lar va: «Aroq Ollohni zikr qilish va namoz o‘qishga mone’ bo‘lsa, tatarlarni musulmonlarni o‘ldirish va ularning nomuslarini bulg‘ashlariga mone’ bo‘ladi», – der edi.

Biz ishlarning oqibatiga qarashimiz va gunoh ishlarni gunohlar bilan qaytarmasligimiz, gunohni ustivor ko‘rmasligimiz, boshqa gunohni keltirib chiqarmasligimiz, shar’iy manfaat bo‘lmagan narsalarda jonni qiynamasligimiz, inkor qilish bilan oila va yoru do‘stlarga ozor bermasligimiz kerak. Chunki, inkor etish ba’zi o‘rinlarda farz bo‘lsa, ba’zi o‘rinlarda haromdir. Gumonga g‘olib kelgan bo‘lsa, amrima’ruf va nahiymunkar qilgan odamning ozorlanishi mustahabdir. «Shahidlarning sayyidi – Hamza ibn Abdulmuttalib va zolim imomga (qarshi turib) unga amrima’ruf va nahiymunkar qilgan, natijada, podshoh o‘ldirgan odamdir». (Hokim (4884). Bu osorni alloma Alboniy sahih dedi).

Ishlarning eng yaxshisi – mo‘’tadilidir. O‘rinsiz joyda loqaydlik yoki intilish yaxshi bo‘lmaganidek, jur’at o‘rinlarida qo‘rqoqlik va orqaga chekinish maqtovga sazovor emas. Abdulloh ibn Mas’ud raziyallohu anhu yo‘ldoshlariga: «Sizlar shunday zamonda yashayapsizlarki, unda amrima’rufga shoshilganingiz eng yaxshirog‘ingiz bo‘ladi. Odamlarga shunday zamonlar keladiki, shubhalar ko‘paygani bois, ularning yaxshirog‘i – to‘xtab, tekshirib ko‘rganlaridir», – degan edi.

G‘urbatning kuchayishi va taqvoning ozayishi tufayli masalalar, jumladan, balosi ko‘payganlari haqida o‘z bilimdoniga murojaat etish lozim. Biz shunday masalalarga duch kelayapmizki, agar ular haqida Umar raziyallohu anhuga murojaat etilsa, Badr janggida ishtirok etgan barcha sahobalarni to‘plagan bo‘lar edi!! Xavorijlar ahvolidan voqif bo‘lganlar, ular hissiyotga berilish va fiqhiy bilimlarning ozligi sababli qanday falokatlarni qilishgan ekaniga guvoh bo‘lishadi. Ibn Kasiyr rahimahulloh hikoya qiladi: «Bizga Rosibiy purma’no xutba qildi. Uning xutbasini eshitib ko‘zlardan yoshlar quyildi, ko‘ngillar yumshadi. U o‘z xutbasida odamlarni Oxiratga rag‘batlantirib, dunyoda zohid bo‘lishga chorlab, jihod qilishga chaqirdi va odamlar jannatdan mujdalangan sahobalar kabi jang qilish uchun safarbar bo‘ldilar».

Shu bois Ibn Kasiyr rahimahulloh: «Xavorijlar turi qanday ajoyib-a?! Ularning orasida bironta ham sahoba yo‘q hamda Qur’on o‘qisalarda halqumlaridan nariga o‘tmagan!» – degan edi.

Garchi ijobat bo‘lmaslik gumoni ustun bo‘lsada, amrima’ruf va nahiymunkar qilish mashru’ qilingan bo‘lsa, pishib etilgan mevalar va yuzaga kelib rivojlanayotgan «dindorlik» to‘fonini ko‘rish bilan nima qilish kerak?! Siz foydasiz ishni va dengizda dehqonchilikni qilmaysiz! Olloh taolo aytdi:

«Bas, agar pand-nasihat foyda bersa (kishilarga) pand-nasihat qiling!» (A’lo: 9). Ulamolar: «Uning ma’nosi: Garchi foyda bermasa ham eslatavering!» – dedilar. Bu shu oyatga ham o‘xshaydi:

«sizlar uchun issiq (sovuq)dan asraydigan kiyimlar». (Nahl: 81). Aslida bu kiyimlar ko‘proq sovuqdan himoya qiladi.

Biz xalq orasida da’vat va tablig‘ni ommalashtirishimiz va Islom dinini jahonning to‘rt burchagiga etkazishimiz kerak

«Barcha olamlarni (oxirat azobidan) qo‘rqitguvchi bo‘lsin deb O‘z bandasi (Muhammad sollallohu alayhi va sallam)ga Furqon — Qur’on nozil qilgan zot — Olloh barakotli – Buyukdir». (Furqon: 1);

«(Ey Muhammad sollallohu alayhi va sallam), darhaqiqat Biz sizni barcha olamlarga faqat rahmat (ya’ni Ollohning rahmati-jannatiga etaklaguvchi) qilib yubordik». (Anbiyo: 107);

«(Ushbu Qur’on) faqat barcha olamlar uchun (Olloh taolo tomonidan nozil qilingan) bir eslatmadir, xolos». (Sod: 87, 88).

Masjid va uning muammolari bilan shug‘ullanish Falastin, Iroq va Afg‘onistondagi musulmonlarning muammolariga, yoshlar va ularning tarbiyalariga e’tibor berishga mone’ bo‘lmasligi hamda xotin-qizlar, bolalar va qariyalarni da’vat qilishdan chalg‘itmasligi lozim. Buning uchun fikrimiz keng bo‘lishi kerak. Chunki Robbimiz buyuk va sharafli ishlarni suyub, pastkashliklarni yoqtirmaydi.

Da’vat yo‘lida yurish, do‘stu dushman, shar’iy va koinaviy yo‘llarni bilishni xuddi xitob qilinayotgan odamlarning ahvolini bilishni talab qilganidek talab qiladi. Ishlarning muhimrog‘ini muqaddam qo‘yish bilim, amal va Olloh yo‘liga da’vat qilishda vojib bo‘lgan ishlardandir. Buning uchun e’tiborni e’tiqod ma’nolari va «Agar bilsalar avvalo tavhid!»ni amalga oshirishga bo‘lgan ishonchga markazlashtirish lozim.

Olloh yo‘liga da’vat qilish payg‘ambaru rasullar manhajiga rioya qilish bilan ro‘yobga chiqadigan ongga bog‘liq bo‘ladi. Binobarin Olloh taolo shunday degan:

«Ayting: «Mening yo‘lim shudir. Men Ollohga da’vat qilaman. Men va menga ergashgan kishilar aniq hujjatga — ishonchga egamiz. (Har qanday sherikdan) Ollohni poklayman. (Zero) men mushrik- lardan emasman». (Yusuf: 108). Ushbu oyat Yusuf surasining oxirlarida kelgan bo‘lib, u – qalbi bo‘lgan va guvohlik bilan quloq solgan har bir kishini o‘ylantiradigan sura va hikoyadir.

Biz nohaq ishlarni qilib baloga sabab bo‘lgach, ortidan: «Balolarning kelishi payg‘ambaru rasullarning sunnatidir!» deya tavbayu tazarruda bo‘lmasligimiz kerak. Bunday ishni qilgan odam Robbisiga tavba qilib, istig‘forlar aytishi hamda yomon muhitdan chiqish uchun bor imkoniyatini ishga solishi kerak. Agar banda haq yo‘lda bo‘lib, o‘zidan avvalgilarning yo‘lidan ketayotgan va musibat etgan bo‘lsa, chidashi va savobni Olloh taoloning o‘zidangina kutishi kerak:

«Asr (vaqti)ga qasamki, (barcha) inson ziyon-baxtsizlikdadir. Faqat iymon keltirgan va yaxshi amallar qilgan, bir-birlariga Haq (yo‘li)ni tavsiya etgan va bir-birlariga (mana shu Haq yo‘lida) sabr-toqat qilishni tavsiya etgan zotlargina (najot topguvchidirlar)». (Asr surasi).

Mazkur sura tafakkur qilishga loyiqdir. Chunki u (da’vat unsurlarini) o‘zida etarlicha jamlagan va tushuntirgan.

Olloh taolo barchamizni O‘zi suygan va rozi bo‘lgan ishlarga muvaffaq aylasin!

——————————————-

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Жаннатдаги баланд мақомлар, бу дунёдаги энг қийин мақомдан ўтишни талаб қилади. Бу мақом – амримаъруф ва наҳиймункар мақомидир. Бу – барча расул ва анбиёларнинг вазифаси бўлиб, ўта муҳим ва шарафли вазифадир. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига шундай деган:

«Эй қавмим, Оллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир». (Аъроф: 59);

«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Оллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз». (Наҳл: 36).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам шундай хитоб келган:

«Сиз (одамларни) Парвардигорингизга даъват қилинг! Албатта сиз Тўғри йўл устидадирсиз». (Ҳаж: 67);

«Сиз (одамларни ҳам ёлғиз)  Парвардигорингиз- га (ибодат қилишга) чорланг ва мушрик кимсалардан бўлманг!» (Қасас: 87).

Модомики, ҳукмнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларигагина хос эканини таъкидлаган далил йўқ экан, бу мажбурият Ислом умматининг зиммасига ҳам юклангандир.

Оллоҳ йўлига чорлаш «нажот кемаси бўлиб, унга ўтирган нажот топади, ундан кеч қолган эса ҳалок бўлади». Қилинаётган мункар ишларга оғиз очилмаса, савобли нарсадек бўлиб қолади. Ҳатто, ҳозирги ҳаётимизда кўриб турибмиздек, мункар ишларни қилишга чорланиб, савобли ишлардан қайтарилади. Мункар ишлар кеманинг тагидан очилган тешикка ўхшайди ва «бу тешик ўқёнус қаъридаги қабрга тенгдир».

«Оллоҳнинг сарҳадларида турадиган ва унга тушадиган одамнинг мисоли, кемага ўтирган одамларнинг мисолига ўхшайди. Улардан айримлари кеманинг юқори қисмида ва бошқалари пастки қисмларига жойлашадилар. Пастдагилар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридаги одамлар олдидан ўтиб (безовта қилишар), шунинг учун(ўзаро): Тепамиздаги одамларни безовта қилмай ўзимиз турган жойдан бир тешик очсак!» – дейишди. Агар уларни шу ҳолатда қўйилса, ҳаммалари ҳалок бўладилар. Агар уларни тўхтатиб қолишса, ўзлари ҳам, бошқалар ҳам нажот топишади». (Имом Бухорий, 2493).

«Фитналар қалбга бўйра мисоли битта-битта таъсир қилади. Ундан қайси қалб сипқорса, унда қора доғ пайдо бўлади. Қайси қалб инкор этса, унда оппоқ доғ пайдо бўлади ва ҳар икки қалбнинг (оқ доғи) уни силлиқ тошдек оппоқ қилади ва унга Еру осмонча бўлса ҳам фитна таъсир қила олмайди. (Қора доғ) эса қалбни қоп-қора қилади ва тўнтарилган кўзадек бўлиб, на яхшиликка буюради ва на гуноҳдан қайтаради. Нафсу ҳавоси истаган нарсаларни қилаверади». (Имом Муслим, 207).

Амримаъруф ва наҳиймункарга узоқ замонлардан бери эътибор берилмади ва имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтганидек, унинг исмигина қолди, холос. Балки биров: Бу қандай бўлиши мумкин?! Ахир Азҳар уламолари одамларга хутба қилиб, ваъзлар ўқишмоқда-ку?! – деб савол бериши мумкин.

Бунга шундай жавоб берилади: Фарз амалга ошишининг маъноси фарзга амал қилиш ҳақидаги буйруқнинг савоб савобга, гуноҳ эса гуноҳга айланадиган даражада воқеъда намоён бўлишидир. Бу эса ҳануз амалга ошмади. Бинобарин, иқтидорли ҳар бир банданинг ҳақиқатни амалга ошириши ва ботилни бекор қилиши, Шариат ва Дин асослари факультетларини битириб чиққан кишиларни ҳужжат қилмаслиги керак. Чунки, улар билан етарли ишлар амалга ошмади. Бу биринчи тарафдан.

Иккинчи тарафдан эса, савоб ишдан воз кечилиши, гуноҳ ишни эса қилинишига шоҳид бўлган ва қайтаришга кучи етган ва бошқалар қайтаришмаётганини кўрган ҳар бир бандага, у гуноҳдан қайтариши заруратдир. Бундай пайтда унинг бирон дипломга эга бўлиши шарт эмас! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва сийратларини текшириб кўрган одам, буни жуда яхши билади. Жумладан, уламолар шундай дейишган: «Пиёнисталарнинг (ичмаслик ҳақида) ўзаро насиҳат қилишлари фарздир. Ўзаро насиҳат қилишмаса гуноҳ иккига қатланади: ароқ ичиш ва насиҳатни тарк қилиш гуноҳлари». Чунки, амримаъруф ва наҳиймункар қилаётган одамларнинг адолатли бўлишлари шарт эмас. Агар шарт бўлса эди, бирон кимса савоб ишларга чорламас эди. Чунки, «Ҳар бир одамзот хатокордир ва хатокорларнинг яхшироғи тавбакорроғидир». (Термизий (2687). Бу ҳадисни аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ ҳасан деган).

Оллоҳ таолонинг:

«Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз Китоб тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?»  (Бақара: 44) оятида амримаъруф ва наҳиймункар қилган одам учун эмас, аксинча, ўз билимига амал қилмаган одамни мазаммат қилинган. Сулук билан қилинган даъват, оғиз билан қилинган даъватдан кўра таъсирчандир. Чунки, одамзот қилаётган иши билан одамларни нафратлантирар экан, оғзи билан даъват қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам пайғамбар Шуъайб алайҳиссалом:

«Мен сизларга хилоф қилиб, сизларни қайтараётган нарсани (яъни, ҳалол-ҳаромга аралаштиришни) ўзим қилишни истамайман», – деган. (Ҳуд: 88).

Шундай экан, чорланганлар ҳақиқат ва эзгуликка ижобат қилишлари, насиҳат қилаётган одамнинг ҳолатига қарамасликлари ва ҳолати шундай бўлиши керак: «Ҳақиқатни, олиб келган ҳар қандай одамдан қабул қилинади. Ботилни эса, кимдан бўлишидан қатъий назар рад қилинади».

Даъватчи буюраётган ва таъқиқлаётган нарсаларини билиши, даъват қилар экан шафқатли ва меҳрибон бўлиши керак. Олимлардан бири подшоҳлардан бирининг ҳузурига кириб, унга қўпол муомала қилди. Шунда подшоҳ Оллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ одамни, мендан кўра ёмонроқ бўлган подшоҳ олдига юборар экан:

«Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса», деди (Тоҳа: 44), деди. Яъни, Оллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссаломни Роббул оламийнга ўта кофир бўлган Фиръавнга юборди ва Мусо алайҳиссаломга мулойим бўлишни амр қилди.

Саволларга жавоб берилар экан, ҳиссиётларга берилиш ярамайди. Фойда бўлиши, зарар ва фасодлар кетиши учун, Оллоҳнинг динини ўрганиш керак. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Салулни ўлдирмасликларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Ясрибда унинг кўп тарафдорлари бор. Одамлар: Муҳаммад асҳобларини ўлдираяпти? – дейишса нима бўлади?!» – деган эдилар. Ибн Салул фитналарни кўпайтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва даъватга қарши ҳийлалар қилган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўлдирмадилар. Чунки, Оллоҳнинг шариати – манфаатларнинг ўзгинасидир. Қаерда манфаат бўлса, ўша ерда Оллоҳнинг шариати бордир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ (ўлкасини босиб олган) мўғул-татарларнинг ароқ ичишларига қарши бўлган дўстларидан норози бўлар ва: «Ароқ Оллоҳни зикр қилиш ва намоз ўқишга монеъ бўлса, татарларни мусулмонларни ўлдириш ва уларнинг номусларини булғашларига монеъ бўлади», – дер эди.

Биз ишларнинг оқибатига қарашимиз ва гуноҳ ишларни гуноҳлар билан қайтармаслигимиз, гуноҳни устивор кўрмаслигимиз, бошқа гуноҳни келтириб чиқармаслигимиз, шаръий манфаат бўлмаган нарсаларда жонни қийнамаслигимиз, инкор қилиш билан оила ва ёру дўстларга озор бермаслигимиз керак. Чунки, инкор этиш баъзи ўринларда фарз бўлса, баъзи ўринларда ҳаромдир. Гумонга ғолиб келган бўлса, амримаъруф ва наҳиймункар қилган одамнинг озорланиши мустаҳабдир. «Шаҳидларнинг саййиди – Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва золим имомга (қарши туриб) унга амримаъруф ва наҳиймункар қилган, натижада, подшоҳ ўлдирган одамдир». (Ҳоким (4884). Бу осорни аллома Албоний саҳиҳ деди).

Ишларнинг энг яхшиси – мўътадилидир. Ўринсиз жойда лоқайдлик ёки интилиш яхши бўлмаганидек, журъат ўринларида қўрқоқлик ва орқага чекиниш мақтовга сазовор эмас. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу йўлдошларига: «Сизлар шундай замонда яшаяпсизларки, унда амримаъруфга шошилганингиз энг яхшироғингиз бўлади. Одамларга шундай замонлар келадики, шубҳалар кўпайгани боис, уларнинг яхшироғи – тўхтаб, текшириб кўрганларидир», – деган эди.

Ғурбатнинг кучайиши ва тақвонинг озайиши туфайли масалалар, жумладан, балоси кўпайганлари ҳақида ўз билимдонига мурожаат этиш лозим. Биз шундай масалаларга дуч келаяпмизки, агар улар ҳақида Умар разияллоҳу анҳуга мурожаат этилса, Бадр жанггида иштирок этган барча саҳобаларни тўплаган бўлар эди!! Хаворижлар аҳволидан воқиф бўлганлар, улар ҳиссиётга берилиш ва фиқҳий билимларнинг озлиги сабабли қандай фалокатларни қилишган эканига гувоҳ бўлишади. Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: «Бизга Росибий пурмаъно хутба қилди. Унинг хутбасини эшитиб кўзлардан ёшлар қуйилди, кўнгиллар юмшади. У ўз хутбасида одамларни Охиратга рағбатлантириб, дунёда зоҳид бўлишга чорлаб, жиҳод қилишга чақирди ва одамлар жаннатдан муждаланган саҳобалар каби жанг қилиш учун сафарбар бўлдилар».

Шу боис Ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ: «Хаворижлар тури қандай ажойиб-а?! Уларнинг орасида биронта ҳам саҳоба йўқ ҳамда Қуръон ўқисаларда ҳалқумларидан нарига ўтмаган!» – деган эди.

Гарчи ижобат бўлмаслик гумони устун бўлсада, амримаъруф ва наҳиймункар қилиш машруъ қилинган бўлса, пишиб етилган мевалар ва юзага келиб ривожланаётган «диндорлик» тўфонини кўриш билан нима қилиш керак?! Сиз фойдасиз ишни ва денгизда деҳқончиликни қилмайсиз! Оллоҳ таоло айтди:

«Бас, агар панд-насиҳат фойда берса  (кишиларга) панд-насиҳат қилинг!» (Аъло: 9). Уламолар: «Унинг маъноси: Гарчи фойда бермаса ҳам эслатаверинг!» – дедилар. Бу шу оятга ҳам ўхшайди:

«сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар». (Наҳл: 81). Аслида бу кийимлар кўпроқ совуқдан ҳимоя қилади.

Биз халқ орасида даъват ва таблиғни оммалаштиришимиз ва Ислом динини жаҳоннинг тўрт бурчагига етказишимиз керак

«Барча оламларни (охират азобидан)  қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Оллоҳ баракотли – Буюкдир». (Фурқон: 1);

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни Оллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик». (Анбиё: 107);

«(Ушбу Қуръон) фақат барча оламлар учун (Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган) бир эслатмадир, холос». (Сод: 87, 88).

Масжид ва унинг муаммолари билан шуғулланиш Фаластин, Ироқ ва Афғонистондаги мусулмонларнинг муаммоларига, ёшлар ва уларнинг тарбияларига эътибор беришга монеъ бўлмаслиги ҳамда хотин-қизлар, болалар ва қарияларни даъват қилишдан чалғитмаслиги лозим. Бунинг учун фикримиз кенг бўлиши керак. Чунки Роббимиз буюк ва шарафли ишларни суюб, пасткашликларни ёқтирмайди.

Даъват йўлида юриш, дўсту душман, шаръий ва коинавий йўлларни билишни худди хитоб қилинаётган одамларнинг аҳволини билишни талаб қилганидек талаб қилади. Ишларнинг муҳимроғини муқаддам қўйиш билим, амал ва Оллоҳ йўлига даъват қилишда вожиб бўлган ишлардандир. Бунинг учун эътиборни эътиқод маънолари ва «Агар билсалар аввало тавҳид!»ни амалга оширишга бўлган ишончга марказлаштириш лозим.

Оллоҳ йўлига даъват қилиш пайғамбару расуллар манҳажига риоя қилиш билан рўёбга чиқадиган онгга боғлиқ бўлади. Бинобарин Оллоҳ таоло шундай деган:

«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Оллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Оллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушрик- лардан эмасман». (Юсуф: 108). Ушбу оят Юсуф сурасининг охирларида келган бўлиб, у – қалби бўлган ва гувоҳлик билан қулоқ солган ҳар бир кишини ўйлантирадиган сура ва ҳикоядир.

Биз ноҳақ ишларни қилиб балога сабаб бўлгач, ортидан: «Балоларнинг келиши пайғамбару расулларнинг суннатидир!» дея тавбаю тазарруда бўлмаслигимиз керак. Бундай ишни қилган одам Роббисига тавба қилиб, истиғфорлар айтиши ҳамда ёмон муҳитдан чиқиш учун бор имкониятини ишга солиши керак. Агар банда ҳақ йўлда бўлиб, ўзидан аввалгиларнинг йўлидан кетаётган ва мусибат етган бўлса, чидаши ва савобни Оллоҳ таолонинг ўзидангина кутиши керак:

«Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)». (Аср сураси).

Мазкур сура тафаккур қилишга лойиқдир. Чунки у (даъват унсурларини) ўзида етарлича жамлаган ва тушунтирган.

Оллоҳ таоло барчамизни Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ айласин!

Manba: IslamHouse/Uzbek

Devami

30 odimda farzand tarbiyasi (2 Odim)

Чиройли исм қўймоқ

Исмлар, нафақат инсоннинг шахсияти ва хулқ-атворининг шаклланишида, ҳатто жамиятнинг барпо бўлишида ҳам муҳим таъсир кучига эгадир. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларида шаҳарнинг эски номи бўлган “Ясриб”ни “Тоба” ёки “Мадина” номларига ўзгартирдилар. Бу исмларнинг (яъни “Мадина”, “Тоба” ва “Тойба”лар) ҳаммаси гўзал маъноларни ифодалайди.[1] Бундан кўринадики, чиройли маънони англатган исмлар асосида яхшиликка йўиш бўлган янги ҳаётнинг бошланишида психологик таъсирга эга экан. Фарзандларга ижобий таъсири бўладиган муносиб исмларни танлаб қўйиш эса, ота-онанинг зиммасидаги масъулият ҳисобланади.

Чиройли исм қўйишнинг аҳамиятига доир амалий мисоллар:

1. Чиройли исмнинг ижобий таъсири:

Абдурраҳмон ибн Авфдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Менинг исмим Абдуамр эди, мусулмон бўлганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга “Абдурраҳмон” исмини қўйдилар”.[2]

Ривоят қилинишича, Абдурраҳмон ибн Авф (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ўзининг бир ерини сотиб, даромадини Бани Зуҳра қабиласининг камбағалларига, муҳожирларга ва мўминларнинг оналарига тақсимлади…

Ровий Мисвар айтади: “Оишага (Оллоҳ ундан рози бўлсин) улушини олиб бордим, шунда у:

—    “Буни ким бериб юборди?” — деб сўради.

—    “Абдурраҳмон ибн Авф”, — дедим. Шунда Оиша (Оллоҳ ундан рози бўлсин):

—    “Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мендан кейин сизларга сабрли кишиларгина марҳамат қила оладилар”, деганларини эшитганман”, — деди.[3]

“Абдурраҳмон” деган исм “Раҳмон” исмидан олинган бўлиб, ундан раҳмат, марҳамат сифати келиб чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Авфда раҳмат, марҳамат ва шафқат сифатлари борлигини пайқаб, унга Абдурраҳмон исмини қўйган эдилар.

2. Хунук исмнинг салбий таъсири

Ибнул Мусаййаб отасидан ривоят қилади: Унинг отаси (яъни Ибнул Мусаййабнинг бобоси) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганда, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ундан:

—    “Исминг нима?” — деб сўрадилар. У:

—    “Ҳазн”[4], — дея жавоб берди.

—    “Сен Саҳл[5] бўлақол”, — дедилар. У эса:

—    “Отам қўйган исмни ўзгартирмайман”, — деди.

Ибнул Мусаййаб айтади: “Ўшандан бери бизда (яъни бизнинг наслимизда) ўша ҳузунат (дағаллигу қўполлик) давом этиб келаяпти”.[6]

Довудий бу ҳақида: “Ибнул Мусаййаб бу гапи билан ахлоқларидаги дағаллик, қўполликни назарда тутган эди. Бироқ Саид (ибн Мусаййаб) бу дағаллигу қўполликни Оллоҳ учун ғазабланиш йўлида фойдаланди…”, — дейди.

Яна баъзилар бу ҳақида: “Ибнул Мусаййаб бу гапи билан ахлоқларида қолиб кетган қаттиққўллик, бераҳмликни назарда тутган эди”, — дейдилар.[7]

Хуллас калом, агар фарзандларимизни солиҳ бўлишларини хоҳласак, тарбиядаги иккинчи одимни қўйишимиз, у ҳам бўлса, уларга чиройли, яхши маънони англатган исмларни қўйишимиз керак экан.

Юқоридаги мисолларда исмларнинг болажонлар шахсиятининг шаклланишида таъсири борлигига гувоҳ бўлдик.

* * *



[1] “Ясриб” сўзи “Койимоқ”, “Гина қилмоқ”, “Ўпкаламоқ” ўзагидан келиб чиққан.

“Тоба” ва “Тойба” сўзлари “Ёқимли”, “Гўзал” деган маъноларни билдиради.

“Мадина” эса, “Шаҳар” дегани бўлиб, маданият ўзагидан олинган. (Таржимон).

[2] Сияру аълам ан-нубала (1/74).

[3] Сияру аълам ан-нубала (1/86).

[4] “Ҳазн” исми “Дағал”, “Қўпол”, “Қаттиққўл” деган маъноларни беради. (Таржимон).

[5] “Саҳл” исми “Осон”, “Юмшоқ”, “Хушмуомала” деган маъноларни беради. (Таржимон).

[6] Бухорий “Китабул адаб”, Ҳазн исми ҳақидаги боб (6190).

[7] Фатҳул Борий (10/703).

Manba: IslamHouse.com/Uzbek

Devami

Hurriyat va Adolat Qimmatbaho Qadriyatlardir

HURRIYAT VA ADOLAT QIMMATBAHO QADRIYATLARDIR!

(2015 yilning ilk maqolasi)

Assalomu alaykum hurmatli do‘stlar!

Inson fitrati hurriyat, erkinlik, ozodlik, adolat istaydi. Inson Parvardigoriga shirk qo‘shmasdan yashasa, birov uning, u birovning hayotining (jonining), aqlining, mol mulkining, naslining va obro‘ e’tiborining daxlsizligini buzmasa, mana shu shartlarda insonning o‘zi ham, boshqalar ham hurriyat va adolat ustun bo‘lgan jamiyatda yashaydi.

Shirk o‘rtadan ko‘tarilib, tavhidiy imon va uning inson hayotining (jon), aqlining, mol mulkining, naslining va obro‘ e’tiborining daxlsizligini qo‘riydigan qonunlari jamiyatda ustun bo‘lganda, shaxslar ham, jamiyat ham haqiqiy hurriyat va adolatga erishadi, insha Alloh!

Ammo insonning azaliy dushmani la’nati Shayton doimo shunday vasvasa qiladi:
Parvardigoringga (Allohga) shirk qo‘sh, birovning hayotining (jon), aqlining, mol mulkining, naslining va obro‘ e’tiborining daxlsizligini buz…

Eh, la’nati Shayton!
,
Biz o‘zbeklar hurriyat qadar hech narsaga bunchalik zor bo‘lmadik. Erkinlik, ozodlik ko‘rmadik, aksincha doimo xor bo‘ldik. 19 asrda mahalliy xonlarimiz, keyin chor va sovet ruslari, mana endi esa o‘zimizdan chiqqan zolmilar bizga zulm qilmoqdalar…
Bir qismimiz o‘zimizdagi zulmdan qochib, hurriyat istab, Amerikayu Ovrupoga, Arab davlatlariga va ikkinchi vatanimiz Turkiyaga keldik.

Turkiyada biz istagan hurriyat va adolat bormi?

To‘liq bo‘lmasa ham, nisbatan hurriyat va adolat o‘lkasidir bugungi Turkiyamiz…
Ammo la’nati shayton va malaylari bu vatanimizni, uning ahlini ham tinch qo‘ymayotgani rost.

Bugungi Turkiyada uch mafkura orasida kurash davom etmoqda. Bular Islomchilik, sekularizm (laiklik) va millatchilik (turk va kurd millatchiligi)…

Islomchilikni ko‘plab partiyalar, jamoatlar va tasavvuf tariqotlari tamsil qilmoqdalar..
Sekularizmni (laiklik) ham so‘l partiyalar, shu jumladan kommunist partiyalar tamsil qilmoqdalar…

Millatchilikni esa turk va kurd millatchilari tamsil qilmoqdalar…

Buning ustiga maqsadi faqat boylik ortirishdan iborat bo‘lgan burjua sinifi ham bor. Katta boylar, pul evaziga hech narsadan tap tortmaydigan, kerak bo‘lsa Turkiya kabi vatanni sotib yuborishga tayyor turgan boylar ham bor bu mamlakatda…

Turkiyada hozirgi kunda insoniyat ichida eng dolzarb bo‘lgan so‘z va matbuot erkinligi eng keng shaklda ta’minlangan. Hammaning, ya’ni Islomchilarning ham, sekulyarlarning ham, millatchilarning ham, boyu o‘rta tabaqalarning ham o‘z gazeta, jurnal, televideniye, radio kanallari bor, internet istaganingizcha erkin va arzon…
Xullas, Turkiyada biz istagan hurriyat bor, ammo bu hurriyatdan foydalanishni unchalik ham to‘g‘ri deb bo‘lmaydi…

Masalan, hozir hukumat va Fathulloh Gulan jamoati orasida juda keskin kurash ketmoqda. Bu ikki taraf ham o‘zlarini Islomiylar deb biladi…Ammo o‘zaro kelishish yo‘q, aksincha oxirigacha kurash bor…
,
Boshqa tarafdan Kurd millatchilari va ularning qurolli tamsilchilari bilan oson bo‘lmagan tinchlik muzokaralari ham davom etmoqda.
Mana shunday sharoitda hukumat faoliyat olib bormoqda. Siyosiy barqarorlikni (tinchlikni), iqtisodiy taraqqiyotni, ijtimoiy adolatni mana shu shartlarda qo‘rishi kerak hukumat…

Boshqa tomonda esa dunyoni boshqarayotgan kuchlar xuddi Ukraina, Misr va boshqa joylarda bo‘lgani kabi davlat to‘ntarishini Turkiyada ham amalga oshirish niyatidan voz kechgani yo‘q…

Gulan jamoati, burjuaziya boylari, so‘l harakatlar va millatchilar (hammasi bo‘lmasa ham) Erdo‘g‘on va Dovudo‘g‘lini bunday yo‘l bilan ag‘darishga qarshi emaslar…
Turkiya ordusi (armiyasi) hozir biroz siyosatdan tashqarida qolgan, faqat unutmaslik kerakki, 19 va 20 asrlarda bu ordu takror va takror davlat to‘ntarishlarini amalga oshirgandi…

Xullas, Turkiya misolida hurriyat arzon narsa emasligini, erkinlik va ozodlikning juda qimmat turishini ko‘rmoqdamiz.

Endi, bir o‘ylab ko‘raylik, O‘zbekistonda hurriyat, erkinlik va adolatni qanday qo‘lga kiritamiz? Eng muhimi hurriyat, erkinlik, ozodlik sharoitida diniy, siyosiy, milliy birligiimizni qanday qo‘riymiz, iqtisodiy taraqqiyotga qanday erishamiz, ijtimoiy adolatni qanday tiklaymiz?

HA, DO‘STLAR, HURRIYAT VA ADOLAT ARZON QADRIYATLAR EMAS, AMMO BIZ BU YO‘LDAGI KURASHDAN HAM VOZ KECHA OLMAYMIZ!

Namoz NORMO‘MIN
01.01 2015 yil.

 

ҲУРРИЯТ ВА АДОЛАТ ҚИММАТБАҲО ҚАДРИЯТЛАРДИР!

(2015 йилнинг илк мақоласи, KİRİL VE LOTİNDA)

Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар!

Инсон фитрати ҳуррият, эркинлик, озодлик, адолат истайди. Инсон Парвардигорига ширк қўшмасдан яшаса, биров унинг, у бировнинг ҳаётининг (жонининг), ақлининг, мол мулкининг, наслининг ва обрў эътиборининг дахлсизлигини бузмаса, мана шу шартларда инсоннинг ўзи ҳам, бошқалар ҳам ҳуррият ва адолат устун бўлган жамиятда яшайди.

Ширк ўртадан кўтарилиб, тавҳидий имон ва унинг инсон ҳаётининг (жон), ақлининг, мол мулкининг, наслининг ва обрў эътиборининг дахлсизлигини қўрийдиган қонунлари жамиятда устун бўлганда, шахслар ҳам, жамият ҳам ҳақиқий ҳуррият ва адолатга эришади, инша Аллоҳ!

Аммо инсоннинг азалий душмани лаънати Шайтон доимо шундай васваса қилади:

Парвардигорингга (Аллоҳга) ширк қўш, бировнинг ҳаётининг (жон), ақлининг, мол мулкининг, наслининг ва обрў эътиборининг дахлсизлигини буз…

Эҳ, лаънати Шайтон!

Биз ўзбеклар ҳуррият қадар ҳеч нарсага бунчалик зор бўлмадик. Эркинлик, озодлик кўрмадик, аксинча доимо хор бўлдик. 19 асрда маҳаллий хонларимиз, кейин чор ва совет руслари, мана энди эса ўзимиздан чиққан золмилар бизга зулм қилмоқдалар…

Бир қисмимиз ўзимиздаги зулмдан қочиб, ҳуррият истаб, Америкаю Оврупога, Араб давлатларига ва иккинчи ватанимиз Туркияга келдик.

Туркияда биз истаган ҳуррият ва адолат борми?

Тўлиқ бўлмаса ҳам, нисбатан ҳуррият ва адолат ўлкасидир бугунги Туркиямиз…

Аммо лаънати шайтон ва малайлари бу ватанимизни, унинг аҳлини ҳам тинч қўймаётгани рост.

Бугунги Туркияда уч мафкура орасида кураш давом этмоқда. Булар Исломчилик, секуларизм (лаиклик) ва миллатчилик (турк ва курд миллатчилиги)…

Исломчиликни кўплаб партиялар, жамоатлар ва тасаввуф тариқотлари тамсил қилмоқдалар..

Секуларизмни (лаиклик) ҳам сўл партиялар, шу жумладан коммунист партиялар тамсил қилмоқдалар…

Миллатчиликни эса турк ва курд миллатчилари тамсил қилмоқдалар…

Бунинг устига мақсади фақат бойлик ортиришдан иборат бўлган буржуа синифи ҳам бор. Катта бойлар, пул эвазига ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, керак бўлса Туркия каби ватанни сотиб юборишга тайёр турган бойлар ҳам бор бу мамлакатда…

Туркияда ҳозирги кунда инсоният ичида энг долзарб бўлган сўз ва матбуот эркинлиги энг кенг шаклда таъминланган. Ҳамманинг, яъни Исломчиларнинг ҳам, секулярларнинг ҳам, миллатчиларнинг ҳам, бойу ўрта табақаларнинг ҳам ўз газета, журнал, телевидение, радио каналлари бор, интернет истаганингизча эркин ва арзон…

Хуллас, Туркияда биз истаган ҳуррият бор, аммо бу ҳурриятдан фойдаланишни унчалик ҳам тўғри деб бўлмайди…

Масалан, ҳозир ҳукумат ва Фатҳуллоҳ Гулан жамоати орасида жуда кескин кураш кетмоқда. Бу икки тараф ҳам ўзларини Исломийлар деб билади…Аммо ўзаро келишиш йўқ, аксинча охиригача кураш бор…

Бошқа тарафдан Курд миллатчилари ва уларнинг қуролли тамсилчилари билан осон бўлмаган тинчлик музокаралари ҳам давом этмоқда.

Мана шундай шароитда ҳукумат фаолият олиб бормоқда. Сиёсий барқарорликни (тинчликни), иқтисодий тараққиётни, ижтимоий адолатни мана шу шартларда қўриши керак ҳукумат…

Бошқа томонда эса дунёни бошқараётган кучлар худди Украина, Миср ва бошқа жойларда бўлгани каби давлат тўнтаришини Туркияда ҳам амалга ошириш ниятидан воз кечгани йўқ…

Гулан жамоати, буржуазия бойлари, сўл ҳаракатлар ва миллатчилар (ҳаммаси бўлмаса ҳам) Эрдўғон ва Довудўғлини бундай йўл билан ағдаришга қарши эмаслар…

Туркия ордуси (армияси) ҳозир бироз сиёсатдан ташқарида қолган, фақат унутмаслик керакки, 19 ва 20 асрларда бу орду такрор ва такрор давлат тўнтаришларини амалга оширганди…

Хуллас, Туркия мисолида ҳуррият арзон нарса эмаслигини, эркинлик ва озодликнинг жуда қиммат туришини кўрмоқдамиз.

Энди, бир ўйлаб кўрайлик, Ўзбекистонда ҳуррият, эркинлик ва адолатни қандай қўлга киритамиз? Энг муҳими ҳуррият, эркинлик, озодлик шароитида диний, сиёсий, миллий бирлигиимизни қандай қўриймиз, иқтисодий тараққиётга қандай эришамиз, ижтимоий адолатни қандай тиклаймиз?

ҲА, ДЎСТЛАР, ҲУРРИЯТ ВА АДОЛАТ АРЗОН ҚАДРИЯТЛАР ЭМАС, АММО БИЗ БУ ЙЎЛДАГИ КУРАШДАН ҲАМ ВОЗ КЕЧА ОЛМАЙМИЗ!

Намоз НОРМЎМИН

01.01 2015 йил.

 

Devami

Tarihsiz kelajak ildizsiz daraxtdir

ТАРИХСИЗ КEЛАЖАК ИЛДИЗСИЗ ДАРАХТДИР
(Арабчадан таржима)

Француз ёзувчиси Александр Дюма 1844 йилда “Уч мушкетёр” номли бир роман ёзади. Романда подшоҳнинг уч ароқхўр қўриқчилари яна бир тўртинчи шериклари билан бирга Франция қироличасининг бир топшириғини бажарадилар. Хуллас, французлар бу тўқима саргузаштларни дунёга тарқатиб, уч ароқхўр француз чавандозларидан афсонавий қаҳрамонлар ясайдилар. Ҳолбуки, улар ўша қиссанинг ўзида ҳам мақташга арзигулик ҳеч иш қилмайдилар…

Энди эътиборингизни шу ҳодисадан 1200 йил олдин юз берган бошқа бир воқеага қаратсам. Буниси тўқима эмас, тарих зарварақларига битилган ҳақиқатдир. 3000 сонли исломий мужоҳидлардан тузилган қўшин билан уч асл чавандоз 200 000 қўшинли Рим империясига қарши жанг қилиш учун араб саҳросидан Шом диёрлари сари йўл олади. Мана шу оз сонли қўшин тарихда мисли кўрилмаган ғалабага эришди ва бу афсонавий зафар жанг майдонидаги шу уч асл чавандознинг ўз жонларини фидо қилишлари эвазига қучилганди. Улар қандайдир бир подшоҳ йўлида эмас, Франция қироличаси учун эмас, мана шу Диннинг сиз билан бизга етиб келиши йўлида жон фидо қилгандилар. Бу уч чавандоз Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалардир. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва уларни рози қилсин. Хўш, сиз уларни танийсизми? Улар ҳақида ҳеч ўқиганмисиз, эшитганмисиз?

Мен ўзларининг сохта, тўқима қиссалaрини жар солиб, дунёга тарқатаётган французларни эмас, ўзларининг ҳақиқий, тарихий қаҳрамонларини унутаётган, йўқламаётган, ёдга олмаётган мусулмонларни айблайман. Французлар ўзларининг тўқима уч чавандозини мактабларда таълим бериб, мултфильмлар ишлаётган бир пайтда мусулмон болалари ва ҳатто ўсмирлари ўзларининг шонли тарихларидан мутлақо бехабар қолмоқдалар.

Мана шу кўргулик туфайли болаларимиз аллақандай ўргимчак одам (спайдерман) ёки афсонавий шахс (суперман) бўлишни орзу қиладилар. Қодисия жангида ёлғиз ўзи оқ филни ўлдириб, жасорат кўрсатган Қаъқаъ ибн Амр Тамимий эса бировнинг хаёлига ҳам келмайди. Ўргимчак одам (спайдерман) ўзи кимлигини биласизларми? У Нью-Йoрк шаҳарларини ҳимоя қиладиган тўқима яҳудийдир. Ҳатто шу ролни ижро этадиган актёр ҳам яҳудий бўлиши керак. Бу иш албатта, яҳудийларнинг зарарига эмас, фойдасига хизмат қилади. Зеро, унда яҳудий маданиятига, яҳудий вужудига нисбатан эҳтиром мужассамдир. Нима учун болаларимиз спонге бооб (спонж боб) каби мултфильмларни кўрадилар? Ахир бу мултфильмни кўришни болаларига Американинг ўзидаги айрим оилалар ҳам тақиқлайдилар-ку! Негаки, унда бир хил жинслилар никоҳи тарғиб этилади. Украина каби бир давлат болаларини эҳтиёт қилиш учун уни ТВ орқали эфирга узатишни қонунан тақиқлаган. Шуни биласизларми?! Мусулмон болаларичи? Наҳотки уларга намойиш қилиш мумкин бўлган мусулмон қаҳрамонлар бўлмаса?! Ё алҳазар!

Хўш, ҳозирги болаларимиз танийдиган, биладиган тарихий араб шахслар кимлар? Синдбодми, Аловуддинми ёки Алибобоми? Бу шахслар аввало тўқима образлар, қолаверса, улар араб ҳам эмас. Уларни ёзган одам “Минг бир кеча”нинг муаллифидир. Унинг-да арабларга ҳам, мусулмонларга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Болаларимиз Аловуддиндан нимани ҳам ўрганарди? Унинг бор қиладиган иши сеҳрли чироқни сийпалаб, унинг ичидаги жинга истагини айтишдан ўзга нарса эмас. Халқи учун, миллати учун, ҳатто ўзи учун нима қилдики, болаларимиз ундан бирор ибрат олсалар. Алибободан нимани ўрганадилар. Қирқ қароқчининг одамлардан ўғирлаб олган бойликларини ўмаришними? Ва шу билан қирқ биринчи қароқчига айланишними?

Биз бу кўрсатувимизда шу вақтга қадар бўяб кўрсатилиб келинаётган исломий тарих воқеини ўзгартиришга, уни босиб олган ғуборларни кетказиб, буюкларнинг унутилган қиссаларини, кўрсатган қаҳрамонликларини намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Улар нафақат Ислом тарихидаги, балки бутун инсоният тарихидаги ҳақиқий буюк шахслардир.

Тарихий ҳужум (тарихга қаратилган ҳужум) нафақат ҳозиримиз, балки ўтмишимизга – илдизимизга болта уришга уринмоқда. У тарих саҳнидаги вужудимизнинг устунларини йиқитиш мақсадида умматнинг ўз пешволарига бўлган ишончини заифлaштириш, унинг қалбига турли хил шак-шубҳалар солиш назарияси асосида иш олиб бормоқда. Аблаҳлар қаҳрамонларимизни жиноятчи қотилларга, олимларимизни эса савдойиларга айлантирмоқчи ёки энг камида уларни тарих саҳифасидан ўчириб юбориб, ўрнига хаёлий, тўқима қаҳрамонларни олиб келмоқчи бўлмоқдалар. Чунончи, Амр ибн Оcдек (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) буюк қўмондонни ҳарбий жиноятчи (уруш очиш жиноятини содир этган шахс)га чиқариб, Наполеондек ҳарбий жиноятчидан эса миллий қаҳрамон ясаб, у ҳақда мактабларда, бизнинг мактабларимизда дарс бермоқдалар. Учишга ҳаракат қилган Аббос ибн Фарнос савдойига чиқарилиб, худди шу ишни қилган Райддаги ака-укалар улуғланмоқда. Ҳолбуки, Аббос ибн Фарнос ўз мақсадига эришиб, учишга муваффақ бўлганди. Улар талқин қилаётганларидек, ўша пайтдаёқ ўлиб кетмаганди.

Ёшларимиз орасида Рембони танимайдигани бўлмаса керак. Аслида у Вьетнам мағлубиятидан кейин руҳиятни тетиклаштириш мақсадида ўйлаб топилган уйдирмадан бошқа нарса эмас. Бу билан мен уларни айбламоқчи эмасман. Зеро, ўзини ўзи ҳурмат қиладиган ҳар қандай давлатнинг шундай йўл тутиши табиий.

Во ажаб! Нима бўляпти ўзи! Наҳотки мусулмон ёшларимиз қаердаги асли йўқ, тўқима Рембони қаҳрамон деб билсалару, Рембодан кўра неча баробар каттароқ қаҳрамонликлар кўрсатган ҳақиқий тарихий қаҳрамонларни танимасалар?! Масалан, улуғ саҳоба Муҳаммад ибн Маслама каби довюраклар кўрсатган қаҳрамонликлар ақлларни лол қолдириб келган. Кўрсатувимизда ҳали бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтамиз, иншооллоҳ.

Че Геварага қойил қоладиган, фантастик ва танк остида қолса ҳам ўлмайдиган қаҳрамонлар ҳақидаги киноларга муккасидан кетган ёшларимизга бир саволим бор. Геваранинг ўзи эътироф этган бир ҳақиқатни биласизми? Исломий мағриб афсонаси ва амир Муҳаммад ибн Абдулкарим Хаттобий ҳақида ўқиганмисиз, эшитганмисиз? Геваранинг шахсан ўзи партизанлар урушини мана шу исломий қўмондондан ўрганганини эътироф этган. Ўша пайтда саҳобаларнинг фидойи гуруҳлари форсларнинг Тастур шаҳрини ишғол қилишда ер остидан, анҳорлару шалолалар остидан шаҳарга кириб борган эдилар.

Шуни эсдан чиқармайликки, тарихимиздан бегоналашаётганимизнинг асосий сабабларидан бири тарихимизга қаратилган ҳужумдир. Улар буюк Ислом тарихини бўяб кўрсатишга уриняптилар. Масалан, Аҳмад ибн Фазлон каби ноёб паҳлавонлар хотираси йўқ қилиниб, ўрнига Алибобо каби тўқима, сохта паҳлавонлар жойлаштириляпти. Шу билан тарихимизда жиноятчи қўмондонлару савдойи олимлар қоляпти, холос. Қаҳрамонларимиз эса сеҳрли чироқлару учар гиламларсиз ҳеч иш қила олмайдиган нотавонлар бўлиб қоляпти. Мусулмонмисан, тамом, қаҳрамон бўлишинг учун ё саҳрога чиқиб кетишинг ёки қоп-қоронғу ғорга кириб кетишинг лозим.

Ғанимлар қалбингизга шу ҳис-туйғуни экканларидан кейин ўзингиз сезмаган ҳолингизда намуна-ўрнак бўлиш неъматидан мосуво бўла бошлайсиз. Шу билан ёшларимизда руҳий синиш, жароҳатланиш пайдо бўлиб, алалоқибат, анави ғанимларга тобе бўлишдан ўзга чора қолмагандек туюла бошлайди. Ана шу пайтда сиз билан биз осонгина ачиган мевадек чиқиндига чиқамиз-қоламиз…

Лекин энди уларнинг бу номери ўтмайди. Энди замон ўзгарди. Энди ўз тарихимизни ўз қўлларимиз билан ёзурмиз. Энди Ислом умматининг асл ўғлонлари, тарих йўналишини ўзгартира олган буюк қаҳрамонлари ҳақидаги уйдирмалар йўқ қилинур, ғуборлар кетказилур…

Muqim Mahmud

TARIXSIZ KELAJAK ILDIZSIZ DARAXTDIR
(Arabchadan tarjima)

Frantsuz yozuvchisi Aleksandr Dyuma 1844 yilda “Uch mushketyor” nomli bir roman yozadi. Romanda podshohning uch aroqxo‘r qo‘riqchilari yana bir to‘rtinchi sheriklari bilan birga Frantsiya qirolichasining bir topshirig‘ini bajaradilar. Xullas, frantsuzlar bu to‘qima sarguzashtlarni dunyoga tarqatib, uch aroqxo‘r frantsuz chavandozlaridan afsonaviy qahramonlar yasaydilar. Holbuki, ular o‘sha qissaning o‘zida ham maqtashga arzigulik hech ish qilmaydilar…

Endi e’tiboringizni shu hodisadan 1200 yil oldin yuz bergan boshqa bir voqeaga qaratsam. Bunisi to‘qima emas, tarix zarvaraqlariga bitilgan haqiqatdir. 3000 sonli islomiy mujohidlardan tuzilgan qo‘shin bilan uch asl chavandoz 200 000 qo‘shinli Rim imperiyasiga qarshi jang qilish uchun arab sahrosidan Shom diyorlari sari yo‘l oladi. Mana shu oz sonli qo‘shin tarixda misli ko‘rilmagan g‘alabaga erishdi va bu afsonaviy zafar jang maydonidagi shu uch asl chavandozning o‘z jonlarini fido qilishlari evaziga quchilgandi. Ular qandaydir bir podshoh yo‘lida emas, Frantsiya qirolichasi uchun emas, mana shu Dinning siz bilan bizga etib kelishi yo‘lida jon fido qilgandilar. Bu uch chavandoz Zayd ibn Horisa, Ja’far ibn Abu Tolib va Abdulloh ibn Ravohalardir. Alloh ulardan rozi bo‘lsin va ularni rozi qilsin. Xo‘sh, siz ularni taniysizmi? Ular haqida hech o‘qiganmisiz, eshitganmisiz?

Men o‘zlarining soxta, to‘qima qissalarini jar solib, dunyoga tarqatayotgan frantsuzlarni emas, o‘zlarining haqiqiy, tarixiy qahramonlarini unutayotgan, yo‘qlamayotgan, yodga olmayotgan musulmonlarni ayblayman. Frantsuzlar o‘zlarining to‘qima uch chavandozini maktablarda ta’lim berib, multfilьmlar ishlayotgan bir paytda musulmon bolalari va hatto o‘smirlari o‘zlarining shonli tarixlaridan mutlaqo bexabar qolmoqdalar.

Mana shu ko‘rgulik tufayli bolalarimiz allaqanday o‘rgimchak odam (spayderman) yoki afsonaviy shaxs (superman) bo‘lishni orzu qiladilar. Qodisiya jangida yolg‘iz o‘zi oq filni o‘ldirib, jasorat ko‘rsatgan Qa’qa’ ibn Amr Tamimiy esa birovning xayoliga ham kelmaydi. O‘rgimchak odam (spayderman) o‘zi kimligini bilasizlarmi? U Nьyu-York shaharlarini himoya qiladigan to‘qima yahudiydir. Hatto shu rolni ijro etadigan aktyor ham yahudiy bo‘lishi kerak. Bu ish albatta, yahudiylarning zarariga emas, foydasiga xizmat qiladi. Zero, unda yahudiy madaniyatiga, yahudiy vujudiga nisbatan ehtirom mujassamdir. Nima uchun bolalarimiz sponge boob (sponj bob) kabi multfilьmlarni ko‘radilar? Axir bu multfilьmni ko‘rishni bolalariga Amerikaning o‘zidagi ayrim oilalar ham taqiqlaydilar-ku! Negaki, unda bir xil jinslilar nikohi targ‘ib etiladi. Ukraina kabi bir davlat bolalarini ehtiyot qilish uchun uni TV orqali efirga uzatishni qonunan taqiqlagan. Shuni bilasizlarmi?! Musulmon bolalarichi? Nahotki ularga namoyish qilish mumkin bo‘lgan musulmon qahramonlar bo‘lmasa?! Yo alhazar!

Xo‘sh, hozirgi bolalarimiz taniydigan, biladigan tarixiy arab shaxslar kimlar? Sindbodmi, Alovuddinmi yoki Alibobomi? Bu shaxslar avvalo to‘qima obrazlar, qolaversa, ular arab ham emas. Ularni yozgan odam “Ming bir kecha”ning muallifidir. Uning-da arablarga ham, musulmonlarga ham hech qanday aloqasi yo‘q. Bolalarimiz Alovuddindan nimani ham o‘rganardi? Uning bor qiladigan ishi sehrli chiroqni siypalab, uning ichidagi jinga istagini aytishdan o‘zga narsa emas. Xalqi uchun, millati uchun, hatto o‘zi uchun nima qildiki, bolalarimiz undan biror ibrat olsalar. Alibobodan nimani o‘rganadilar. Qirq qaroqchining odamlardan o‘g‘irlab olgan boyliklarini o‘marishnimi? Va shu bilan qirq birinchi qaroqchiga aylanishnimi?

Biz bu ko‘rsatuvimizda shu vaqtga qadar bo‘yab ko‘rsatilib kelinayotgan islomiy tarix voqeini o‘zgartirishga, uni bosib olgan g‘uborlarni ketkazib, buyuklarning unutilgan qissalarini, ko‘rsatgan qahramonliklarini namoyish etishga harakat qilamiz. Ular nafaqat Islom tarixidagi, balki butun insoniyat tarixidagi haqiqiy buyuk shaxslardir.

Tarixiy hujum (tarixga qaratilgan hujum) nafaqat hozirimiz, balki o‘tmishimizga – ildizimizga bolta urishga urinmoqda. U tarix sahnidagi vujudimizning ustunlarini yiqitish maqsadida ummatning o‘z peshvolariga bo‘lgan ishonchini zaiflashtirish, uning qalbiga turli xil shak-shubhalar solish nazariyasi asosida ish olib bormoqda. Ablahlar qahramonlarimizni jinoyatchi qotillarga, olimlarimizni esa savdoyilarga aylantirmoqchi yoki eng kamida ularni tarix sahifasidan o‘chirib yuborib, o‘rniga xayoliy, to‘qima qahramonlarni olib kelmoqchi bo‘lmoqdalar. Chunonchi, Amr ibn Ocdek (Alloh u kishidan rozi bo‘lsin) buyuk qo‘mondonni harbiy jinoyatchi (urush ochish jinoyatini sodir etgan shaxs)ga chiqarib, Napoleondek harbiy jinoyatchidan esa milliy qahramon yasab, u haqda maktablarda, bizning maktablarimizda dars bermoqdalar. Uchishga harakat qilgan Abbos ibn Farnos savdoyiga chiqarilib, xuddi shu ishni qilgan Rayddagi aka-ukalar ulug‘lanmoqda. Holbuki, Abbos ibn Farnos o‘z maqsadiga erishib, uchishga muvaffaq bo‘lgandi. Ular talqin qilayotganlaridek, o‘sha paytdayoq o‘lib ketmagandi.

Yoshlarimiz orasida Remboni tanimaydigani bo‘lmasa kerak. Aslida u Vьetnam mag‘lubiyatidan keyin ruhiyatni tetiklashtirish maqsadida o‘ylab topilgan uydirmadan boshqa narsa emas. Bu bilan men ularni ayblamoqchi emasman. Zero, o‘zini o‘zi hurmat qiladigan har qanday davlatning shunday yo‘l tutishi tabiiy.

Vo ajab! Nima bo‘lyapti o‘zi! Nahotki musulmon yoshlarimiz qaerdagi asli yo‘q, to‘qima Remboni qahramon deb bilsalaru, Rembodan ko‘ra necha barobar kattaroq qahramonliklar ko‘rsatgan haqiqiy tarixiy qahramonlarni tanimasalar?! Masalan, ulug‘ sahoba Muhammad ibn Maslama kabi dovyuraklar ko‘rsatgan qahramonliklar aqllarni lol qoldirib kelgan. Ko‘rsatuvimizda hali bu haqda alohida to‘xtalib o‘tamiz, inshoolloh.

Che Gevaraga qoyil qoladigan, fantastik va tank ostida qolsa ham o‘lmaydigan qahramonlar haqidagi kinolarga mukkasidan ketgan yoshlarimizga bir savolim bor. Gevaraning o‘zi e’tirof etgan bir haqiqatni bilasizmi? Islomiy mag‘rib afsonasi va amir Muhammad ibn Abdulkarim Xattobiy haqida o‘qiganmisiz, eshitganmisiz? Gevaraning shaxsan o‘zi partizanlar urushini mana shu islomiy qo‘mondondan o‘rganganini e’tirof etgan. O‘sha paytda sahobalarning fidoyi guruhlari forslarning Tastur shahrini ishg‘ol qilishda er ostidan, anhorlaru shalolalar ostidan shaharga kirib borgan edilar.

Shuni esdan chiqarmaylikki, tariximizdan begonalashayotganimizning asosiy sabablaridan biri tariximizga qaratilgan hujumdir. Ular buyuk Islom tarixini bo‘yab ko‘rsatishga urinyaptilar. Masalan, Ahmad ibn Fazlon kabi noyob pahlavonlar xotirasi yo‘q qilinib, o‘rniga Alibobo kabi to‘qima, soxta pahlavonlar joylashtirilyapti. Shu bilan tariximizda jinoyatchi qo‘mondonlaru savdoyi olimlar qolyapti, xolos. Qahramonlarimiz esa sehrli chiroqlaru uchar gilamlarsiz hech ish qila olmaydigan notavonlar bo‘lib qolyapti. Musulmonmisan, tamom, qahramon bo‘lishing uchun yo sahroga chiqib ketishing yoki qop-qorong‘u g‘orga kirib ketishing lozim.

G‘animlar qalbingizga shu his-tuyg‘uni ekkanlaridan keyin o‘zingiz sezmagan holingizda namuna-o‘rnak bo‘lish ne’matidan mosuvo bo‘la boshlaysiz. Shu bilan yoshlarimizda ruhiy sinish, jarohatlanish paydo bo‘lib, alaloqibat, anavi g‘animlarga tobe bo‘lishdan o‘zga chora qolmagandek tuyula boshlaydi. Ana shu paytda siz bilan biz osongina achigan mevadek chiqindiga chiqamiz-qolamiz…

Lekin endi ularning bu nomeri o‘tmaydi. Endi zamon o‘zgardi. Endi o‘z tariximizni o‘z qo‘llarimiz bilan yozurmiz. Endi Islom ummatining asl o‘g‘lonlari, tarix yo‘nalishini o‘zgartira olgan buyuk qahramonlari haqidagi uydirmalar yo‘q qilinur, g‘uborlar ketkazilur…

Muqim Mahmud

 

Devami

30 odimda farzand tarbiyasi (1 Odim)

Биринчи одим

Солиҳ ота ва солиҳа она

Фарзанд тарбиясидаги бу одимларнинг биринчиси, энг муҳими ва асоси, “ОТА-ОНАНИНГ СОЛИҲ БЎЛИШИДИР”. Модомики улар солиҳ бўлсалар, фарзандлар ҳам солиҳ бўлишади. Ёшларимиз оталари берган тарбияга кўра улғаядилар. Ҳолбуки тарбияда она отадан олдин туради, чунки ота оила тебратиш ташвишида юраркан, фарзандлар билан узун замон бирга бўладиган она ҳисобланади ва шу сабабдан фарзанд тарбиясидаги энг оғир юк онанинг зиммасига тушади. Болаларни Исломга меҳр қўйиб, унга амал қилиш иштиёқида улғайишлари учун бу чечакларга яроқли ва унумдор тупроқ лозим бўлади. Мана шоир Шавқийга қулоқ тутинг:

Гар етиштирсанг, она бир мактаб

Унинг қўлида етишар яхши бир миллат.

Она шундай зотки, унинг даргоҳида олимлар, даъватчилар ва паҳлавон мужоҳидлар етишадиган илк мадрасадир. Солиҳа онанинг (умр йўлдошининг) жамиятнинг барпо бўлишида ва етук шахсларни етиштиришида буюк аҳамияти бўлганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам солиҳа умр йўлдоши танлашга қизиқтирдилар ва тарғиб қилдилар:

“Аёл тўрт нарса учун никоҳга олинади: моли, насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Шундай экан, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур (барака топкур)”, дедилар[1].

Умматга уламоларни дунёга келтирсин дея олима, солиҳа аёлни танлаган киши барака топсин!

Умматга ботирларни дунёга келтирсин дея мужоҳид аёлни танлаган киши барака топсин!

Умматга даъватчиларни дунёга келтирсин дея даъватчи аёлни танлаган киши барака топсин!

Умматга иботадгўйларни дунёга келтирсин дея художўй аёлни танлаган киши барака топсин!

Барака топсин…

Шунинг учун, болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ва бу динга хизмат қиладиган қилиб тарбиялашда оналарнинг зиммаларига улуғ ва буюк вазифалар тушмоқда. Албатта, бу масалада оталарнинг зиммаларига тушган вазифа ҳам оналарникидан кам эмас.

Муҳим танбеҳ:

Ота-оналар айрим масалаларга, айниқса болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида катта таъсири бўлган масалаларга эътиборли бўлишлари керак. Бу масала ота-онанинг ҳамкорликда иш олиб боришларидир. Яъни ота-она фарзандларнинг кўз ўнгида кундалик дарсларни бериб боришлари ва қуйидагиларга риоя қилишлари лозим:

  1. Ота ва онанинг ҳар бири бир-бирини қадрлаши, ҳурмат қилиши лозим, айниқса фарзандлар олдида;
  2. Ота-она фарзандлар олдида сен-менга бормасликлари;
  3. Ота-она оила ҳақ-ҳуқуқларида пайғамбарона йўлга эргашишлари ва улардан ҳар бири ўз зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқларга риоя қилишлари.

Болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ота-онанинг
солиҳ бўлишларининг аҳамиятига доир амалий мисол

Она ҳар доим муаззиннинг намозга азон айтганини эшитган заҳоти барча ишларини йиғиштиради ва фарзандларидан ҳам шуни талаб қилади ҳамда уларга “Агар биз намозни аввалги вақтида адо қилсак, Оллоҳ бизни яхши кўради”, дея ўргатади. Кейин таҳорат қилиб, намоз ўқийди.

Шу тариқа болажонлар илк болалик давридан бошлаб намозни ўз вақтида ўқишга одатланадилар. Нима учун дейсизми? Чунки улар ёшликларидан ким намозни вақтида ўқиса, Оллоҳ уни яхши кўришини ўрганганлар, шу сабабдан. Бу эса болалар осон тушуна оладиган маънолардан биридир.

Болаларнинг шахсиятларининг шаклланишида ота-онанинг аҳамиятига доир қиссалар

Исломнинг шонли тарихи бизлар учун болаларнинг ота-оналарнинг шахсиятларидан таъсирланганликларини ифодалаган намуналар ва қиссаларни ўзида мужассам қилган. Булар жулмасидан:

1) Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ота-онасининг (Оллоҳ улардан рози бўлсин) шижоатларидан таъсрлангани ва довюрак бўлиб етишгани:

Жасур ота: Зубайр ибн Аввомнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шижоати

Лайс Абул Асваддан, у Урвадан ривоят қилади. Урва айтади: “Зубайр саккиз ёшлигида мусулмон бўлди. Кунлардан бир кун Макканинг юқори томонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар томонидан ушланибди, деган шайтондан бўлган ёлғон хабар тарқалди. Шунда Зубайр қўлига қилич олганича остона ҳатлаб кўчага чиқди, ўшанда у ўн икки ёшда эди. Уни кўрганлар ҳайратланар ва “Қилич кўтарган болакайга қаранглар!” дер эдилар. Зубайр Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига етиб келди. Буни кўрган Пайғамбар:

—    “Сенга нима бўлди, эй Зубайр?!” дедилар. Шунда Зубайр ҳолатни билдирди ва

—    “Сизни ушлаб турганни қиличим билан чопиб ташлагани келдим”, деб жавоб берди”.[2]

Жасур она: Асмо бинти Абу Бакрнинг (Оллоҳ улардан рози бўлсин) шижоати

Имом Заҳабий айтади: “Абул Муҳайят ибн Яъло Таймий бизга отасидан ривоят қилиб деди: “Маккага Ибн Зубайр ўлдирилгандан уч кундан кейин кирдим, унинг жасади осилган турарди. Шу пайт Ибн Зубайрнинг новчадан келган, кўзлари аъмо, кекса онаси келди ва Ҳажжожга:

—    “Суворийнинг (яъни, осилиб турган ўғлим Абдуллоҳнинг) пастга тушадиган пайти келмадими?” деди.

—    “Мана шу мунофиқни назарда тутяпсанми?” деди.

—    “Оллоҳга қасамки, у мунофиқ эмасди, билъакс саввом (кўп рўза тутувчи), қаввом (кечалари кўп намоз ўқувчи) яхши бир инсон эди”, деди.

—    “Эй кампир, бор кет бу ердан, ақлдан озибсан!” — деди Ҳажжож.

—    “Бекорларни айтибсан, Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сақифдан каззоб (қип-қизил ёлғончи) ва ҳалокат келтирувчи (кўп қон тўкувчи икки киши) чиқади”, деганларини эшитганимдан бери эс-ҳушим жойида”, деди Асмо”.[3]


Жасур ўғил: Мазкур ота-онанинг ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) шижоати

Исҳоқ ибн Абу Исҳоқ ривоят қилади: “Ибн Зубайр ўлдирилган кун ўша ерда эдим. Аскар масжид эшикларидан унинг устига бостириб кира бошлади. Ҳар қачон эшикдан бир тўп аскар кирганда Ибн Зубайр уларга ҳамла қилиб, уларни чиқариб ташларди. Аҳвол мана шу тарзда давом этаркан, тўсатдан масжиднинг айвонларидан бири Ибн Зубайрнинг бошига қулаб, уни ағдарди. У шу ҳолида қуйидагича хиргойи қиларди:

Эй Асмо, Асмо! Мен учун йиғламагин,

Ортимда қолди шарафу диним,

Яна ўнг қўлимда тутганим кескир қиличим.[4]


2) Фузайл ибн Иёзнинг ўғли Алининг отасидан таъсирлангани:

Оллоҳдан қўрқувчи ота: Фузайл ибн Иёзнинг (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) Оллоҳ азза ва жалладан қандай қўрққанлиги

Муҳаммад ибн Ноҳия ривоят қилади: “Бомдод намозида Фузайлнинг орқасида намоз ўқидим. У “Ҳааққо” сурасини ўқиди ва (Оллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дерки): “Уни ушлаб, кишанланглар!” оятига келганда ўзини йиғидан тўхтата олмай қолди…”.[5]

Исҳоқ ибн Иброҳим Табарий ривоят қилади: “Фузайлдан кўра ўзи учун хавфсираган, одамларга эса умидвор бўлган бирор кишини кўрмадим. Унинг қироати гўёинки бир кишига хитоб қилаётгандек, кишининг раҳмини келтирадиган, ёқимли, оҳиста ва дона-дона эди. Агар жаннат зикр қилинган оятга келса, уни такрор-такрор ўқирди”.[6]

Оллоҳдан қўрқувчи ўғил: Али ибн Фузайл ибн Иёзнинг (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) Оллоҳ азза ва жалладан қандай қўрққанлиги

Абу Бакр ибн Айёшдан ривоят қилинади: “Шом намозини Фузайл ибн Иёзнинг орқасида ўқидим. Ўғли Али ёнида эди. Фузайл Такосур сурасини ўқиди: “1-2. (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Оллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди! 3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! 4. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. 5. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! 6. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!”.

У “Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!”, оятини ўқиганида Али ҳушидан кетиб, юзтубан йиқилди. Фузайл шу оятда тўхтади”.[7]

Абу Сулаймон Дороний айтади: “Али ибн Фузайл Қориъа сурасини ўқишни ҳам, ҳузурида ўқилишини ҳам кўтара олмасди”.[8]

3) Ҳабиб ибн Зайднинг ота-онасидан таъсирлангани:

Фидокор она: Умму Сулаймнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Абу Талҳанинг ҳидоятга келишига ўзини фидо қилгани

Анасдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Абу Талҳа Умму Сулаймга оғиз солди. Умму Сулайм мушрикка турмушга чиқиши мумкин эмаслигини айтди…

Кейин шундай деди: “Эй Абу Талҳа! Сизларнинг бутларингизни Фалончи оиланинг қули йўниб, ясаганини ва бордию уларга ўт қўйсангиз ёниб кул бўлишини билмайсанми?”

Анас айтади: “Абу Талҳа қалбида мана шу ўйлар билан чиқиб кетди, бир муддатдан кейин яна келди-да “Сенинг таклифингни (яъни Исломга киришни) қабул қилдим”, деди. Шундай қилиб, Умму Сулаймнинг маҳри Абу Талҳанинг Исломга киришининг ўзи бўлди, холос”.[9]

Фидокор ота: Абу Талҳа Зайд Ансорийнинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ўзини Пайғамбарга фидо қилгани

Анасдан (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади: “Уҳуд куни одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофидан тарқалиб кетдилар, Абу Талҳа эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида туриб, у зотни қалқони билан ҳимоя қилди. Абу Талҳа камон ипини қаттиқ тортувчи камонкаш эди, у ўша куни икки ёки уч камонни синдирди. Шу аснода ўқ тўла садоқ (ўқдон) билан бир киши ўтиб қолди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом унга: “Абу Талҳанинг садоғини тўлдириб кет”, дедилар.

Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга қарамоқчи бўлиб бошларини кўтардилар, шунда Абу Талҳа: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, бошингизни кўтарманг, мушрикларнинг дайди ўқи тегиши мумкин. Жоним сизга фидо бўлсин!” деди”.[10]

Шаҳид ўғил: Ҳабиб ибн Зайднинг (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Оллоҳ йўлида жонини фидо қилгани

Ибн Касир (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) ўзининг “ал-Бидоя ван-Ниҳоя” китобида шундай дейди: “Ҳабиб ибн Зайдни Мусайлима Каззоб ўлдирди. Воқеа шундай бўлган эди: Мусайлима Каззоб унга:

—    “Муҳаммадни Оллоҳнинг расули деб гувоҳлик берасанми?” — деди. У:

—    “Ҳа”, деди.

—    “Ундай бўлса, мени ҳам Оллоҳнинг расули деб гувоҳлик берасанми?” — деди. У:

—    “Мен эшитмаяпман”, деди.

Шунда Мусайлима унинг аъзоларини бирма-бир кесишни бошлади, у эса ўша гапидан бошқа нарсани айтмасди. Ҳабиб охири унинг қўлида жон берди”.[11]


[1] Саҳиҳул Бухорий (5090), “Никоҳ китоби”.

[2] Сияру аълам ан-нубала (1/41-42).

[3] Сияру аълам ан-нубала (2/294).

[4] Сияру аълам ан-нубала (3/377).

[5] Сияру аълам ан-нубала (8/444).

[6] Сияру аълам ан-нубала (8/427-428).

[7] Сияру аълам ан-нубала (8/443-444).

[8] Сияру аълам ан-нубала (8/445).

[9] Сияру аълам ан-нубала (2/306).

[10] Бухорий (3811), Фатҳул Борий (7/506).

[11] Ал-Бидоя ван-Ниҳоя (3/116).

Manba: IslamHouse.com/Uzbek

—————-

 

Birinchi odim

Solih ota va soliha ona

Farzand tarbiyasidagi bu odimlarning birinchisi, eng muhimi va asosi, “OTA-ONANING SOLIH BO‘LIShIDIR”. Modomiki ular solih bo‘lsalar, farzandlar ham solih bo‘lishadi. Yoshlarimiz otalari bergan tarbiyaga ko‘ra ulg‘ayadilar. Holbuki tarbiyada ona otadan oldin turadi, chunki ota oila tebratish tashvishida yurarkan, farzandlar bilan uzun zamon birga bo‘ladigan ona hisoblanadi va shu sababdan farzand tarbiyasidagi eng og‘ir yuk onaning zimmasiga tushadi. Bolalarni Islomga mehr qo‘yib, unga amal qilish ishtiyoqida ulg‘ayishlari uchun bu chechaklarga yaroqli va unumdor tuproq lozim bo‘ladi. Mana shoir Shavqiyga quloq tuting:

Gar etishtirsang, ona bir maktab

Uning qo‘lida etishar yaxshi bir millat.

Ona shunday zotki, uning dargohida olimlar, da’vatchilar va pahlavon mujohidlar etishadigan ilk madrasadir. Soliha onaning (umr yo‘ldoshining) jamiyatning barpo bo‘lishida va etuk shaxslarni etishtirishida buyuk ahamiyati bo‘lganidan Rasululloh sollallohu alayhi va sallam soliha umr yo‘ldoshi tanlashga qiziqtirdilar va targ‘ib qildilar:

“Ayol to‘rt narsa uchun nikohga olinadi: moli, nasabi, husni-jamoli va dini uchun. Shunday ekan, dindorini tanla, qo‘ling tuproqqa qorilgur (baraka topkur)”, dedilar[1].

Ummatga ulamolarni dunyoga keltirsin deya olima, soliha ayolni tanlagan kishi baraka topsin!

Ummatga botirlarni dunyoga keltirsin deya mujohid ayolni tanlagan kishi baraka topsin!

Ummatga da’vatchilarni dunyoga keltirsin deya da’vatchi ayolni tanlagan kishi baraka topsin!

Ummatga ibotadgo‘ylarni dunyoga keltirsin deya xudojo‘y ayolni tanlagan kishi baraka topsin!

Baraka topsin…

Shuning uchun, bolalarning shaxsiyatlarining shakllanishida va bu dinga xizmat qiladigan qilib tarbiyalashda onalarning zimmalariga ulug‘ va buyuk vazifalar tushmoqda. Albatta, bu masalada otalarning zimmalariga tushgan vazifa ham onalarnikidan kam emas.

Muhim tanbeh:

Ota-onalar ayrim masalalarga, ayniqsa bolalarning shaxsiyatlarining shakllanishida katta ta’siri bo‘lgan masalalarga e’tiborli bo‘lishlari kerak. Bu masala ota-onaning hamkorlikda ish olib borishlaridir. Ya’ni ota-ona farzandlarning ko‘z o‘ngida kundalik darslarni berib borishlari va quyidagilarga rioya qilishlari lozim:

Ota va onaning har biri bir-birini qadrlashi, hurmat qilishi lozim, ayniqsa farzandlar oldida;
Ota-ona farzandlar oldida sen-menga bormasliklari;
Ota-ona oila haq-huquqlarida payg‘ambarona yo‘lga ergashishlari va ulardan har biri o‘z zimmasidagi haq-huquqlarga rioya qilishlari.
Bolalarning shaxsiyatlarining shakllanishida ota-onaning
solih bo‘lishlarining ahamiyatiga doir amaliy misol

Ona har doim muazzinning namozga azon aytganini eshitgan zahoti barcha ishlarini yig‘ishtiradi va farzandlaridan ham shuni talab qiladi hamda ularga “Agar biz namozni avvalgi vaqtida ado qilsak, Olloh bizni yaxshi ko‘radi”, deya o‘rgatadi. Keyin tahorat qilib, namoz o‘qiydi.

Shu tariqa bolajonlar ilk bolalik davridan boshlab namozni o‘z vaqtida o‘qishga odatlanadilar. Nima uchun deysizmi? Chunki ular yoshliklaridan kim namozni vaqtida o‘qisa, Olloh uni yaxshi ko‘rishini o‘rganganlar, shu sababdan. Bu esa bolalar oson tushuna oladigan ma’nolardan biridir.

Bolalarning shaxsiyatlarining shakllanishida ota-onaning ahamiyatiga doir qissalar

Islomning shonli tarixi bizlar uchun bolalarning ota-onalarning shaxsiyatlaridan ta’sirlanganliklarini ifodalagan namunalar va qissalarni o‘zida mujassam qilgan. Bular julmasidan:

1) Abdulloh ibn Zubayrning ota-onasining (Olloh ulardan rozi bo‘lsin) shijoatlaridan ta’srlangani va dovyurak bo‘lib etishgani:

Jasur ota: Zubayr ibn Avvomning (Olloh undan rozi bo‘lsin) shijoati

Lays Abul Asvaddan, u Urvadan rivoyat qiladi. Urva aytadi: “Zubayr sakkiz yoshligida musulmon bo‘ldi. Kunlardan bir kun Makkaning yuqori tomonida Rasululloh sollallohu alayhi va sallam mushriklar tomonidan ushlanibdi, degan shaytondan bo‘lgan yolg‘on xabar tarqaldi. Shunda Zubayr qo‘liga qilich olganicha ostona hatlab ko‘chaga chiqdi, o‘shanda u o‘n ikki yoshda edi. Uni ko‘rganlar hayratlanar va “Qilich ko‘targan bolakayga qaranglar!” der edilar. Zubayr Nabiy sollallohu alayhi va sallamning oldilariga etib keldi. Buni ko‘rgan Payg‘ambar:

— “Senga nima bo‘ldi, ey Zubayr?!” dedilar. Shunda Zubayr holatni bildirdi va

— “Sizni ushlab turganni qilichim bilan chopib tashlagani keldim”, deb javob berdi”.[2]

Jasur ona: Asmo binti Abu Bakrning (Olloh ulardan rozi bo‘lsin) shijoati

Imom Zahabiy aytadi: “Abul Muhayyat ibn Ya’lo Taymiy bizga otasidan rivoyat qilib dedi: “Makkaga Ibn Zubayr o‘ldirilgandan uch kundan keyin kirdim, uning jasadi osilgan turardi. Shu payt Ibn Zubayrning novchadan kelgan, ko‘zlari a’mo, keksa onasi keldi va Hajjojga:

— “Suvoriyning (ya’ni, osilib turgan o‘g‘lim Abdullohning) pastga tushadigan payti kelmadimi?” dedi.

— “Mana shu munofiqni nazarda tutyapsanmi?” dedi.

— “Ollohga qasamki, u munofiq emasdi, bil’aks savvom (ko‘p ro‘za tutuvchi), qavvom (kechalari ko‘p namoz o‘quvchi) yaxshi bir inson edi”, dedi.

— “Ey kampir, bor ket bu erdan, aqldan ozibsan!” — dedi Hajjoj.

— “Bekorlarni aytibsan, Ollohga qasamki, Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning “Saqifdan kazzob (qip-qizil yolg‘onchi) va halokat keltiruvchi (ko‘p qon to‘kuvchi ikki kishi) chiqadi”, deganlarini eshitganimdan beri es-hushim joyida”, dedi Asmo”.[3]

 

Jasur o‘g‘il: Mazkur ota-onaning o‘g‘li Abdulloh ibn Zubayrning (Olloh undan rozi bo‘lsin) shijoati

Ishoq ibn Abu Ishoq rivoyat qiladi: “Ibn Zubayr o‘ldirilgan kun o‘sha erda edim. Askar masjid eshiklaridan uning ustiga bostirib kira boshladi. Har qachon eshikdan bir to‘p askar kirganda Ibn Zubayr ularga hamla qilib, ularni chiqarib tashlardi. Ahvol mana shu tarzda davom etarkan, to‘satdan masjidning ayvonlaridan biri Ibn Zubayrning boshiga qulab, uni ag‘dardi. U shu holida quyidagicha xirgoyi qilardi:

Ey Asmo, Asmo! Men uchun yig‘lamagin,

Ortimda qoldi sharafu dinim,

Yana o‘ng qo‘limda tutganim keskir qilichim.”[4]

 

2) Fuzayl ibn Iyozning o‘g‘li Alining otasidan ta’sirlangani:

Ollohdan qo‘rquvchi ota: Fuzayl ibn Iyozning (Olloh uni rahmat qilsin) Olloh azza va jalladan qanday qo‘rqqanligi

Muhammad ibn Nohiya rivoyat qiladi: “Bomdod namozida Fuzaylning orqasida namoz o‘qidim. U “Haaqqo” surasini o‘qidi va “(Olloh jahannam qo‘riqchilariga derki): “Uni ushlab, kishanlanglar!” oyatiga kelganda o‘zini yig‘idan to‘xtata olmay qoldi…”.[5]

Ishoq ibn Ibrohim Tabariy rivoyat qiladi: “Fuzayldan ko‘ra o‘zi uchun xavfsiragan, odamlarga esa umidvor bo‘lgan biror kishini ko‘rmadim. Uning qiroati go‘yoinki bir kishiga xitob qilayotgandek, kishining rahmini keltiradigan, yoqimli, ohista va dona-dona edi. Agar jannat zikr qilingan oyatga kelsa, uni takror-takror o‘qirdi”.[6]

Ollohdan qo‘rquvchi o‘g‘il: Ali ibn Fuzayl ibn Iyozning (Olloh uni rahmat qilsin) Olloh azza va jalladan qanday qo‘rqqanligi

Abu Bakr ibn Ayyoshdan rivoyat qilinadi: “Shom namozini Fuzayl ibn Iyozning orqasida o‘qidim. O‘g‘li Ali yonida edi. Fuzayl Takosur surasini o‘qidi: “1-2. (Ey insonlar), sizlar to qabrlarni ziyorat qilgunlaringizcha (ya’ni o‘lib, qabrga kirgunlaringizcha) sizlarni (mol-dunyo) to‘plab-ko‘paytirish (Ollohga toat-ibodat qilishdan) mashg‘ul qildi! 3. Yo‘q, sizlar yaqinda (bu qilmishlaringizning oqibatini) bilursizlar! 4. Yana bir bor yo‘q, sizlar yaqinda bilursizlar. 5. Yo‘q, agar sizlar (dunyoga qul bo‘lib qolishning oqibati nima ekanligini) aniq bilish bilan bilsalaringiz edi (unga qul bo‘lib qolmas edingizlar)! 6. Qasamki, albatta sizlar do‘zaxni ko‘rursizlar!”.

U “Qasamki, albatta sizlar do‘zaxni ko‘rursizlar!”, oyatini o‘qiganida Ali hushidan ketib, yuztuban yiqildi. Fuzayl shu oyatda to‘xtadi”.[7]

Abu Sulaymon Doroniy aytadi: “Ali ibn Fuzayl Qori’a surasini o‘qishni ham, huzurida o‘qilishini ham ko‘tara olmasdi”.[8]

3) Habib ibn Zaydning ota-onasidan ta’sirlangani:

Fidokor ona: Ummu Sulaymning (Olloh undan rozi bo‘lsin) Abu Talhaning hidoyatga kelishiga o‘zini fido qilgani

Anasdan (Olloh undan rozi bo‘lsin) rivoyat qilinadi: “Abu Talha Ummu Sulaymga og‘iz soldi. Ummu Sulaym mushrikka turmushga chiqishi mumkin emasligini aytdi…

Keyin shunday dedi: “Ey Abu Talha! Sizlarning butlaringizni Falonchi oilaning quli yo‘nib, yasaganini va bordiyu ularga o‘t qo‘ysangiz yonib kul bo‘lishini bilmaysanmi?”

Anas aytadi: “Abu Talha qalbida mana shu o‘ylar bilan chiqib ketdi, bir muddatdan keyin yana keldi-da “Sening taklifingni (ya’ni Islomga kirishni) qabul qildim”, dedi. Shunday qilib, Ummu Sulaymning mahri Abu Talhaning Islomga kirishining o‘zi bo‘ldi, xolos”.[9]

Fidokor ota: Abu Talha Zayd Ansoriyning (Olloh undan rozi bo‘lsin) o‘zini Payg‘ambarga fido qilgani

Anasdan (Olloh undan rozi bo‘lsin) rivoyat qilinadi: “Uhud kuni odamlar Nabiy sollallohu alayhi va sallamning atrofidan tarqalib ketdilar, Abu Talha esa Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallamning yonlarida turib, u zotni qalqoni bilan himoya qildi. Abu Talha kamon ipini qattiq tortuvchi kamonkash edi, u o‘sha kuni ikki yoki uch kamonni sindirdi. Shu asnoda o‘q to‘la sadoq (o‘qdon) bilan bir kishi o‘tib qoldi. Payg‘ambar alayhissalotu vassalom unga: “Abu Talhaning sadog‘ini to‘ldirib ket”, dedilar.

So‘ngra Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam odamlarga qaramoqchi bo‘lib boshlarini ko‘tardilar, shunda Abu Talha: “Ota-onam sizga fido bo‘lsin, boshingizni ko‘tarmang, mushriklarning daydi o‘qi tegishi mumkin. Jonim sizga fido bo‘lsin!” dedi”.[10]

Shahid o‘g‘il: Habib ibn Zaydning (Olloh undan rozi bo‘lsin) Olloh yo‘lida jonini fido qilgani

Ibn Kasir (Olloh uni rahmat qilsin) o‘zining “al-Bidoya van-Nihoya” kitobida shunday deydi: “Habib ibn Zaydni Musaylima Kazzob o‘ldirdi. Voqea shunday bo‘lgan edi: Musaylima Kazzob unga:

— “Muhammadni Ollohning rasuli deb guvohlik berasanmi?” — dedi. U:

— “Ha”, dedi.

— “Unday bo‘lsa, meni ham Ollohning rasuli deb guvohlik berasanmi?” — dedi. U:

— “Men eshitmayapman”, dedi.

Shunda Musaylima uning a’zolarini birma-bir kesishni boshladi, u esa o‘sha gapidan boshqa narsani aytmasdi. Habib oxiri uning qo‘lida jon berdi”.[11]
[1] Sahihul Buxoriy (5090), “Nikoh kitobi”.

[2] Siyaru a’lam an-nubala (1/41-42).

[3] Siyaru a’lam an-nubala (2/294).

[4] Siyaru a’lam an-nubala (3/377).

[5] Siyaru a’lam an-nubala (8/444).

[6] Siyaru a’lam an-nubala (8/427-428).

[7] Siyaru a’lam an-nubala (8/443-444).

[8] Siyaru a’lam an-nubala (8/445).

[9] Siyaru a’lam an-nubala (2/306).

[10] Buxoriy (3811), Fathul Boriy (7/506).

[11] Al-Bidoya van-Nihoya (3/116).

 

Manba: IslamHouse.com/Uzbek

Devami