Bulutlardan o’zmiş himmatlar (Bulutları geçen himmetler) -2

Ҳимматнинг турлилиги ва унинг жаннат талаби ҳамда дунё талабига таъсири

Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, ҳимматлар нақадар муҳим ва улар бир-биридан нақадар фарқли! Баъзи ҳимматлар аршга осилган бўлса, баъзилари ҳожатхона атрофида айланади». Йигитлардан бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар, улардан ҳар бирининг ўз истаги бор эди. Бири шафоат-ҳомийлик истаса, бошқаси молу дунё истагида ва яна бири ҳожати битишини истарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса улардан иккисининг истакларини бажардилар. Учинчиларига навбат келганда, у Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиздан бир истагим бор, фақат бу ўз ўртамизда бўлсин», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу олийҳиммат йигитга қараб:

— Нима истагинг бор.

— Мен сиздан молу дунё ёки дунёвий бир ҳожат истамайман. Мен сиздан фақат бир нарса сўрайман.

— Нима нарса экан?

— Жаннатда сиз билан бирга бўлишни истайман.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга йўл кўрсатдилар ва:

— Бу тилагинг амалга ошиши учун кўп намоз ўқиб менга ёрдам бер. Чунки сен Аллоҳга ҳар сажда қилганингда, Аллоҳ таоло у сабабли сенинг даражангни бир поғона кўтаради ва шу сабабли сенинг бир гуноҳингдан ўтади.

Ҳимматлар инсонни ҳаракатга келтиради. Фалончи билан тугунчининг фарқига бир назар солинг! Нимага фалончи жуда қаттиқ совуқда иссиқ жойини ташлаб, Аллоҳнинг жарчисига (муаззинга) лаббай, деб ижобат қилади. У ўз парвардигори таборака ва таолонинг жарчисига қулоқ солиб, шаҳвати ва жойини ташлашига уни нима ундади?! Айни пайтда тугунчи Аллоҳнинг жарчиси «Намоз уйқудан афзал!», – деб жар солганини эшита туриб, ўрнидан тура олмади, ҳолбуки, у намозга чиқмаслиги сабабли мунофиқлар сафига қўшилиб қолишини яхши билади. Фалончини ҳаромдан бир сўм ҳам олмайдиган, тугучини эса ҳалолданми ё ҳаромдан еяётганига эътибор бермайдиган қилиб қўйган нарса нима? Унисини тоат қилишга нима ундамаоқдаю, бунисини тоатдан нима тўсиб қўймоқда? Унисини нима ҳаромдан тийиб қўймоқдаю бунисини ҳаром ишларни қилишига солиб қўйяётган нима? Бу жаннатдан бошқасини эваз бўлишига рози бўлмайдиган олий ҳимматлардир! Шунинг учун ҳам Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Умр жуда ҳам қимматбаҳо, уни жаннатдан бошқасига алиштирма!» Инсонлар икки турли бўлади, учинчиси йўқ: «Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор». Улар бир-бирларидан фарқлидирлар. Айтилган сўздан кўра қилинган ишниннг таъсири каттароқ. Бир мураббий фарзандларидан бирига айтган экан: «Сенинг асосий ғаминг асло еб-ичиш, турар жой ва уйланиш бўлмасин. Булар нафснинг ғами, қалбнинг ғами қаерда қолади? Ҳақиқий ғаминг – сени ғамга солган нарсадир. Шундай экан сенинг ғаминг Аллоҳнинг розилиги ва охират ҳовлисидаги саодатмандлик бўлсин!»

Умар ибн Абдулазизнинг ҳиммати

Умар ибн Абдулазиз олий ҳиммати билан қандай қилиб улуғлар сафига қўшила олгани ҳақида сўров бўлди. У ўзининг қисқа халифалик даврида Хулафои Рошидинларнинг бешинчиси бўла олди. Унинг халифалиги икки йил, беш ой ва бир неча саноқли кунлар давом этган, холос. Лекин у шу вақтда қанча нарсани амалга оширгани Аллоҳга аён. Одамлар ўзаро бир-бирларидан сўрашади, қандай қилиб Умар Ибн Абдулазиз бунчалик ишларни амалга ошира олди? Жавоб шу эдики, у ҳар бир қадамини Ёлғиз Аллоҳ учун деган ниятда ташлаган. Ўз ҳаётини Аллоҳ таборака ва таоло учун бахшида қилган эди. Шу сабабдан бир ўзи қисқа вақт ичида, узоқ йиллар мобайнида бир қанча қавмлар қила олмаган ишларни рўёбга чиқарди. У киши амир бўлишидан илгари аёли Фотимага: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим амирликни истаябди», – дер эди ва амир ҳам бўлди. Амир бўлганидан кейин ҳимматлари юксалиб кетди ва аёлига: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим халифаликни истаябди», – деди ва халифаликка ҳам эришди. Барча мусулмонларга, қирқдан ортиқ ислом диёрларига амир бўлди. Ер юзининг шарқию ғарби у кишининг қўл остида, у кишига тобе бўлди. Халифа бўлганидан кейин ҳиммати янада юксалди ва аёлига: «Эй Фотима, менинг ўч нафсим жаннатни истаябди”, – деди ва жаннат сари интилиб, жаннат учун амал қилди. Ҳайит куни жон чиқиш вақти яқинлашганда одамларни ҳузуридан чиқиб кетишга буюрди. Улар чиқдилар ва кимнингдир ушбу оятни ўқиганини эшитдилар: «Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир». Аллоҳ унинг ажрларини мўл қилиб берсин. Унинг мақсади пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ягона эди: «Ким ғамларни битта ғам — охират ғами — қилса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини аритади».

(Давоми бор)

Манба: IslamNuri.com

Himmatning turliligi va uning jannat talabi ham da dunyo talabiga ta’siri

Ibnul Qayyim rohimahulloh aytadilar: «Allohga qasamki, himmatlar naqadar muhim va ular bir-biridan naqadar farqli! Ba’zi himmatlar arshga osilgan bo‘lsa, ba’zilari hojatxona atrofida aylanadi». Yigitlardan bir guruhi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning huzurlariga keldilar, ulardan har birining o‘z istagi bor edi. Biri shafoat-homiylik istasa, boshqasi molu dunyo istagida va yana biri hojati bitishini istardi. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam esa ulardan ikkisining istaklarini bajardilar. Uchinchilariga navbat kelganda, u Payg‘ambari- miz sollallohu alayhi va sallamga: «Sizdan bir istagim bor, faqat bu o‘z o‘rtamizda bo‘lsin», – dedi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bu oliyhimmat yigitga qarab:

— Nima istaging bor.

— Men sizdan molu dunyo yoki dunyoviy bir hojat istamayman. Men sizdan faqat bir narsa so‘rayman.

— Nima narsa ekan?

— Jannatda siz bilan birga bo‘lishni istayman.

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam unga yo‘l ko‘rsatdilar va:

— Bu tilaging amalga oshishi uchun ko‘p namoz o‘qib menga yordam ber. Chunki sen Allohga har sajda qilganingda, Alloh taolo u sababli sening darajangni bir pog‘ona ko‘taradi va shu sababli sening bir gunohingdan o‘tadi.

Himmatlar insonni harakatga keltiradi. Falonchi bilan tugunchining farqiga bir nazar soling! Nimaga falonchi juda qattiq sovuqda issiq joyini tashlab, Allohning jarchisiga (muazzinga) labbay, deb ijobat qiladi. U o‘z parvardigori taboraka va taoloning jarchisiga quloq solib, shahvati va joyini tashlashiga uni nima undadi?! Ayni paytda tugunchi Allohning jarchisi «Namoz uyqudan afzal!», – deb jar solganini eshita turib, o‘rnidan tura olmadi, holbuki, u namozga chiqmasligi sababli munofiqlar safiga qo‘shilib qolishini yaxshi biladi. Falonchini haromdan bir so‘m ham olmaydigan, tuguchini esa haloldanmi yo haromdan yeyayotganiga e’tibor bermaydigan qilib qo‘ygan narsa nima? Unisini toat qilishga nima undamaoqdayu, bunisini toatdan nima to‘sib qo‘ymoqda? Unisini nima haromdan tiyib qo‘ymoqdayu bunisini harom ishlarni qilishiga solib qo‘yyayotgan nima? Bu jannatdan boshqasini evaz bo‘lishiga rozi bo‘lmaydigan oliy himmatlardir! Shuning uchun ham Ibnul Javziy rohimahulloh aytganlar: «Umr juda ham qimmatbaho, uni jannatdan boshqasiga alishtirma!» Insonlar ikki turli bo‘ladi, uchinchisi yo‘q: «Orangizda dunyo istagan kishilar ham, oxirat istagan kishilar ham bor». Ular bir-birlaridan farqlidirlar. Aytilgan so‘zdan ko‘ra qilingan ishninng ta’siri kattaroq. Bir murabbiy farzandlaridan biriga aytgan ekan: «Sening asosiy g‘aming aslo yeb-ichish, turar joy va uylanish bo‘lmasin. Bular nafsning g‘ami, qalbning g‘ami qayerda qoladi? Haqiqiy g‘aming – seni g‘amga solgan narsadir. Shunday ekan sening g‘aming Allohning roziligi va oxirat hovlisidagi saodatmandlik bo‘lsin!»

Umar ibn Abdulazizning himmati

Umar ibn Abdulaziz oliy himmati bilan qanday qilib ulug‘lar safiga qo‘shila olgani haqida so‘rov bo‘ldi. U o‘zining qisqa xalifalik davrida Xulafoi Roshidinlarning beshinchisi bo‘la oldi. Uning xalifaligi ikki yil, besh oy va bir necha sanoqli kunlar davom etgan, xolos. Lekin u shu vaqtda qancha narsani amalga oshirgani Allohga ayon. Odamlar o‘zaro bir-birlaridan so‘rashadi, qanday qilib Umar Ibn Abdulaziz bunchalik ishlarni amalga oshira oldi? Javob shu ediki, u har bir qadamini Yolg‘iz Alloh uchun degan niyatda tashlagan. O‘z hayotini Alloh taboraka va taolo uchun baxshida qilgan edi. Shu sababdan bir o‘zi qisqa vaqt ichida, uzoq yillar mobaynida bir qancha qavmlar qila olmagan ishlarni ro‘yobga chiqardi. U kishi amir bo‘lishidan ilgari ayoli Fotimaga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim amirlikni istayabdi», – der edi va amir ham bo‘ldi. Amir bo‘lganidan keyin himmatlari yuksalib ketdi va ayoliga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim xalifalikni istayabdi», – dedi va xalifalikka ham erishdi. Barcha musulmonlarga, qirqdan ortiq islom diyorlariga amir bo‘ldi. Yer yuzining sharqiyu g‘arbi u kishining qo‘l ostida, u kishiga tobe bo‘ldi. Xalifa bo‘lganidan keyin himmati yanada yuksaldi va ayoliga: «Ey Fotima, mening o‘ch nafsim jannatni istayabdi”, – dedi va jannat sari intilib, jannat uchun amal qildi. Hayit kuni jon chiqish vaqti yaqinlashganda odamlarni huzuridan chiqib ketishga buyurdi. Ular chiqdilar va kimningdir ushbu oyatni o‘qiganini eshitdilar: «Biz o‘sha oxirat diyorini yer yuzida zulmu-zo‘ravonlik va buzg‘unchilik qilishni istamaydigan kishilar uchun qilurmiz. Oqibat taqvo qiluvchi kishilarnikidir». Alloh uning ajrlarini mo‘l qilib bersin. Uning maqsadi payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam aytganlaridek yagona edi: «Kim g‘amlarni bitta g‘am — oxirat g‘ami — qilsa, Alloh taolo uning dunyo va oxirat g‘amlarini aritadi».

(Davomi bor)

Devami

Salaflar ixlosidan namunalar

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Маълумингизки, ихлос (амалларни фақат Оллоҳ учун, холисан лиллоҳ бажариш) банда амалининг негизини ташкил қилади.

Ихлос йўғрилмаган иш, дунё илинжларидан бири қўшилиб қолган амал нечоғли улкан ва залворли, одамлар кўзига жуда ажойиб ва ёрқин кўринса-да, Оллоҳ ҳузурида фойда бермайди, тарози босмайди.

Хўш, ўтганларимиз нималар қилар эдилар, амаллари ихлосли бўлиши учун нима чоралар кўрардилар?

Келинг, шу ҳақда келган ривоятлардан баъзиларига кўз ташлаб ўтайлик.

Имом Зайнул обидин (обидлар зийнати) лақабини олган Али ибн Ҳусайн кечаси алламаҳал бўлганида елкасига қоп ортиб, камбағаллар эшиги олдига билдирмасдан нон, таом тарқатиб чиқарди.

Амр ибн Собит шундай дейди:

Али бин Ҳусайн вафот этганида уни ювувчи кишилар елкасида қора чуқур изни кўрдилар. “Бу нима?” деб ҳайрон бўлишганида у кишини таниган баъзилар “кечалари қопда ун ва бошқа таомлар тарқатиб, камбағал оилалар ҳовлилари оралаб изғиб юрар эди”, деб жавоб беришди.

Салафлардан бири кечаси туриб (нафл) намоз ўқир эди. Бомдод маҳали бўлганда худди энди турган кишидек томоқ қириб, овозини кўтариб уйидагиларни уйғотар эди.

Имом Довуд ибн Абу Ҳинд (вафоти 139-ҳижрийда) қирқ йил билдирмай (нафл) рўза тутган бўлиб, унинг рўзадорлигини уйдагилари сезмаган экан! Касби кўнчи (тери ошлаб, ундан турли анжомлар тикиб сотадиган харроз)лик бўлиб, уйдан чиқаётганда тушлигини уйдагилари қўлига тутқазишар, бироз юргач, камбағалларга бериб, бориб ишини қилар, кечқурун уйга қайтгач, уйдагилари билан кечки овқатни ер экан.

Абдуллоҳ ибн Муҳайриз бир куни кўйлак олиш учун бир дўконга кирди. Дўконда ўтирганлардан бири у кишини таниб қолиб, “бу киши Ибн Муҳайриз бўладилар, тузуклаб (яъни, арзонроқ) сотинг”, деди. Қўлидаги кўйлакни қайтариб қўяр экан, Ибн Муҳайриз хийла ғазабланган эди. У “Биз пулимизга мол оламиз, динимизга эмас” дея дўконни тарк этди..

Айюб Сахтиёний пайғамбар ҳадисларини ривоят қилганда кўнгли юмшаб кетса, билдирмаслик учун тезда томоғини қириб, “тумов қаттиқ текканга ўхшайди” деб қўярди.

Авн ибн Абдуллоҳ шогирдларига уқтирар эди:

“Мискин-бечорага бир нарса берсанг, сенга “Оллоҳ барака берсин” деб дуо қилса, сен ҳам “Оллоҳ барака берсин” дегинки, шояд берганинг Оллоҳ учун холис бўлса”.

Муҳаммад ибн Юсуф Исфаҳоний кундалик нонини бир новвойдан сотиб олар, у таниш бўлиб бошласа, бошқа нотанишга қатнай бошлар эди, токи бу туфайли унга арзонроқ ёки нон яхшисини бериб қолмасин деб.

Мутарриф ибн Абдуллоҳ “Кечани уйқу билан ўтказиб, тонгда афсус-надомат билан уйғонишим тунни ибодатда ўтказиб, саҳар бунга мағрур бўлишимдан афзал”, дер эди.

Бишр ибн Ҳорис шундай дер эди:

“Охират ҳаловатини одамларга танилишни истаган одам топа олмайди”.

Салафлардан бу каби ҳикоялар талайгина ривоят этилган.

Ихлос моҳиятини, унинг заруратини англаш учун юқоридагилар кифоя бўлса керак.

Муҳими – биз ўзимиз ҳам ихлосли бўлишга интилишимиз, яхши амаллар кушандаси бўлмиш риёкорлигу хўжакўрсинга иш қилишлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Оллоҳ таоло барчамизни ихлосли бандаларидан қилсин, турли қалб офатларидан, жумладан, риёкорликдан паноҳ берсин, омин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир

——————

Bismillahir rohmanir rohim

Ma’lumingizki, ixlos (amallarni faqat Olloh uchun, xolisan lilloh bajarish) banda amalining negizini tashkil qiladi.

Ixlos yo‘g‘rilmagan ish, dunyo ilinjlaridan biri qo‘shilib qolgan amal nechog‘li ulkan va zalvorli, odamlar ko‘ziga juda ajoyib va yorqin ko‘rinsa-da, Olloh huzurida foyda bermaydi, tarozi bosmaydi.

Xo‘sh, o‘tganlarimiz nimalar qilar edilar, amallari ixlosli bo‘lishi uchun nima choralar ko‘rardilar?

Keling, shu haqda kelgan rivoyatlardan ba’zilariga ko‘z tashlab o‘taylik.

Imom Zaynul obidin (obidlar ziynati) laqabini olgan Ali ibn Husayn kechasi allamahal bo‘lganida elkasiga qop ortib, kambag‘allar eshigi oldiga bildirmasdan non, taom tarqatib chiqardi.

Amr ibn Sobit shunday deydi:

Ali bin Husayn vafot etganida uni yuvuvchi kishilar elkasida qora chuqur izni ko‘rdilar. “Bu nima?” deb hayron bo‘lishganida u kishini tanigan ba’zilar “kechalari qopda un va boshqa taomlar tarqatib, kambag‘al oilalar hovlilari oralab izg‘ib yurar edi”, deb javob berishdi.

Salaflardan biri kechasi turib (nafl) namoz o‘qir edi. Bomdod mahali bo‘lganda xuddi endi turgan kishidek tomoq qirib, ovozini ko‘tarib uyidagilarni uyg‘otar edi.

Imom Dovud ibn Abu Hind (vafoti 139-hijriyda) qirq yil bildirmay (nafl) ro‘za tutgan bo‘lib, uning ro‘zadorligini uydagilari sezmagan ekan! Kasbi ko‘nchi (teri oshlab, undan turli anjomlar tikib sotadigan xarroz)lik bo‘lib, uydan chiqayotganda tushligini uydagilari qo‘liga tutqazishar, biroz yurgach, kambag‘allarga berib, borib ishini qilar, kechqurun uyga qaytgach, uydagilari bilan kechki ovqatni er ekan.

Abdulloh ibn Muhayriz bir kuni ko‘ylak olish uchun bir do‘konga kirdi. Do‘konda o‘tirganlardan biri u kishini tanib qolib, “bu kishi Ibn Muhayriz bo‘ladilar, tuzuklab (ya’ni, arzonroq) soting”, dedi. Qo‘lidagi ko‘ylakni qaytarib qo‘yar ekan, Ibn Muhayriz xiyla g‘azablangan edi. U “Biz pulimizga mol olamiz, dinimizga emas” deya do‘konni tark etdi..

Ayyub Saxtiyoniy payg‘ambar hadislarini rivoyat qilganda ko‘ngli yumshab ketsa, bildirmaslik uchun tezda tomog‘ini qirib, “tumov qattiq tekkanga o‘xshaydi” deb qo‘yardi.

Avn ibn Abdulloh shogirdlariga uqtirar edi:

“Miskin-bechoraga bir narsa bersang, senga “Olloh baraka bersin” deb duo qilsa, sen ham “Olloh baraka bersin” deginki, shoyad berganing Olloh uchun xolis bo‘lsa”.

Muhammad ibn Yusuf Isfahoniy kundalik nonini bir novvoydan sotib olar, u tanish bo‘lib boshlasa, boshqa notanishga qatnay boshlar edi, toki bu tufayli unga arzonroq yoki non yaxshisini berib qolmasin deb.

Mutarrif ibn Abdulloh “Kechani uyqu bilan o‘tkazib, tongda afsus-nadomat bilan uyg‘onishim tunni ibodatda o‘tkazib, sahar bunga mag‘rur bo‘lishimdan afzal”, der edi.

Bishr ibn Horis shunday der edi:

“Oxirat halovatini odamlarga tanilishni istagan odam topa olmaydi”.

Salaflardan bu kabi hikoyalar talaygina rivoyat etilgan.

Ixlos mohiyatini, uning zaruratini anglash uchun yuqoridagilar kifoya bo‘lsa kerak.

Muhimi – biz o‘zimiz ham ixlosli bo‘lishga intilishimiz, yaxshi amallar kushandasi bo‘lmish riyokorligu xo‘jako‘rsinga ish qilishlardan uzoq bo‘lishga harakat qilmog‘imiz lozim.

Olloh taolo barchamizni ixlosli bandalaridan qilsin, turli qalb ofatlaridan, jumladan, riyokorlikdan panoh bersin, omin.

Shayx Sayfulloh Nosir

Devami

Bulutlardan o’zmiş himmatlar (Bulutları geçen himmetler)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ҳамду сано Аллоҳга хосдир. Биз у зотга ҳамд айтамиз, у зотдан ёрдам сўраймиз ва у зотга истиғфор айтамиз. Ўзимизнинг ёмонлик- ларимиз ҳамда амалларимизнинг ёмонликлари- дан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоятласа, уни кимса йўлдан оздиролмагай, кимни йўлдан оздирса, уни кимса ҳидоятга сололмагай.

Аллоҳнинг ёлғиз ўзидан бошқа илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман, у зотнинг шериги йўқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!»

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир»

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди».

Аммо баъд!

Энг тўғри сўз Аллоҳнинг каломи, энг яхши йўл эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир. Энг ёмон амал — тўқима амаллардир. Зеро барча тўқима амаллар бидъат ва барча бидъатлар залолат, залолат-ларнинг ҳаммаси дўзахдадир.

Биродарлар! Одамларнинг ўз олдиларига қўйган мақсад ва орзулари ҳар хил. Нафақат ўша мақсад ва орзулар, балки унга эришиш учун керак бўладиган ҳимматлари ҳам ҳар хил. Яъни, инсонларнинг мақсадлари ва унга эришишдаги ҳимматлари ҳар хил. Баъзи бир кишилар жуда ҳам олий мақсадлар ва юқори вазифалар ҳақида гапиришади. Лекин уларнинг қилаётган ишлари айтаётган сўзларига тўғри келмайди. Аҳли илмлар бундай кишини орзуга алданган дейишади. Зеро, орзу билан мақсадга эришиб бўлмайди. Бошқа бир турли инсонлар борки, улар гапирмайдилар. Лекин уларнинг қилаётган ишлари уларнинг нақадар ҳимматли эканларини кўрсатади. Агар улар Аллоҳ йўлида бирор ишга чақирилсалар, ҳеч иккиланмасдан, сусткашлик қилмасдан ва қийинчиликларга қарамасдан, лаббай, деб келадилар.

Демак, инсонларнинг мақсадлари ва ўз олдиларига қўйган вазифалари ҳам, шу мақсад ва вазифаларга олиб борадиган уларнинг ҳимматлари ҳам ҳар хил.

Инсон иродасининг турли кўринишлари

Қуйидаги икки кишининг мақсад ва ҳимматларини солиштириб кўринг. Бир бадавий (саҳройи) араб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўлда йўлиқиб: «Эй Муҳаммад, Аллоҳ сенга берган бу мол-дунёдан менга ҳам бер! Бу мол-дунё на сеники ва на отангники», – деди. Энди Рабийъа Ибн Каъб ал-Асламийнинг ҳимматини тасаввур қилинг. У йигитча тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таҳорат учун сув олиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Истаган нарсангни сўра!», – десалар, йигитча: «Жаннатда сиз билан бирга бўлишни», – дейди. Жаннат истаган қаердаю, қийматсиз нарсалар истаган қаерда.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ғаниматлар келиб қолди. У киши бу ғаниматни аҳли супа ва муҳтожлар орасида тарқата бошладилар. Абу Ҳурайра бу воқеани кузатиб турарди. У киши ҳам аҳли супадан бўлиб, ётгани жойи, кийгани кийими ва егани таоми йўқ эди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишининг муҳтож эканини билиб, шундай дедилар: «Эй Абу Ҳурайра, Одамлар келиб мендан бу ғаниматдан беришимни сўрашаябди. Сен ҳам сўрамайсанми?» Шунда у киши:

— Эй Расулуллоҳ! Мен сиздан битта нарса сўрайман.

— Нимани?

— Аллоҳ сизга берган илмдан менга ҳам ўргатишингизни.

— Бошқа нарса сўрасангчи?!

— Истагим шу.

Аҳли дунё ва назари паст одамлар доимо кийим-кечак, емак-ичмаклар ортидан юрадилар. Олийҳиммат кишилар эса фақат Аллоҳнинг розилигини истайдилар. Абу Ҳурайра: «Мен сиздан битта нарса сўрайман. Аллоҳ сизга берган илмдан менга ҳам ўрнатишингизни», – деди. У Аллоҳ таоло аҳли илмларни юқори мартабаларга кўтаришини биларди, бирор киши Аллоҳ таолога илм талаб қилишдан кўра афзалроқ амал билан яқин бўла олмаслигини биларди.

Аллоҳ таолога илм билан ибодат қилинади ва Унинг тавҳиди ҳам илм билан бўлади. У зотнинг барча айбу нуқсонлардан пок, улуғ экани илм билан билинади. «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур». Жаннат йўли илм йўлидир. «Ким илм истаб бир йўлга тушса, Аллоҳ таоло у кишини жаннат йўлига солиб қўяди».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам елкамдаги бир бўлак матони олдилар ва уни ўртамизга ёздилар. Мен у матода чумолининг ўрмалаб юрганини кўриб турардим. Кейин расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ҳадис айта бошладилар. Айтавердилар, айтавердилар, кейин менга: «Бу матони йиғиб ол!», – дедилар. Мен уни йиғиб олдим. Шундан кейин у кишининг сўзларидан бир ҳарфни ҳам унутмайдиган бўлдим». Бу ҳадисни ривоят қилган киши ҳам, беҳисоб ҳадисларни бизга нақл қилган киши ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бўладилар.

Дунё аҳли дунё талабида бўлсалар, олийҳиммат кишилар Аллоҳ таборака ва таолонинг ҳузуридаги (жаннат) талабидалар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳаётларининг охирида йиғлаб, Эй воҳ! Сафаримиз узоқ, қўлимиздаги озуқамиз эса (қилган амалимиз) оз, – деганлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олти мингта ҳадис ривоят қилганлар ва яна сафари узоқ бўлиб, кам амал қилганларини шикоят қилмоқдалар.

(давоми бор)

Манба: IslamNuri.com

————————————————————–

Bismillahir rohmanir rohim

Hamdu sano Allohga xosdir. Biz u zotga hamd aytamiz, u zotdan yordam so‘raymiz va u zotga istig‘for aytamiz. O‘zimizning yomonlik- larimiz hamda amallarimizning yomonliklari- dan Allohdan panoh tilaymiz. Alloh kimni hidoyatlasa, uni kimsa yo‘ldan ozdirolmagay, kimni yo‘ldan ozdirsa, uni kimsa hidoyatga sololmagay.

Allohning yolg‘iz o‘zidan boshqa iloh yo‘q ekaniga guvohlik beraman, u zotning sherigi yo‘qdir. Muhammad sollallohu alayhi va sallam u zotning bandasi va rasuli ekaniga guvohlik beraman.

«Ey mo‘minlar, Allohdan haq-rost qo‘rqish bilan qo‘rqinglar va faqat musulmon bo‘lgan hollaringda dunyodan o‘tinglar!»

«Ey insonlar! Sizlarni bir jondan (Odamdan) yaratgan va undan juftini (Havvoni) vujudga keltirgan hamda u ikkovidan ko‘p erkak va ayollarni tarqatgan Parvardigoringizdan qo‘rqingiz! Yana oralaringizdagi savol-javoblarda o‘rtaga nomi solinadigan Allohdan qo‘rqingiz va qarindosh-urug‘laringiz (bilan ajralib ketishdan saqlaningiz)! Albatta Alloh ustingizda kuzatuvchi bo‘lgan zotdir»

«Ey mo‘minlar, Allohdan qo‘rqinglar, to‘g‘ri so‘zni so‘zlanglar! (Shunda Alloh) ishlaringizni o‘nglar va gunohlaringizni mag‘firat qilur. Kim Allohga va Uning payg‘ambariga itoat etsa, bas u ulug‘ baxtga erishibdi».

Ammo ba’d!

Eng to‘g‘ri so‘z Allohning kalomi, eng yaxshi yo‘l esa Muhammad sollallohu alayhi va sallamning yo‘llaridir. Eng yomon amal — to‘qima amallardir. Zero barcha to‘qima amallar bid’at va barcha bid’atlar zalolat, zalolat-larning hammasi do‘zaxdadir.

Birodarlar! Odamlarning o‘z oldilariga qo‘ygan maqsad va orzulari har xil. Nafaqat o‘sha maqsad va orzular, balki unga erishish uchun kerak bo‘ladigan himmatlari ham har xil. Ya’ni, insonlarning maqsadlari va unga erishishdagi himmatlari har xil. Ba’zi bir kishilar juda ham oliy maqsadlar va yuqori vazifalar haqida gapirishadi. Lekin ularning qilayotgan ishlari aytayotgan so‘zlariga to‘g‘ri kelmaydi. Ahli ilmlar bunday kishini orzuga aldangan deyishadi. Zero, orzu bilan maqsadga erishib bo‘lmaydi. Boshqa bir turli insonlar borki, ular gapirmaydilar. Lekin ularning qilayotgan ishlari ularning naqadar himmatli ekanlarini ko‘rsatadi. Agar ular Alloh yo‘lida biror ishga chaqirilsalar, hech ikkilanmasdan, sustkashlik qilmasdan va qiyinchiliklarga qaramasdan, labbay, deb keladilar.

Demak, insonlarning maqsadlari va o‘z oldilariga qo‘ygan vazifalari ham, shu maqsad va vazifalarga olib boradigan ularning himmatlari ham har xil.

Inson irodasining turli ko‘rinishlari

Quyidagi ikki kishining maqsad va himmatlarini solishtirib ko‘ring. Bir badaviy (sahroyi) arab, Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga yo‘lda yo‘liqib: «Ey Muhammad, Alloh senga bergan bu mol-dunyodan menga ham ber! Bu mol-dunyo na seniki va na otangniki», – dedi. Endi Rabiy’a Ibn Ka’b al-Aslamiyning himmatini tasavvur qiling. U yigitcha tunda Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga tahorat uchun suv olib keladi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam unga: «Istagan narsangni so‘ra!», – desalar, yigitcha: «Jannatda siz bilan birga bo‘lishni», – deydi. Jannat istagan qayerdayu, qiymatsiz narsalar istagan qayerda.

Bir kuni Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallamga g‘animatlar kelib qoldi. U kishi bu g‘animatni ahli supa va muhtojlar orasida tarqata boshladilar. Abu Hurayra bu voqeani kuzatib turardi. U kishi ham ahli supadan bo‘lib, yotgani joyi, kiygani kiyimi va yegani taomi yo‘q edi. Shunda Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam u kishining muhtoj ekanini bilib, shunday dedilar: «Ey Abu Hurayra, Odamlar kelib mendan bu g‘animatdan berishimni so‘rashayabdi. Sen ham so‘ramaysanmi?» Shunda u kishi:

— Ey Rasululloh! Men sizdan bitta narsa so‘rayman.

— Nimani?

— Alloh sizga bergan ilmdan menga ham o‘rgatishingizni.

— Boshqa narsa so‘rasangchi?!

— Istagim shu.

Ahli dunyo va nazari past odamlar doimo kiyim-kechak, yemak-ichmaklar ortidan yuradilar. Oliyhimmat kishilar esa faqat Allohning roziligini istaydilar. Abu Hurayra: «Men sizdan bitta narsa so‘rayman. Alloh sizga bergan ilmdan menga ham o‘rnatishingizni», – dedi. U Alloh taolo ahli ilmlarni yuqori martabalarga ko‘tarishini bilardi, biror kishi Alloh taologa ilm talab qilishdan ko‘ra afzalroq amal bilan yaqin bo‘la olmasligini bilardi.

Alloh taologa ilm bilan ibodat qilinadi va Uning tavhidi ham ilm bilan bo‘ladi. U zotning barcha aybu nuqsonlardan pok, ulug‘ ekani ilm bilan bilinadi. «Alloh sizlardan iymon keltirgan va ilm ato etilgan zotlarni (baland) daraja-martabalarga ko‘tarur». Jannat yo‘li ilm yo‘lidir. «Kim ilm istab bir yo‘lga tushsa, Alloh taolo u kishini jannat yo‘liga solib qo‘yadi».

Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadi: «Shunda Rasululloh sollallohu alayhi va sallam yelkamdagi bir bo‘lak matoni oldilar va uni o‘rtamizga yozdilar. Men u matoda chumolining o‘rmalab yurganini ko‘rib turardim. Keyin rasululloh sollallohu alayhi va sallam menga hadis ayta boshladilar. Aytaverdilar, aytaverdilar, keyin menga: «Bu matoni yig‘ib ol!», – dedilar. Men uni yig‘ib oldim. Shundan keyin u kishining so‘zlaridan bir harfni ham unutmaydigan bo‘ldim». Bu hadisni rivoyat qilgan kishi ham, behisob hadislarni bizga naql qilgan kishi ham Abu Hurayra roziyallohu anhu bo‘ladilar.

Dunyo ahli dunyo talabida bo‘lsalar, oliyhimmat kishilar Alloh taboraka va taoloning huzuridagi (jannat) talabidalar.

Abu Hurayra roziyallohu anhu hayotlarining oxirida yig‘lab, Ey voh! Safarimiz uzoq, qo‘limizdagi ozuqamiz esa (qilgan amalimiz) oz, – deganlar. U kishi Rasululloh sollallohu alayhi va sallamdan olti mingta hadis rivoyat qilganlar va yana safari uzoq bo‘lib, kam amal qilganlarini shikoyat qilmoqdalar.

(davomi bor)

Manba: IslamNuri.com

Devami

Bir garib salom (Бир ғариб салом)

БИР ҒАРИБ САЛОМ

Салом бераман
Тобора яқинлашиб келаётган ўлимга,
Худди биров солаётгандай кўнглимга,
Бошқа биров ғов бўлаётгандай йўлимга…
Салом бераман,
Ҳамманинг қисмати бўлган ўлимга…

Фойдаси йўқ дейдилар қўрқувнинг ажалга,
Ўлим келмайдику фақат қарига,
Ёки касалга.
Хотиржам қарайман, ўнгимга сўлимга,
Салом бераман,
Ҳаётнинг сўнгги хизмати..ўлимга…

Кимдир вафот этибди,
Ҳаммаси маълум.
Руҳи вужудидан учиб кетибди,
Инсонлар дейдилар ажал етибди,
Худди ташлагандай дор ипи бўйнимга,
Салом бераман,
Тақдирнинг бекати ..ўлимга…

Дунё ҳаётининг сирини билдим,
Аслида шу учун дунёга келдим,
Шамол каби турмасдан,
Йўлларда елдим…
Энди қайтадигандай асл уйимга,
Салом бераман,
Охират сироти..ўлимга…

Намоз НОРМЎМИН

08.12.2014

BIR G‘ARIB SALOM

Salom beraman
Tobora yaqinlashib kelayotgan o‘limga,
Xuddi birov solayotganday ko‘nglimga,
Boshqa birov g‘ov bo‘layotganday yo‘limga…
Salom beraman,
Hammaning qismati bo‘lgan o‘limga…

Foydasi yo‘q deydilar qo‘rquvning ajalga,
O‘lim kelmaydiku faqat qariga,
Yoki kasalga.
Xotirjam qarayman, o‘ngimga so‘limga,
Salom beraman,
Hayotning so‘nggi xizmati..o‘limga…

Kimdir vafot etibdi,
Hammasi ma’lum.
Ruhi vujudidan uchib ketibdi,
Insonlar deydilar ajal yetibdi,
Xuddi tashlaganday dor ipi bo‘ynimga,
Salom beraman,
Taqdirning bekati ..o‘limga…

Dunyo hayotining sirini bildim,
Aslida shu uchun dunyoga keldim,
Shamol kabi turmasdan,
Yo‘llarda yeldim…
Endi qaytadiganday asl uyimga,
Salom beraman,
Oxirat siroti..o‘limga…

Namoz NORMO‘MIN

08.12.2014

Devami

Qabriston manzaralari yoxud fuqarosiz qolgan vatan…(Kiril va Lotin harflarida)

ҚАБРИСТОН МАНЗАРАЛАРИ ЁХУД ФУҚАРОСИЗ ҚОЛГАН ВАТАН…

(Kiril va Lotin harflarida)

Бисмиллaҳир Роҳманир Роҳим

“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”

“Шубҳасиз, биз Аллоҳга оидмиз ва яна шубҳасиз Унинг ҳузурига қайтамиз” (Бақара сураси 156 оят)

Бундан икки ҳафта олдин, жамоатимиздаги дўстимиз доктор Олим Бейнинг муҳтарама оналари вафот этти. Жаноза намозига бордик биродарлар билан. 3 ҳафта олдин эса муҳтарама Ойдин Солиҳ хоним вафот этганда қабристонга боргандим. Ундан аввал эса тахминан уч ой олдин Истанбулдаги яқин суҳбатдошим, Қуръони Карим ҳофизи Ахмад Хўжа (ўзбекчаси домла) вафот этганида боргандим қабристонга..Ундан олдин эса..билмайман неча ой олдин…

Муҳожирликда қабр зиёрати ватандаги каби бўлмайди. Айниқса Оврупода, Америкада муҳожирликда юрганлар бундай зиёратдан деярли маҳрумлар. Ўзим Оврупода яшаган пайтимда бир икки мартагина жанозага қатнашганимни эслайман, холос..

Инсонлар Расулуллоҳ (сав)дан ақлли киши ким деб сўрашганида “Ўлимни унутмаган одам”, деб жавоб берганлар. Албатта, бир академик, профессор, машҳур ёзувчи ва ҳакоза кишилар ҳам ақлли кишилар ҳисобланади. Аммо ақллилар ичида энг ақллиси эса ҳеч шубҳасиз, ҳадиси шарифда айтилгани каби, ўлимнинг ҳақиқатини унутмаган ва ўлимдан кейин қиёмат куни қайта тирилиб Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб беришни унутмаган мўминлардир…

Қабристон зиёратидан мақсад ҳам аввало маҳумлар ҳаққига дуо қилиш ва ўлим ҳақиқатини эсга олишдир. Унутиш инсонга хос сифатдир, аммо ақлли кишилар ўлимни унутмайдилар…

Ўлимнинг ҳақиқати оддийдир. Ўлим ҳаётнинг зидди, яъни бу дунё ҳаётидан охират ҳаётига кўчиш…руҳнинг вужуди тарк қилиши…Вафот этганларнинг бу дунё билан алоқалари қолмайди, улар охират ҳаётининг йўлчиларига айланадилар..Марҳумлар баъзилар иддио қиладигани каби тирикларга ҳеч бир масалада ёрдам бера олмайдилар, уларнинг оғирини енгил қила олмайдилар…Шунинг учун Ислом динида марҳум ким, улуғ олим ёки тақволи мўмин, бўлишидан қатъий назар ундан тирикларнинг ёрдам сўраши хато, яъни ширк амали ҳисобланади. Тирикларнинг эса мўмин ва мўмина бўлиб яшаган марҳумлар ҳаққига дуо қилиб, эй Парвардигаро, шу марҳум (а)нинг гуноҳларини кечиришингни сўрайман, деб дуо қилишлари яхши амаллардан ҳисобланади…

…Ўша куни уч масжидда уч аёлнинг жаноза намози ўқилди. Уларнинг ҳар бирига алоҳида жаноза намози ўқилди. Намоздан кейин ҳар марҳуманинг яқинлари тобутларни елкаларига олиб қабристон тарафга юра бошладилар. Марҳума Ойдин опанинг қабри қабристоннинг чеккароғида бўлгани учун жамоат тобутни бир неча юз метр елкасидан қўймай кўтариб борди..Масофанинг узоқлиги марҳумага нисбатан эъзознинг буюклиги эди гўё…

Эй инсон, бу дунё келганингда дунё сени бағрига босишга тайёр туради, вафот этгангида эса, истиснолар мустасно, қабринг ҳам сенга қучоқ очиб туради. Дунё ҳаётининг ҳақиқатларидан бири шу эканда..

Марҳума Ойдин опа тупроққа берилар экан, Қуръон ҳофизлари Мулк сурасини тиловат қилдилар. Ривоятда айтилганига кўра, бу сура вафот этган мўмин ва мўминаларни қабр азобидан қўрийди…

Бошқа манзара эса яқинларининг кўз ёшлари, жамоатнинг ҳузуни эди. Чунки ўлим бир тарафли эмас, кўп тарафли айрилиқдир. Тупроққа берилаётган марҳума аёл халқ табобатининг устозларидан эди. Ким билади ўзи ҳозир ўлимга таслим бўлган опамиз қанча кишининг хасталиклардан шифо топиб, уларнинг умрларининг узайишига сабаб бўлганди…Кўз ёши тўкаётганлар орасида табиба шифо топишига ёрдам берган жуда кўп киши борлиги шубҳасизди..

Дафн маросими битиб, қабристондан ташқарига чиқар эканмиз, Туркиялик ёзувчи дўстим Фаруқ Кўса “Муҳаммад Солиҳ” чўкиб қолибди, деди. Ҳа дедим, унга жавобан “у киши фуқаросиз қолган ватан каби қайғу ичида эди..”

Фаруқ сўзимни яхши тушунмади. Мен унга Муҳаммад Солиҳнинг “Аёлнинг ватани эридир”, деган машҳур жумласи борлигини айтдим. Балки у бугун бу жумланинг ҳақиқатини англаб тургандир, дедим…

Ва яна шундай дедим: Фаруқ биласанми, қабристонда бугун яна қандай дуо қилдим. Эй бор Павардигаро, агар қисматимда шу бор бўлса, аввал мени, сўнгра хотинимни вафот эттир..

Фаруқ билан қисқа аёлларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида суҳбатлашдик. Ҳақиқатан ҳам агар эркаклар шоирнинг таъбири билан ватан бўлсак, аёлларимиз ҳақиқий фуқаролардир…Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотиндир, деб бекорга айтмаган ўзбеклар ахир…Ҳозиргина қўйган нарсани топа олмайди “ватанг” агар фуқароси” ёнида бўлмаса…Қани дейди тобора кўзи ўтмаслашиб бораётган “ватан” қани кўз ойнагим, ҳозиргина шу ерга қўйгандим…”Фуқаро” эса кўз ойнак “ватанга” тегишли бўлишига қарамай, уни дарров топиб беради…Хуллас, бечора “ватан” ҳақиқатан ҳам ҳувиллаб қолади севгили “фуқаро”уни тарк этганида…

Аҳмад Хўжанинг ҳам аёли аввал вафот этганди. Раҳматли холамиз яхши мўмина аёл эдилар. Хўжа билан суҳбатларимизда бот бот холани эсга олардик.

“У менга шундай дер эди”, дерди Аҳмад Хўжа ҳар гал хотини эсига тушганда кўз ёшлари ичида: “Хўжам агар сиз олдин вафот этсангиз мен орқангиздан кўп қийналмасам керак. Чунки мен ҳамма жойга сиғаман, ўзимизнинг уйимизга ҳам, болаларнинг уйига ҳам…Аммо аввал мен вафот этсам, сизга жуда қийин бўлади..Сиз ҳеч жойга сиғмай қоласиз мен ўлгандан кейин… ”.

Аёли вафот этганда эркак киши ёлғиз, ҳувиллаган уйда..нима ҳам қила оларди. Айниқса ёши етмиш ёки саксонни қоралаб қолган бўлса..

Муҳожирликда бир биродаримизнинг онасининг вафот хабари келганди. Таъзияга бордик. “Онажоним вафот эттилар” дея қаршилади кўз ёшлари билан биродаримиз бизни. Суҳбат давомида ҳеч кўз ёшлари тинмади дўстимизнинг…”Дадам учун ҳам йиғлаяпман деди у. Акам билан биз бу ёқдамиз. У ёқда дадам ёлғиз қолдилар. Энди ҳоллари нима бўлади?”.

Бир йигит Расулуллоҳ (сав) дан сўради: Эй Аллоҳнинг Расули, аввал кимга салом берай, отамгами, онамгами? “Онангга” дедилар. Кейинчи: Яна “Онангга” дедилар. Кейинчи: Яна “Онангга” дедилар. Тўртинчи марта сўраганида: “Отангга” дедилар…

Бошқа ҳадиси шарифда эса “Жаннат мўмина оналарнинг оёқларининг остидадир”, дейилгандир…

Ҳаётда қолганларга Аллоҳ ёрдам берсин!
Марҳумларни Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин! Омин!

Намоз НОРМЎМИН
29.11.2014

QABRISTON MANZARALARI YOXUD FUQAROSIZ QOLGAN VATAN…

Bismillahir Rohmanir Rohim

“Inna lillahi va inna ilayhi roji’un”
“Shubhasiz, biz Allohga oidmiz va yana shubhasiz Uning huzuriga qaytamiz” (Baqara surasi 156 oyat)

Bundan ikki hafta oldin, jamoatimizdagi do‘stimiz doktor Olim Beyning muhtarama onalari vafot etti. Janoza namoziga bordik birodarlar bilan. 3 hafta oldin esa muhtarama Oydin Solih xonim vafot etganda qabristonga borgandim. Undan avval esa taxminan uch oy oldin Istanbuldagi yaqin suhbatdoshim, Qur’oni Karim hofizi Axmad Xo‘ja (o‘zbekchasi domla) vafot etganida borgandim qabristonga..Undan oldin esa..bilmayman necha oy oldin…
Muhojirlikda qabr ziyorati vatandagi kabi bo‘lmaydi. Ayniqsa Ovrupoda, Amerikada muhojirlikda yurganlar bunday ziyoratdan deyarli mahrumlar. O‘zim Ovrupoda yashagan paytimda bir ikki martagina janozaga qatnashganimni eslayman, xolos..

Insonlar Rasululloh (sav)dan aqlli kishi kim deb so‘rashganida “O‘limni unutmagan odam”, deb javob berganlar. Albatta, bir akademik, professor, mashhur yozuvchi va hakoza kishilar ham aqlli kishilar hisoblanadi. Ammo aqllilar ichida eng aqllisi esa hech shubhasiz, hadisi sharifda aytilgani kabi, o‘limning haqiqatini unutmagan va o‘limdan keyin qiyomat kuni qayta tirilib Alloh taoloning huzurida hisob berishni unutmagan mo‘minlardir…
Qabriston ziyoratidan maqsad ham avvalo mahumlar haqqiga duo qilish va o‘lim haqiqatini esga olishdir. Unutish insonga xos sifatdir, ammo aqlli kishilar o‘limni unutmaydilar…
O‘limning haqiqati oddiydir. O‘lim hayotning ziddi, ya’ni bu dunyo hayotidan oxirat hayotiga ko‘chish…ruhning vujudi tark qilishi…Vafot etganlarning bu dunyo bilan aloqalari qolmaydi, ular oxirat hayotining yo‘lchilariga aylanadilar..Marhumlar ba’zilar iddio qiladigani kabi tiriklarga hech bir masalada yordam bera olmaydilar, ularning og‘irini yengil qila olmaydilar…Shuning uchun Islom dinida marhum kim, ulug‘ olim yoki taqvoli mo‘min, bo‘lishidan qat’iy nazar undan tiriklarning yordam so‘rashi xato, ya’ni shirk amali hisoblanadi. Tiriklarning esa mo‘min va mo‘mina bo‘lib yashagan marhumlar haqqiga duo qilib, ey Parvardigaro, shu marhum (a)ning gunohlarini kechirishingni so‘rayman, deb duo qilishlari yaxshi amallardan hisoblanadi…

…O‘sha kuni uch masjidda uch ayolning janoza namozi o‘qildi. Ularning har biriga alohida janoza namozi o‘qildi. Namozdan keyin har marhumaning yaqinlari tobutlarni yelkalariga olib qabriston tarafga yura boshladilar. Marhuma Oydin opaning qabri qabristonning chekkarog‘ida bo‘lgani uchun jamoat tobutni bir necha yuz metr yelkasidan qo‘ymay ko‘tarib bordi..Masofaning uzoqligi marhumaga nisbatan e’zozning buyukligi edi go‘yo…
Ey inson, bu dunyo kelganingda dunyo seni bag‘riga bosishga tayyor turadi, vafot etgangida esa, istisnolar mustasno, qabring ham senga quchoq ochib turadi. Dunyo hayotining haqiqatlaridan biri shu ekanda..

Marhuma Oydin opa tuproqqa berilar ekan, Qur’on hofizlari Mulk surasini tilovat qildilar. Rivoyatda aytilganiga ko‘ra, bu sura vafot etgan mo‘min va mo‘minalarni qabr azobidan qo‘riydi…

Boshqa manzara esa yaqinlarining ko‘z yoshlari, jamoatning huzuni edi. Chunki o‘lim bir tarafli emas, ko‘p tarafli ayriliqdir. Tuproqqa berilayotgan marhuma ayol xalq tabobatining ustozlaridan edi. Kim biladi o‘zi hozir o‘limga taslim bo‘lgan opamiz qancha kishining xastaliklardan shifo topib, ularning umrlarining uzayishiga sabab bo‘lgandi…Ko‘z yoshi to‘kayotganlar orasida tabiba shifo topishiga yordam bergan juda ko‘p kishi borligi shubhasizdi..

Dafn marosimi bitib, qabristondan tashqariga chiqar ekanmiz, Turkiyalik yozuvchi do‘stim Faruq Ko‘sa “Muhammad Solih” cho‘kib qolibdi, dedi. Ha dedim, unga javoban “u kishi fuqarosiz qolgan vatan kabi qayg‘u ichida edi..”
Faruq so‘zimni yaxshi tushunmadi. Men unga Muhammad Solihning “Ayolning vatani eridir”, degan mashhur jumlasi borligini aytdim. Balki u bugun bu jumlaning haqiqatini anglab turgandir, dedim…

Va yana shunday dedim: Faruq bilasanmi, qabristonda bugun yana qanday duo qildim. Ey bor Pavardigaro, agar qismatimda shu bor bo‘lsa, avval meni, so‘ngra xotinimni vafot ettir..
Faruq bilan qisqa ayollarimizning hayotimizdagi o‘rni haqida suhbatlashdik. Haqiqatan ham agar erkaklar shoirning ta’biri bilan vatan bo‘lsak, ayollarimiz haqiqiy fuqarolardir…Erni er qiladigan ham, qora yer qiladigan ham xotindir, deb bekorga aytmagan o‘zbeklar axir…Hozirgina qo‘ygan narsani topa olmaydi “vatang” agar fuqarosi” yonida bo‘lmasa…Qani deydi tobora ko‘zi o‘tmaslashib borayotgan “vatan” qani ko‘z oynagim, hozirgina shu yerga qo‘ygandim…”Fuqaro” esa ko‘z oynak “vatanga” tegishli bo‘lishiga qaramay, uni darrov topib beradi…Xullas, bechora “vatan” haqiqatan ham huvillab qoladi sevgili “fuqaro”uni tark etganida…

Ahmad Xo‘janing ham ayoli avval vafot etgandi. Rahmatli xolamiz yaxshi mo‘mina ayol edilar. Xo‘ja bilan suhbatlarimizda bot bot xolani esga olardik.
“U menga shunday der edi”, derdi Ahmad Xo‘ja har gal xotini esiga tushganda ko‘z yoshlari ichida: “Xo‘jam agar siz oldin vafot etsangiz men orqangizdan ko‘p qiynalmasam kerak. Chunki men hamma joyga sig‘aman, o‘zimizning uyimizga ham, bolalarning uyiga ham…Ammo avval men vafot etsam, sizga juda qiyin bo‘ladi..Siz hech joyga sig‘may qolasiz men o‘lgandan keyin… ”.

Ayoli vafot etganda erkak kishi yolg‘iz, huvillagan uyda..nima ham qila olardi. Ayniqsa yoshi yetmish yoki saksonni qoralab qolgan bo‘lsa..

Muhojirlikda bir birodarimizning onasining vafot xabari kelgandi. Ta’ziyaga bordik. “Onajonim vafot ettilar” deya qarshiladi ko‘z yoshlari bilan birodarimiz bizni. Suhbat davomida hech ko‘z yoshlari tinmadi do‘stimizning…”Dadam uchun ham yig‘layapman dedi u. Akam bilan biz bu yoqdamiz. U yoqda dadam yolg‘iz qoldilar. Endi hollari nima bo‘ladi?”.

Bir yigit Rasululloh (sav) dan so‘radi: Ey Allohning Rasuli, avval kimga salom beray, otamgami, onamgami? “Onangga” dedilar. Keyinchi: Yana “Onangga” dedilar. Keyinchi: Yana “Onangga” dedilar. To‘rtinchi marta so‘raganida: “Otangga” dedilar…
Boshqa hadisi sharifda esa “Jannat mo‘mina onalarning oyoqlarining ostidadir”, deyilgandir…

Hayotda qolganlarga Alloh yordam bersin!

Marhumlarni Alloh rahmat qilgan bo‘lsin! Omin!

Namoz NORMO‘MIN
29.11.2014

Devami

Namoz Normo‘min; «Erdo‘g‘onning tanqidchilarini xolis bo‘lishga va insof qilishga chaqiraman»

 

Намоз Нормўмин; «Эрдўғоннинг танқидчиларини холис бўлишга ва инсоф қилишга чақираман»

Бугунги кунда Туркия давлати ва бу давлат раҳбари Тоййиб Эрдўғоннинг сиёсати дунё сиёсатининг марказий ўринларидан бирини эгаллаб турибди. Бу маънода Туркиянинг ва унинг раҳбарларининг сиёсати ҳақида турли баҳс мунозаралар бўлмоқда.

Мен бу фикрларга муносабатимни ушбу суҳбатда билдирдим. Истаганлар албатта бу масалада ва менинг фикрларим ҳақида ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Намоз НОРМЎМИН

23.11.2014


https://www.facebook.com/namoz.normumin

 

Namoz Normo‘min; «Erdo‘g‘onning tanqidchilarini xolis bo‘lishga va insof qilishga chaqiraman»
Bugungi kunda Turkiya davlati va bu davlat rahbari Toyyib Erdo‘g‘onning siyosati dunyo siyosatining markaziy o‘rinlaridan birini egallab turibdi. Bu ma’noda Turkiyaning va uning rahbarlarining siyosati haqida turli bahs munozaralar bo‘lmoqda.

Men bu fikrlarga munosabatimni ushbu suhbatda bildirdim. Istaganlar albatta bu masalada va mening fikrlarim haqida o‘z fikrlarini bildirishlari mumkin.

Namoz NORMO‘MIN

23.11.2014

https://www.facebook.com/namoz.normumin

 

Devami

Мусулмонлар ижтимоий ташкилий ишларда фаоллашиши зарур (Musulmonlar ijtimoiy tashkiliy ishlarda faollashishi zarur)

Афғонистонда давлат раислигига (прежидентликка) икки номзодни ўзаро келишувга АҚШ мажбур қилди. Бир пайтлар Ироқнинг шимолида курдларнинг раҳбарларини ҳам америка келишувга мажбурлаганди. хуллас номи мусулмон бу раҳбарлар Аллоҳ ризоси учун ўзаро келишув қандай бўлиши ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслар. Нега шундай? Икки сабаби бор бунинг:

Биринчидан, мусулмонлар яшаётган давлатлар бевосита ёки билвосита ғарб давлатлари тарафидан истило қилинган (босиб олинган). Иккинчиси эса мусулмонлар ижтимоий сиёсий ишлардан бехабар, ташкилий ишларни қандай амалга ошириш масаласида тажрибалари етарли эмас…

Мусулмонлар ўлароқ ташкилий ишларни ва ўзаро иттифоқни қандай йўлга қўйшимиз кераклигини ўрганишим керак…

Намоз НОРМЎМИН
22.09.2014

Musulmonlar ijtimoiy tashkiliy ishlarda faollashishi zarur

Afg‘onistonda davlat raisligiga (prejidentlikka) ikki nomzodni o‘zaro kelishuvga AQSh majbur qildi. Bir paytlar Iroqning shimolida kurdlarning rahbarlarini ham amerika kelishuvga majburlagandi. xullas nomi musulmon bu rahbarlar Alloh rizosi uchun o‘zaro kelishuv qanday bo‘lishi haqida tasavvurga ham ega emaslar. Nega shunday? Ikki sababi bor buning:

Birinchidan, musulmonlar yashayotgan davlatlar bevosita yoki bilvosita g‘arb davlatlari tarafidan istilo qilingan (bosib olingan). Ikkinchisi esa musulmonlar ijtimoiy siyosiy ishlardan bexabar, tashkiliy ishlarni qanday amalga oshirish masalasida tajribalari yetarli emas…
Musulmonlar o‘laroq tashkiliy ishlarni va o‘zaro ittifoqni qanday yo‘lga qo‘yshimiz kerakligini o‘rganishim kerak…
Namoz NORMO‘MIN
22.09.2014

Devami

Ўзбекистон мустақиллиги: Ким эдигу ким бўлдик (O‘zbekiston mustaqilligi: Kim edigu kim bo‘ldik…)

Ўзбекистонда мустақилликка эришилгач, диний ақидаларни ва ананаларни тиклашга кўп ҳаракат қилиб қелинмоқда.

Истиқлол даврида Ислом динига юксак эътибор берилиб, эски масжидлар қайта таъмирланиб, янгилари қурилиб очилмоқда.

Совет даврига нисбатан ҳажга йўлланган зиёратчиларниг сони анчайин кўпайган бўлса ҳам, бироқ мамлакат аҳоли сони нуқтаи назаридан ўзбек ҳаж зиёратчиларининг сони ҳали ҳам кам.

Шўролар даврида динга бўлган муносабат ва мустақиллик йиллари ўзбекистонлик мусулмонлар эришган ютуқлар ҳақида кўп фикру мулоҳазалар билдирилмоқда.

Муҳожиротда истиқомат қилаётган “Туркистонликлар ҳалқаро ҳамкорлик жамияти”нинг асосчиси ва исломий маърифатчи Намоз Нормўминга кўра, “Ўзбекистон мустақил давлат бўлиши биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Чунки бир миллатнинг ўзининг давлатга эга бўлиши ўз қадриятларини қуриқлийдиган воситага айланишини англатади”.

Шу билан бирга Намоз Нормўмин диний жиҳатдан рўй берган катта ўзгаришларни эслатади. “Ўзбекистонда уч мингдан кўпроқ масжид очилган…намозхонларнинг сони ташқарда юрган одамларни хисобламайдиган ҳолда беш миллионга яқин”.

Бу ўзгаришларда ҳукуматнинг роли қандай эди? Намоз Нормўминга кўра, “Ўзбекистонда ҳукумат, давлат деганда , афсуски, бу бир кишининг иродаси, тушунчаси билан ифодаланади. Ислом Каримов – атесит ва коммунист, шунинг учун у Ислом ва мусулмонларга коммунистларча муносабат билдиради”.

Айни дамда Ўзбекистон ичида мусулмонларга катта тазийқлар ўтказилаётир, дейди Намоз Нормўмин. Лекин шу қийинчилликларга қарамасдан, Совет даврига нисбатан ҳозир Ўзбекистонда ҳам, Марказий Осиёда ҳам исломий тарафга жуда катта туб ўзгаришлар бўляпти, деди маърифатчи. Масжидларнинг, диний мактабларнинг сони ўсиб боряпти.

“Ўзбекистон мусулмонлари даҳрий Совет тузумида нимага эришган эдилару-мустақиллик даврида нималарга эга бўлишди”, – деган савол ҳозирда кўп такрорланмоқда. “Аввалги замонлар яхши эди, мустақиллик ўзи нима берди?”, – сўралган саволга жавобан масжидларда имомлар эришилган ютуқларни бирма-бир йиғилган намозхонларга эслатмоқдалар. “Жума намозлари эса ўтмишдаги партия мажлисларини эслатади” деган кўпгина шикоятлар янграмоқда. Бугунги кунда дин арбоблари давлат сиёсати билан мутлақ ҳамфикр деб ўйлайди Намоз Нормўмин. “Байрамларда Ислом Каримов ёнида турган муфтият раҳбарларини сарой уламолари деб айтиш мумкин. Муфтийларнинг, имомларнинг фаолияти ҳукумат томонидан ҳар томонлама назорат қилинади ва у ердаги фаолиятнинг қандай олиб боришини ҳукумат белгилайди. Улар мустақил фаолият олиб боролмайдилар”.

Баъзи кузатувчиларнинг айтишларича, Ўзбекистонда дин фақат насиҳат бериш ва дуо қилишга бориб тақалади. Намоз Нормўминга кўра, жамиятда эркинлик йўқлиги, ҳамда дин жамоат ишларидан ажратилгани сабаб ўзбек уламоларининг ижтимоий ҳаётда роли сезилмайди.

Дунёда Ислом дини таназзулга учраётгани хақида кўп ёзишади айниқса Ғарб матбуотида. Ироқ, Сурия , умуман Яқин Шарқда қонли ҳодисалар рўй бериб, Ислом дини номидан қанчаю қанча бегуноҳ одамлар ИШИД каби гуруҳлар қўлидан қатл этилмоқда. Ислом динида жиддий инқироз вужудга келмоқда деган қарашлар ҳам тарқалмоқда. Исломий маърифатчи Намоз Нормўминнинг айтишича, “динда инқироз юз бермоқда деб гапириб бўлмайди, чунки дин мукаммал. Динни ислоҳ қилиб бўлмайди, динда камчилик бўлмайди, камчилик мусулмонларнинг ўзида”.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/institutional/2014/09/140903_namoz_normumin_independence_5.shtml

O‘zbekiston mustaqilligi: Kim edigu kim bo‘ldik…

O‘zbekistonda mustaqillikka erishilgach, diniy aqidalarni va ananalarni tiklashga ko‘p harakat qilib qelinmoqda.
Istiqlol davrida Islom diniga yuksak e’tibor berilib, eski masjidlar qayta ta’mirlanib, yangilari qurilib ochilmoqda.

Sovet davriga nisbatan hajga yo‘llangan ziyoratchilarnig soni anchayin ko‘paygan bo‘lsa ham, biroq mamlakat aholi soni nuqtai nazaridan o‘zbek haj ziyoratchilarining soni hali ham kam.
Sho‘rolar davrida dinga bo‘lgan munosabat va mustaqillik yillari o‘zbekistonlik musulmonlar erishgan yutuqlar haqida ko‘p fikru mulohazalar bildirilmoqda.
Muhojirotda istiqomat qilayotgan “Turkistonliklar halqaro hamkorlik jamiyati”ning asoschisi va islomiy ma’rifatchi Namoz Normo‘minga ko‘ra, “O‘zbekiston mustaqil davlat bo‘lishi biz uchun juda katta ahamiyatga ega. Chunki bir millatning o‘zining davlatga ega bo‘lishi o‘z qadriyatlarini quriqliydigan vositaga aylanishini anglatadi”.
Shu bilan birga Namoz Normo‘min diniy jihatdan ro‘y bergan katta o‘zgarishlarni eslatadi. “O‘zbekistonda uch mingdan ko‘proq masjid ochilgan…namozxonlarning soni tashqarda yurgan odamlarni xisoblamaydigan holda besh millionga yaqin”.
Bu o‘zgarishlarda hukumatning roli qanday edi? Namoz Normo‘minga ko‘ra, “O‘zbekistonda hukumat, davlat deganda , afsuski, bu bir kishining irodasi, tushunchasi bilan ifodalanadi. Islom Karimov – atesit va kommunist, shuning uchun u Islom va musulmonlarga kommunistlarcha munosabat bildiradi”.
Ayni damda O‘zbekiston ichida musulmonlarga katta taziyqlar o‘tkazilayotir, deydi Namoz Normo‘min. Lekin shu qiyinchilliklarga qaramasdan, Sovet davriga nisbatan hozir O‘zbekistonda ham, Markaziy Osiyoda ham islomiy tarafga juda katta tub o‘zgarishlar bo‘lyapti, dedi ma’rifatchi. Masjidlarning, diniy maktablarning soni o‘sib boryapti.
“O‘zbekiston musulmonlari dahriy Sovet tuzumida nimaga erishgan edilaru-mustaqillik davrida nimalarga ega bo‘lishdi”, – degan savol hozirda ko‘p takrorlanmoqda. “Avvalgi zamonlar yaxshi edi, mustaqillik o‘zi nima berdi?”, – so‘ralgan savolga javoban masjidlarda imomlar erishilgan yutuqlarni birma-bir yig‘ilgan namozxonlarga eslatmoqdalar. “Juma namozlari esa o‘tmishdagi partiya majlislarini eslatadi” degan ko‘pgina shikoyatlar yangramoqda. Bugungi kunda din arboblari davlat siyosati bilan mutlaq hamfikr deb o‘ylaydi Namoz Normo‘min. “Bayramlarda Islom Karimov yonida turgan muftiyat rahbarlarini saroy ulamolari deb aytish mumkin. Muftiylarning, imomlarning faoliyati hukumat tomonidan har tomonlama nazorat qilinadi va u yerdagi faoliyatning qanday olib borishini hukumat belgilaydi. Ular mustaqil faoliyat olib borolmaydilar”.
Ba’zi kuzatuvchilarning aytishlaricha, O‘zbekistonda din faqat nasihat berish va duo qilishga borib taqaladi. Namoz Normo‘minga ko‘ra, jamiyatda erkinlik yo‘qligi, hamda din jamoat ishlaridan ajratilgani sabab o‘zbek ulamolarining ijtimoiy hayotda roli sezilmaydi.
Dunyoda Islom dini tanazzulga uchrayotgani xaqida ko‘p yozishadi ayniqsa G‘arb matbuotida. Iroq, Suriya , umuman Yaqin Sharqda qonli hodisalar ro‘y berib, Islom dini nomidan qanchayu qancha begunoh odamlar IShID kabi guruhlar qo‘lidan qatl etilmoqda. Islom dinida jiddiy inqiroz vujudga kelmoqda degan qarashlar ham tarqalmoqda. Islomiy ma’rifatchi Namoz Normo‘minning aytishicha, “dinda inqiroz yuz bermoqda deb gapirib bo‘lmaydi, chunki din mukammal. Dinni isloh qilib bo‘lmaydi, dinda kamchilik bo‘lmaydi, kamchilik musulmonlarning o‘zida”.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/institutional/2014/09/140903_namoz_normumin_independence_5.shtml

Devami

Ўзбекистон Мустақиллиги: Натижалар ва Муаммолар (O‘zbekiston Mustaqilligi: Natijalar va Muammolar)

“Ақлли кишилар самолару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар” (Оли имрон сураси 191 оят)

 1 Сентябрда Ўзбекистонда давлат мутақиллигининг 23 йиллиги нишонланади. Ўзбек халқи Ислом ва Турк дунёсининг энг танилган вакилларидан биридир. Фақат Имом Бухорий ва Имом Тирмизийларнинг бу ватаннинг фарзандлари эканлигини айтиш Ўзбекистонни таърифлаш учун кифоя қилади.

Совет Иттифоқининг тарқалиб кетиши натижасида мустақилликка эришган Ўзбекистон бугун ҳам фақат Ўрта Осиё ёки тарихий номи Туркистоннинг эмас, балки бутун Марказий Осиё  минтақасининг энг муҳим давлатлардан биридир. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин бу мамлакатда кечаётган ижтимоий ва сиёсий жараёнлар ҳақида Халқаро Туркистонликлар жамияти Раиси ўринбосари Доктор Намоз Нормўмин билан суҳбатлашдик.

Савол: Ватанингизнинг мустақиллиги арафасида кўнглингиздан нималар кечмоқда?

Жавоб: Ватанимизда мустақиллик кунининг нишонланаши арафасида ҳам севинч ҳамда қайғу ичидаман. Бундан хурсандман, чунки шаклини қабул қилмасамда бир мустақил давлатимиз бор. Масалан, Шарқий Туркистонлик биродарларимиз бўлган Уйғурларнинг ҳозирча ўз мустақил давлатлари йўқ. Бу сабабдан Хитой ҳукумати уйғурларни ассимилация (манқуртларштириш) сиёсатини олиб бормоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг ўз халқига қилаётган зулми Хитойникидан қолишмаётган бўлсада, биз ўзбеклар энг камида Русларнинг манқуртларштириш сиёсатидан қутулдик. Айни пайтда қайғу ичидаман, чунки Ўзбекистоннинг яқин келажаги жуда катта таҳлика остидадир. Бугун халқимиз ва давлатимиз тарихида даҳшатли из қолдирадиган Ислом Каримов режими ниҳоясига етмоқда. Аммо эртага халқимиз ва давлатимизнинг бошига нималар келишини билиш у ёқда турсин, афсуски тахмин ҳам қила олмаймиз….

Савол: Сиз Ўзбекистон мустақилликка қандай эришганини ўз кўзингиз билан кўргансиз. У кунларни қисқа ҳикоя қила оласизми?

 Жавоб: Мустақиллик жараёни Михаил Горбачевнинг “Қайта қуриш ва ошкоралик” номли сиёсати билан бошланганди. Бу сиёсий жараён аслида Совет режимининг ошкораликка чидай олмаслигини кўрсатди. Натижада жамият ва давлат ҳаётида ҳамма нарса аралаш қуралаш бўлиб кетди. “Қайта қуришнинг” нималигини ҳеч ким билмасада, “Ошкоралик” ўз натижаларини кўрсата бошлади. Аввал Болтиқбўйи Республиклари ўз мустақиллигини талаб қилдилар. Горбачев у ерга танкларни юборасада, вазиятни ўзгартира олмади. Кейин тарихга кўмилиб кетаётган Совет Комунист партияси раҳбарлари давлат тўнтариши қилиб, Горбачевни тахтдан ағдармоқчи бўлишди. Улар ГКЧП номида бир режимни эълон қилдилар ва Горбачевни Қримда қамоққа олдилар. Шундан кейин бошқа халқлар ўз мустақиллигини талаб қила бошладилар. Фақат Ўрта Осиёнинг комунист раҳбарлари, масалан Ислом Каримов ўз халқининг мустақиллигига мутлақо қарши эди. Бу аҳвол кулгули манзараларга ҳам саҳна бўлганди. Совет Иттифоқи Олий Кенгаши тарқалиб кетишига қарамай, Ўрта Осиёлик депутатлар Олий Кенгаш залидан чиқишни истамадилар. Борис Ельцин танк устига чиқиб, Михаил Горбачевни ГКЧП қамоғидан қутқаргандан кейин, ГКЧП ни қўллаб қувватлаган Ўрта Осиё раҳбарлари ўз давлатларининг мустақиллигини эълон қилдилар. Улар бу ишни мустақилликни истаганлари учун эмас, ҳокимиятга қайта келган Горбачевнинг ўзларини жазолашларидан қўрқанидан амалга оширдилар…

Савол: Мустақиллик Ўзбекистонга нима берди сизнингча?

Жавоб: Мустақилликнинг мутлақ натижаси бизнинг 150 йиллик Рус истилосидан кейин ўз давлатимизга эга бўлишимиз бўлди. Мен мухолиф сиёсатчи сифатида бир халқ учун ўз мустақил давлатига эга бўлишининг қандай маънога келишини яхши тушунаман. Давлат муқаддас эмас, асос ҳам эмас, аммо ҳар бир миллат учун ўз мавжудлигини қўришининг бир воситасидир. Биз ўз мустақиллигимизни йўқотгандан кейин миллий ўзлигимиз, тарихимиз, ёзувимиз ва ҳатто динимиздан  ҳам айрилиб қолдик. Энди эса мустақил давлат бўлгандан кейин бу қадриятларни қайта қўлга кирита бошладик…

Савол: Ўзбекларнинг миллат сифатида асосий хусусиятлари нималардан иборат?

Жавоб: Ўзбеклар сабрли, атрофларида бўлаётган воқеаларга, айниқса ижтимоий сиёсий жараёнларга бироз бефарқ, аммо ўз дардларига, оилаларига жуда боғланган, меҳнати қилишни севадиган инсонлардир. Биз бир асрлик тарихимизда Русларинг таъсирида қолдик. Руслар бизга “Биз сизларнинг катта оғаларингизмиз, сизнинг ҳаёт ҳақида тафаккур юритишга эҳтиёжингиз йўқ, у бизнинг ишимиз, сиз бизнинг айтганимизни қилинг, сизга шу етар”, дер эдилар. Улар бизни колхоз дейилган совет қамоқхонларига ташладилар. У пайтлар Туркия каби қариндош давлатда бўлаётган воқеалар у ёқда турсин, қўшни вилоятдаги воқеалардан ҳам хабарсиз эдик. Аммо энди вазият ўзгариб бормоқда. Ислом Каримов режимининг даҳшатли зулмарига қарамай, инсонларимиз ўзларининг ҳақиқий кимлиги бўлган Исломий шахсиятларига эришиб бормоқдалар…

Савол: 23 йиллик мустақиллик даврида Ўзбеклар ичида дунёга танилган шахсиятлар, сиёсий ёки диний ташкилотлар ўртага чиқдими?

Жавоб: Шахслар сифатида уч кишининг исмини айтишим мумкин: Ислом Каримов, дунёнинг энг шафқатсиз диктаторларидан биридир. Равшан Эрматов, ФИФА нинг энг яхши футбол ҳакамларидан биридир, Алишер Усмонов таниқли футбол клуби “Арсенал”нинг хужайинларидан ва тахминан 25 милиярд доллар бойлиги билан эски Советлар Иттифоқи ҳудудининг энг бой кишисидир.

“Ташкилот” сифатида эса Амерканинг машҳур Гуантенамо ёки Абу Ғариб қамоқхоналаридан қолишмайдиган ва хусусан диний мухолифлар даҳшатли қийноққа солинаётган, қайноқ сувда ва шунга ўхшаш усуллар билан ўлдирилаётган мамлакат шимолидаги “Жаслиқ” қамоқхонасини ва Афғонистон ва Покистондаги жангларда қатнашаётган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини айтишим мумкин…

Савол: Сиз Ўзбекистондаги режимнинг диктаторлик тузуми эканлигини айтдингиз. Мустақиллик эълон қилингандан кейин ўз лавозимидан воз кечмай келаётган Президент Ислом Каримовнинг шахсияти ҳақида нималар дейиишингиз мумкин? 

Жавоб: Исломда Каримов аввало атеист ва коммунист инсондир. Ашаддий даражада ҳокимиятни севадиган, кибрли, шафқатсиз айни пайтда маккор бир сиёсатчидир. Унинг бу сифатларини шахсий ҳаётида ҳам, мусулмонларга қарши ўтказаётган зулм сиёсатида ҳам кўришимиз мумкин. Каримовнинг фикрича ундан бошқа ҳеч ким Ўзбекистонни бошқара олмайди, бошқариши унинг ақлига ҳам сиғмайди. У бу нуқтаи назарини ҳаммага нисбатан шафқатсиз сиёсати билан исботлашга уриниб келмоқда. Аввало унинг бу сиёсатини ўз оила аъзларига қарши амалларида кўрдик. Яқинда унинг қизи Гулнора Каримова “отам бизга итларга муносабат қилгандек муносабат қилмоқда” деди. Аввал ҳам Гулнора отасини совет диктатори Иосиф Сталинга ўхшатганди. Шунинигдек. Каримов ўз ҳукумати аъзоларига, яъни вазирларга, ҳокимларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлади. Истаса уларни уради, истаса сўкади, истаса истеъфога чиқради. Шунинг учун ҳам ҳукуматдагилар Каримовдан озроқ ҳақорат кўришни ўзлари учун бир шараф деб биладилар. Нақадар аянчли бир маназара бу, шундай эмасми? Бундай сиёсати билан Каримов атрофига қўрқув тарқатишни истайди. Шунинг учун хам ҳеч ким унга итоатсизлик қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўра олмайди. Ислом Каримов сиёсий ва диний мухолифларига нисбатан ҳам ниҳоятда шафқатсиздир. Бу мухолифлардан мингларча киши ўлдирилди, қамоққа ташланди ёки сургунга юборилди.

Бу даҳшатли сиёсати билан Ислом Каримов Ўзбекистонда бир қўрқув императорлигига асос солди. Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонда нафақат мухолифатнинг, балки бирор кишининг овози чиқмайди. Ҳамма ўз бурчагига яшириниб, ўз жонини қутқариш дардидадир…

Савол: Каримовни маккор сиёсатчи ҳам дедингиз?

Жавоб: Бу билан шуни айтмоқчиман: Ўзбекистон президенти ўзининг баъзи ҳамкасб диктаторларга ўхшаган ахмоқ одам эмасдир. Мен Каримовнинг Ўзбекистонда ва дунёда бўлаётган воқеаларни жиддий кузатиб боришига ишонаман. Масалан, Америкалик бир сиёсатчи Ўзбекистонда келганида ўз давлатинининг демократик эканлигини айтиб мақтанади. Каримов унинг кўзларига тикилиб, Ўзбекистон ҳам конституцияга кўра демократик давлат, дейди. Америкалик сиёсатчи Каримовнинг қатъий нигоҳига бардош бера олмай, нигоҳини бошқа томонга қаратади… Яъни, Ислом Каримов бугунги дунё тузумида эркинликлар эмас, кучли давлатларнинг ўзаро ваҳший рақобати устун эканлигини жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам у 2005 йилда АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий базасини ёпиб қўйди. Шарқий Европа ва эски Совет Иттифоқи ҳудудларида рангли инқилоблар (аслида булар Американинг манфаатига хизмат қиладиган давлат тўнтаришлари эди) қилган Жорж Сорос фондини ва ҳозир Туркияда яширин давлат тўнтаришини амалга оширишда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулан жамоатларини Ўзбекистондан ўз вақтида қувганди. Худди шундай Каримов Ўрта Осиё минтақасида АҚШ, Хитой ва Русия ўртасида бораётган геополитик ўйиннинг энг машҳур ўйинчиларидан биридир. Баъзан телевизор экранларидаги ҳужжатли фильмларда йиртқич ҳайвонлар ўз овларини парча парча қилишаётганида, овдан бир парча олиб қочадиган тулкининг ҳийласини кўрсатишади…Ислом Каримовнинг буюк давлатларнинг сиёсатида қатнашиши мана шу тулкининг ҳолига ўхшайди. У бу сиёсати билан бу давлатлар раҳбарларига шундай демоқчи бўлади: Сиз бизнинг ички ишларимизга аралашманг, аммо мен сиздан ўз ҳаққимни олишни албатта биламан…

Савол: Яъни, Ислом Каримов ташқи сиёсатда ўз давлатининг манфаатларини ҳимоя қилмоқда дейишимиз мумкинми?

Жавоб: Ташқаридан қараганда шундай бўлиб кўриниши мумкин, албатта. Аммо унутмаслик керакки, Ўзбекистон Президенти давлат дейилганда аввало ўз шахсий ҳокимиятини тушунади. Унинг маккорлигининг асосий жиҳати ҳам шундан иборатдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий жихатдан имконлари даражасидаги тараққиётга эриша олмаяпти. Сиз бунга шонмаслигингиз мумкин аммо янада ишонинг: Биз 23 йилдир мустақил давлатмиз, аммо бу давлатнинг бюджети нимадан иборат, миқдори қанча ҳеч ким билмайди. Яъни, давлатимиз пулни қаердан топаяпти ва қаерга сарфлаяпти, бу бизда давлат сиридир ва бу сирга Президент ва унинг яқин атрофидагиларидан бошқа ҳеч ким воқиф эмас.  Ўзбекистон жуда катта табиий бойликларга, унумли тупроққа ва етарли ишчи кучига эгадир. Аммо миллий даромаднинг киши бошига тўғри келадиган миқдори 1700 доллардир. Бу рақам масалан, ўз фуқароларига озгина бўлсада иқтисодий эркинликлар берган қўшни Қозоғистонда 10 000 доллардан кўпроқдир. Ўзбекистон эса зулм ва порахўрлик ботқоғига ботган, иқтисоди инқирозга учраган вазиятда қолмоқда. Шунинг учун ҳам Каримов усулига кўра жамиятида “тинчлик ва сиёсий барқарорлик” ўрнатилган Ўзбекистоннинг энг камида 5 миллион фуқароси мустақиллик йилларида бошқа давлатларга қочиб кетишга мажбур бўлдилар…

Савол: Давлатнинг иқтисод ва саноат соҳаларига сармоя қўйиши ҳақида нима дейиш мумкин?

Жавоб: Мустақилликдан кейин Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда автомобиль заводи ишга туширилди. Ҳозирги кунда бу ишга Американинг ГМ ширкати ҳам шерик бўлди. Бир йилда 150000 яқин автомобил ишлаб чиқарилмоқда. Бу автомобиллар Ўзбекистоннинг ўзида ва ташқи давлатларда сотилмоқда. Тошкент ва Самарқанд орасида тез юрар поездларнинг сафари йўлга қўйилди. Бундан бошқа ҳам иқтисодий ва саноат сармоялари амалга оширилган бўлиши мумкин. Аммо зулм ва коррупция режими мамлакатимизда иқтисодий тараққиётга ва ташқи сармоянинг кириб келишига тўсиқлик қилмоқда…

Савол: Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаёт ҳақидаги фикрларингизни айтсангиз. Кундалик ҳаётда ўзбеклар нима ишлар қилишади?

Жавоб: Совет даврининг ўз мафкураси, тузуми ва ахлоқий қадриятлари бор эди. Коммунист режимнинг инқирози туфайли бу қадриятлар ҳам йўқ бўлиб кетди. Мустақилликнинг илк йилларида мустақилликнинг ўзидан мафкура ясашга уринилди. “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деган шиор ўртага ташланди. Аммо бу сохта шиор амалий ҳаётда ўз ўрнини топа олмади. Совет режимининг инқирози билан бирга Ўзбекистоннинг иқтисоди ҳам инқирозга учраганди. Инсонлар кундалик ҳаётларини таъминлаш учун моддий имкониятлар ва иш топиш дардига тушгандилар. Ўзбекистон Комунистик партияси ўз номини Халқ Демократик партияси, дея ўзгартирди. Аммо ҳукуматнинг сиёсати ўзбек халқининг манфаатларига мос эмасди. Мана шундай вазиятда мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг фикрлари ва амаллари кўрина бошлади. Менимча бу аслида мозор иқтисодиётидир. Чунки капиталистик иқтисод шакли ҳақиқатдан ҳам инсон маънавиятини йўққа чиқаради. Мана шундай давлат зулми, коррупция, иқтисодий бўҳрон ва чорасизлик инсонларимизни турли йўлларга бошламоқда. Давлат идорасида ишлайдиганлар пора олмасдан иш қилмайдилар. Порахўрликни давлат идораларида иш топишда ҳам, касалхоналарда даволанишда ҳам, олий мактабларда ўқишда ҳам ва ҳатто ҳажга бориш учун рўйхатга ёзилишда ҳам кўриш мумкиндир. Қоганларини ўзингиз тасаввур қилиб кўрингга…Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси чуқур инқироз ичидадир. Инсонлар пул ва иш топиш дардига мубтало бўлганлар. Эркинликлар йўқ қилинган ва ҳар қандай тадбиркорликка тўсиқ қўйилган бундай муҳитда жамиятда ёлғон, талон тарож, порахўрлик, кучлиларнинг заифларни эзиши каби ҳолатлар афсуски бугунги Ўзбекистонда одатий ҳолга айланган…

Савол: Ўзбек сиёсий ва диний мухолифатининг аҳволи ҳақида нима дейишингиз мумкин?

Жавоб: Сиёсий мухолифат Каримов режими тарафидан тамоман тор мор қилинган. Бу режим зулмидан қочиб, жонини қутқарган бир неча сиёсатчи чет давлатларда яшамоқда. Аммо уларнинг овози Ўзбекистонга етиб бормаяпти. Исломий мухолифат мамлакат ичида ҳам, ташқарасида ҳам янада кўпроқ таъсир кучига эга. Ўзбекистонда масжидлар ва имомларнинг фаолияти давлат тарафидан қаттиқ назорат қилинади. Болаларнинг масжидларга кириши, жамаотчилик жойларида муслималарнинг ҳижобда юришлари, диний жамоатларнинг эркин фаолиятлари таъқиқланган. Кейинги пайтларда бундай фаолиятларда айбланиб қамлаётган мусулмонларнинг сони тобора ортиб бормоқда…

Савол: Ўзбекистон мусулмонлари ва Туркия мусулмонлари орасида Ислом динини тушуниш ва яшашда қандай фарқлиликлар бор?

 Жавоб: Туркияда тасаввуф ва тариқотларга эргашиш ва мусулмонларнинг сиёсий уринишлари янада кўпроқ сезилади. Ўзбекистонда эса Ҳизбут таҳрир, Таблиғ жамоати ва Салафий гуруҳлар янада фаолдирлар. Туркия мусулмонлари фуқаровий жамиятга иштирок этишга, бир бирларини тушинишга ва сиёсий фаоликка эътибор берадилар. Биздаги мусулмон жамоатлар эса ҳар ким ўзи билганини ўқиш ва амалга ошириш билан машғулдир…

Савол: Ўзбекистоннинг яқин келажаги ҳақида қандай фикрдасиз?

 Жавоб: Суҳбатнинг муқаддимасида айтганим каби, Ўзбекистонда Ислом Каримов даври тугаб бормоқда. Аммо янги даврда нималар бўлиши ҳақида гапириш эса деярли имконсиздир. Бу мавзуда аввал шуни айтмоқчиман: бизда ҳукуматнинг тинч йўл билан алмашиш тажрибаси ҳали синаб кўрилган йўқ. Ҳақиқат шундан иборатки, мамлакатимизда ҳукумат Каримовнинг вафотидан кейин алмашади. Аммо Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий инқироз ва Русиянинг аралашуви натижасида энг қўрқинч манзара, яъни сиёсий бўҳрон ва жамиятда тўс тўполонлар чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Русия Украинадаги каби эски Совет республикаларида аввал сиёсий инқироз, кейин эса тўп тўполонлар чиқариш йўли билан ўз мақсадига эришишни ва бу мамлакатларни қайта қўлга киритишни режалаштирмоқда..

Савол: Бундай таҳликали вазиятда ҳокимият алмашувининг энг яхши йўли қандай бўлиши керак, деб ўйлайсиз?

 Жавоб: Мен Каримов давридан кейин ҳокимиятга келадиган Давлат Раҳбарининг, бу ким бўлишидан қатъий назар, жамият ва давлатда сиёсий барқарорликни сақлаб қолиши тарафдориман. Юқорида айтганим каби, агар мамлакатимизда ҳокимият пораканда бўлиб,  сиёсий бўҳрон ва ур тўполонлар майдонга келадиган бўлса, бу жанжалларни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмайди. Бундай вазиятда Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини қайта ташкил қиладиган сиёсий кучлар ва тажриба йўқдир. Бу эса жамиятда миллий ва диний қарама қаршиликларнинг бошланишини билдиради. Шунинг учун ҳам давлат ҳокимиятини оёқда тутиб туриш ҳаётий аҳамиятга эгадир. Ва янги ҳукумат халқ интизор бўлиб кутаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириши керак. Сталиндан кейин Хрушчев, Брежневдан кейин Горбачев жамиятда илиқликни ўрнатган эдилар. Яъни, давлат ва жамият ҳаётини ислоҳ қилиш учун инсонларга эркинликлар бериш билан бирга сиёсий барқарорлик ва ижтимоий тинчликка ҳам эҳтиёж бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда Ислом Каримов давридан кейин марказий ва маҳаллий ҳукумат органларининг оёқда туришига ва жамиятда ислоҳотларни ўтказишга эҳтиёж бўлади…   

Савол: Сизнинг идеалингиздаги ижтимоий тузумни таъриф қилсангиз?

 Жавоб: Биз мустақилликнинг илк бир икки йилида эркинлик ва демократия тажрибасини яшаб кўрдик. Аммо бироз оз муддатдан кейин воқеалар бошқа тус ола бошлади. Тожикистонда фуқаролар уруши ва Қирғизистонда миллий низолар майдонга келди. Бу фожеаларда ўн мингларча кишилар ҳалок бўлдилар. Бу тажрибалар бизнинг минтақамизда ғарбдаги дунёвий (секуляризм) қоидаларига асосланган жамиятлар ва давлат тузуми қуришнинг имконсизлигини ҳам кўрсатди. Бу масалада Туркиянинг ҳам аччиқ тажрибаларини ҳисобга олишимиз керак бўлади. Туркия бугунларга келиш учун изтиробли даврларни, такрор ва такрор давлат тўнтаришларини бошидан ўтказди. Бундай салбий сиёсий тажрибаларни такрорлашимизнинг бизга фойдаси йўқ, деб ўйлайман.

Ўрта Осиё ёки Туркистон аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардир. Шунинг учун ҳам жамиятда инсонларга мусбат ҳақ ва ҳуқуқлар, эркинликлар берилиши билан бирга Исломий қадриятларга ҳам эътибор бериб, янги бир жамият ва давлат шаклини майдонга келтиришимиз лозим бўлади. Яъни, менинг идеалимдаги жамият ва давлат тузуми аввало мусулмонларнинг ўз қадриятларига ва қолверса инсониятнинг бу соҳалардаги мусбат тажрибаларида ўрин олган шахсий эркинликларга, фуқаровий жамият қоидаларига, қонун ва ҳуқуқнинг устуворлигига, сиёсий муроса қонунларига ҳамда ижтимоий тинчликка асосланиши керак.      

“Turkistan-Der” Xabar Markazi

Доктор Намоз Нормўмин ҳақида қисқа маълумот

1957 йилда имом Тирмизийнинг ватани бўлган Тирмиз шаҳрига яқин бир қишлоқда туғилди. 1980 йилда Тошкент Тиббиёт Институтини битиргандан кейин, жарроҳ бўлиб ишлади. 1990 йилларда аввал Ўзбекстон мустақиллигининг тарафдори, кейин эса Каримов режимининг мухолифи сифатида сиёсий курашда иштирок этди. 1993 йилда мухолифатга қарши тазйиқлар натижасида ватанини тарк этди ва Туркияга келди. Муҳожирлик йилларида сиёсий фаолиятини давом эттириш билан бирга Ислом дини ва Турк дунёсининг тарихи ҳақида тадқиқотлар олиб борди, бу мавзуларда мақолалар ва китоблар ёзди. Туркистон мусулмонлари хорижда ташкил қилган халқаро жамиятнинг асосчилардан бири бўлган Доктор Намоз Нормўмин Ўзбек тили билан бирга турк, рус, норвег тилларида, ўрта даражада араб ва инглиз тилларида гаплашади олади. Оилали ва уч фарзанди бор.

31.08.2014 йил.

 

“Aqlli kishilar samolaru yerning yaratilishi haqida fikr yuritadilar” (Oli imron surasi 191 oyat)

1 Sentyabrda O‘zbekistonda davlat mutaqilligining 23 yilligi nishonlanadi. O‘zbek xalqi Islom va Turk dunyosining eng tanilgan vakillaridan biridir. Faqat Imom Buxoriy va Imom Tirmiziylarning bu vatanning farzandlari ekanligini aytish O‘zbekistonni ta’riflash uchun kifoya qiladi.

Sovet Ittifoqining tarqalib ketishi natijasida mustaqillikka erishgan O‘zbekiston bugun ham faqat O‘rta Osiyo yoki tarixiy nomi Turkistonning emas, balki butun Markaziy Osiyo mintaqasining eng muhim davlatlardan biridir. O‘zbekiston mustaqil bo‘lgandan keyin bu mamlakatda kechayotgan ijtimoiy va siyosiy jarayonlar haqida Xalqaro Turkistonliklar jamiyati Raisi o‘rinbosari Doktor Namoz Normo‘min bilan suhbatlashdik.

Savol: Vataningizning mustaqilligi arafasida ko‘nglingizdan nimalar kechmoqda?

Javob: Vatanimizda mustaqillik kunining nishonlanashi arafasida ham sevinch hamda qayg‘u ichidaman. Bundan xursandman, chunki shaklini qabul qilmasamda bir mustaqil davlatimiz bor. Masalan, Sharqiy Turkistonlik birodarlarimiz bo‘lgan Uyg‘urlarning hozircha o‘z mustaqil davlatlari yo‘q. Bu sababdan Xitoy hukumati uyg‘urlarni assimilatsiya (manqurtlarshtirish) siyosatini olib bormoqda. O‘zbekiston hukumatining o‘z xalqiga qilayotgan zulmi Xitoynikidan qolishmayotgan bo‘lsada, biz o‘zbeklar eng kamida Ruslarning manqurtlarshtirish siyosatidan qutuldik. Ayni paytda qayg‘u ichidaman, chunki O‘zbekistonning yaqin kelajagi juda katta tahlika ostidadir. Bugun xalqimiz va davlatimiz tarixida dahshatli iz qoldiradigan Islom Karimov rejimi nihoyasiga yetmoqda. Ammo ertaga xalqimiz va davlatimizning boshiga nimalar kelishini bilish u yoqda tursin, afsuski taxmin ham qila olmaymiz….

Savol: Siz O‘zbekiston mustaqillikka qanday erishganini o‘z ko‘zingiz bilan ko‘rgansiz. U kunlarni qisqa hikoya qila olasizmi?

Javob: Mustaqillik jarayoni Mixail Gorbachevning “Qayta qurish va oshkoralik” nomli siyosati bilan boshlangandi. Bu siyosiy jarayon aslida Sovet rejimining oshkoralikka chiday olmasligini ko‘rsatdi. Natijada jamiyat va davlat hayotida hamma narsa aralash quralash bo‘lib ketdi. “Qayta qurishning” nimaligini hech kim bilmasada, “Oshkoralik” o‘z natijalarini ko‘rsata boshladi. Avval Boltiqbo‘yi Respubliklari o‘z mustaqilligini talab qildilar. Gorbachev u yerga tanklarni yuborasada, vaziyatni o‘zgartira olmadi. Keyin tarixga ko‘milib ketayotgan Sovet Komunist partiyasi rahbarlari davlat to‘ntarishi qilib, Gorbachevni taxtdan ag‘darmoqchi bo‘lishdi. Ular GKChP nomida bir rejimni e’lon qildilar va Gorbachevni Qrimda qamoqqa oldilar. Shundan keyin boshqa xalqlar o‘z mustaqilligini talab qila boshladilar. Faqat O‘rta Osiyoning komunist rahbarlari, masalan Islom Karimov o‘z xalqining mustaqilligiga mutlaqo qarshi edi. Bu ahvol kulguli manzaralarga ham sahna bo‘lgandi. Sovet Ittifoqi Oliy Kengashi tarqalib ketishiga qaramay, O‘rta Osiyolik deputatlar Oliy Kengash zalidan chiqishni istamadilar. Boris Yelsin tank ustiga chiqib, Mixail Gorbachevni GKChP qamog‘idan qutqargandan keyin, GKChP ni qo‘llab quvvatlagan O‘rta Osiyo rahbarlari o‘z davlatlarining mustaqilligini e’lon qildilar. Ular bu ishni mustaqillikni istaganlari uchun emas, hokimiyatga qayta kelgan Gorbachevning o‘zlarini jazolashlaridan qo‘rqanidan amalga oshirdilar…

Savol: Mustaqillik O‘zbekistonga nima berdi sizningcha?

Javob: Mustaqillikning mutlaq natijasi bizning 150 yillik Rus istilosidan keyin o‘z davlatimizga ega bo‘lishimiz bo‘ldi. Men muxolif siyosatchi sifatida bir xalq uchun o‘z mustaqil davlatiga ega bo‘lishining qanday ma’noga kelishini yaxshi tushunaman. Davlat muqaddas emas, asos ham emas, ammo har bir millat uchun o‘z mavjudligini qo‘rishining bir vositasidir. Biz o‘z mustaqilligimizni yo‘qotgandan keyin milliy o‘zligimiz, tariximiz, yozuvimiz va hatto dinimizdan ham ayrilib qoldik. Endi esa mustaqil davlat bo‘lgandan keyin bu qadriyatlarni qayta qo‘lga kirita boshladik…

Savol: O‘zbeklarning millat sifatida asosiy xususiyatlari nimalardan iborat?

Javob: O‘zbeklar sabrli, atroflarida bo‘layotgan voqealarga, ayniqsa ijtimoiy siyosiy jarayonlarga biroz befarq, ammo o‘z dardlariga, oilalariga juda bog‘langan, mehnati qilishni sevadigan insonlardir. Biz bir asrlik tariximizda Ruslaring ta’sirida qoldik. Ruslar bizga “Biz sizlarning katta og‘alaringizmiz, sizning hayot haqida tafakkur yuritishga ehtiyojingiz yo‘q, u bizning ishimiz, siz bizning aytganimizni qiling, sizga shu yetar”, der edilar. Ular bizni kolxoz deyilgan sovet qamoqxonlariga tashladilar. U paytlar Turkiya kabi qarindosh davlatda bo‘layotgan voqealar u yoqda tursin, qo‘shni viloyatdagi voqealardan ham xabarsiz edik. Ammo endi vaziyat o‘zgarib bormoqda. Islom Karimov rejimining dahshatli zulmariga qaramay, insonlarimiz o‘zlarining haqiqiy kimligi bo‘lgan Islomiy shaxsiyatlariga erishib bormoqdalar…

Savol: 23 yillik mustaqillik davrida O‘zbeklar ichida dunyoga tanilgan shaxsiyatlar, siyosiy yoki diniy tashkilotlar o‘rtaga chiqdimi?

Javob: Shaxslar sifatida uch kishining ismini aytishim mumkin: Islom Karimov, dunyoning eng shafqatsiz diktatorlaridan biridir. Ravshan Ermatov, FIFA ning eng yaxshi futbol hakamlaridan biridir, Alisher Usmonov taniqli futbol klubi “Arsenal”ning xujayinlaridan va taxminan 25 miliyard dollar boyligi bilan eski Sovetlar Ittifoqi hududining eng boy kishisidir.

“Tashkilot” sifatida esa Amerkaning mashhur Guantenamo yoki Abu G‘arib qamoqxonalaridan qolishmaydigan va xususan diniy muxoliflar dahshatli qiynoqqa solinayotgan, qaynoq suvda va shunga o‘xshash usullar bilan o‘ldirilayotgan mamlakat shimolidagi “Jasliq” qamoqxonasini va Afg‘oniston va Pokistondagi janglarda qatnashayotgan O‘zbekiston Islomiy Harakatini aytishim mumkin…

Savol: Siz O‘zbekistondagi rejimning diktatorlik tuzumi ekanligini aytdingiz. Mustaqillik e’lon qilingandan keyin o‘z lavozimidan voz kechmay kelayotgan Prezident Islom Karimovning shaxsiyati haqida nimalar deyiishingiz mumkin?

Javob: Islomda Karimov avvalo ateist va kommunist insondir. Ashaddiy darajada hokimiyatni sevadigan, kibrli, shafqatsiz ayni paytda makkor bir siyosatchidir. Uning bu sifatlarini shaxsiy hayotida ham, musulmonlarga qarshi o‘tkazayotgan zulm siyosatida ham ko‘rishimiz mumkin. Karimovning fikricha undan boshqa hech kim O‘zbekistonni boshqara olmaydi, boshqarishi uning aqliga ham sig‘maydi. U bu nuqtai nazarini hammaga nisbatan shafqatsiz siyosati bilan isbotlashga urinib kelmoqda. Avvalo uning bu siyosatini o‘z oila a’zlariga qarshi amallarida ko‘rdik. Yaqinda uning qizi Gulnora Karimova “otam bizga itlarga munosabat qilgandek munosabat qilmoqda” dedi. Avval ham Gulnora otasini sovet diktatori Iosif Stalinga o‘xshatgandi. Shuninigdek. Karimov o‘z hukumati a’zolariga, ya’ni vazirlarga, hokimlarga nisbatan shafqatsiz munosabatda bo‘ladi. Istasa ularni uradi, istasa so‘kadi, istasa iste’foga chiqradi. Shuning uchun ham hukumatdagilar Karimovdan ozroq haqorat ko‘rishni o‘zlari uchun bir sharaf deb biladilar. Naqadar ayanchli bir manazara bu, shunday emasmi? Bunday siyosati bilan Karimov atrofiga qo‘rquv tarqatishni istaydi. Shuning uchun xam hech kim unga itoatsizlik qilish haqida o‘ylab ham ko‘ra olmaydi. Islom Karimov siyosiy va diniy muxoliflariga nisbatan ham nihoyatda shafqatsizdir. Bu muxoliflardan minglarcha kishi o‘ldirildi, qamoqqa tashlandi yoki surgunga yuborildi.

Bu dahshatli siyosati bilan Islom Karimov O‘zbekistonda bir qo‘rquv imperatorligiga asos soldi. Shuning uchun ham bugun O‘zbekistonda nafaqat muxolifatning, balki biror kishining ovozi chiqmaydi. Hamma o‘z burchagiga yashirinib, o‘z jonini qutqarish dardidadir…

Savol: Karimovni makkor siyosatchi ham dedingiz?

Javob: Bu bilan shuni aytmoqchiman: O‘zbekiston prezidenti o‘zining ba’zi hamkasb diktatorlarga o‘xshagan axmoq odam emasdir. Men Karimovning O‘zbekistonda va dunyoda bo‘layotgan voqealarni jiddiy kuzatib borishiga ishonaman. Masalan, Amerikalik bir siyosatchi O‘zbekistonda kelganida o‘z davlatinining demokratik ekanligini aytib maqtanadi. Karimov uning ko‘zlariga tikilib, O‘zbekiston ham konstitutsiyaga ko‘ra demokratik davlat, deydi. Amerikalik siyosatchi Karimovning qat’iy nigohiga bardosh bera olmay, nigohini boshqa tomonga qaratadi… Ya’ni, Islom Karimov bugungi dunyo tuzumida erkinliklar emas, kuchli davlatlarning o‘zaro vahshiy raqobati ustun ekanligini juda yaxshi biladi. Shuning uchun ham u 2005 yilda AQShning O‘zbekistondagi harbiy bazasini yopib qo‘ydi. Sharqiy Yevropa va eski Sovet Ittifoqi hududlarida rangli inqiloblar (aslida bular Amerikaning manfaatiga xizmat qiladigan davlat to‘ntarishlari edi) qilgan Jorj Soros fondini va hozir Turkiyada yashirin davlat to‘ntarishini amalga oshirishda ayblanayotgan Fathulloh Gulan jamoatlarini O‘zbekistondan o‘z vaqtida quvgandi. Xuddi shunday Karimov O‘rta Osiyo mintaqasida AQSh, Xitoy va Rusiya o‘rtasida borayotgan geopolitik o‘yinning eng mashhur o‘yinchilaridan biridir. Ba’zan televizor ekranlaridagi hujjatli filmlarda yirtqich hayvonlar o‘z ovlarini parcha parcha qilishayotganida, ovdan bir parcha olib qochadigan tulkining hiylasini ko‘rsatishadi…Islom Karimovning buyuk davlatlarning siyosatida qatnashishi mana shu tulkining holiga o‘xshaydi. U bu siyosati bilan bu davlatlar rahbarlariga shunday demoqchi bo‘ladi: Siz bizning ichki ishlarimizga aralashmang, ammo men sizdan o‘z haqqimni olishni albatta bilaman…

Savol: Ya’ni, Islom Karimov tashqi siyosatda o‘z davlatining manfaatlarini himoya qilmoqda deyishimiz mumkinmi?

Javob: Tashqaridan qaraganda shunday bo‘lib ko‘rinishi mumkin, albatta. Ammo unutmaslik kerakki, O‘zbekiston Prezidenti davlat deyilganda avvalo o‘z shaxsiy hokimiyatini tushunadi. Uning makkorligining asosiy jihati ham shundan iboratdir. Shuning uchun ham O‘zbekiston iqtisodiy va ijtimoiy jixatdan imkonlari darajasidagi taraqqiyotga erisha olmayapti. Siz bunga shonmasligingiz mumkin ammo yanada ishoning: Biz 23 yildir mustaqil davlatmiz, ammo bu davlatning byudjeti nimadan iborat, miqdori qancha hech kim bilmaydi. Ya’ni, davlatimiz pulni qayerdan topayapti va qayerga sarflayapti, bu bizda davlat siridir va bu sirga Prezident va uning yaqin atrofidagilaridan boshqa hech kim voqif emas. O‘zbekiston juda katta tabiiy boyliklarga, unumli tuproqqa va yetarli ishchi kuchiga egadir. Ammo milliy daromadning kishi boshiga to‘g‘ri keladigan miqdori 1700 dollardir. Bu raqam masalan, o‘z fuqarolariga ozgina bo‘lsada iqtisodiy erkinliklar bergan qo‘shni Qozog‘istonda 10 000 dollardan ko‘proqdir. O‘zbekiston esa zulm va poraxo‘rlik botqog‘iga botgan, iqtisodi inqirozga uchragan vaziyatda qolmoqda. Shuning uchun ham Karimov usuliga ko‘ra jamiyatida “tinchlik va siyosiy barqarorlik” o‘rnatilgan O‘zbekistonning eng kamida 5 million fuqarosi mustaqillik yillarida boshqa davlatlarga qochib ketishga majbur bo‘ldilar…

Savol: Davlatning iqtisod va sanoat sohalariga sarmoya qo‘yishi haqida nima deyish mumkin?

Javob: Mustaqillikdan keyin O‘zbekistonda Janubiy Koreya bilan hamkorlikda avtomobil zavodi ishga tushirildi. Hozirgi kunda bu ishga Amerikaning GM shirkati ham sherik bo‘ldi. Bir yilda 150000 yaqin avtomobil ishlab chiqarilmoqda. Bu avtomobillar O‘zbekistonning o‘zida va tashqi davlatlarda sotilmoqda. Toshkent va Samarqand orasida tez yurar poyezdlarning safari yo‘lga qo‘yildi. Bundan boshqa ham iqtisodiy va sanoat sarmoyalari amalga oshirilgan bo‘lishi mumkin. Ammo zulm va korrupsiya rejimi mamlakatimizda iqtisodiy taraqqiyotga va tashqi sarmoyaning kirib kelishiga to‘siqlik qilmoqda…

Savol: O‘zbekistondagi ijtimoiy hayot haqidagi fikrlaringizni aytsangiz. Kundalik hayotda o‘zbeklar nima ishlar qilishadi?

Javob: Sovet davrining o‘z mafkurasi, tuzumi va axloqiy qadriyatlari bor edi. Kommunist rejimning inqirozi tufayli bu qadriyatlar ham yo‘q bo‘lib ketdi. Mustaqillikning ilk yillarida mustaqillikning o‘zidan mafkura yasashga urinildi. “O‘zbekiston kelajagi buyuk davlat” degan shior o‘rtaga tashlandi. Ammo bu soxta shior amaliy hayotda o‘z o‘rnini topa olmadi. Sovet rejimining inqirozi bilan birga O‘zbekistonning iqtisodi ham inqirozga uchragandi. Insonlar kundalik hayotlarini ta’minlash uchun moddiy imkoniyatlar va ish topish dardiga tushgandilar. O‘zbekiston Komunistik partiyasi o‘z nomini Xalq Demokratik partiyasi, deya o‘zgartirdi. Ammo hukumatning siyosati o‘zbek xalqining manfaatlariga mos emasdi. Mana shunday vaziyatda mamlakatimizda bozor iqtisodiyotining fikrlari va amallari ko‘rina boshladi. Menimcha bu aslida mozor iqtisodiyotidir. Chunki kapitalistik iqtisod shakli haqiqatdan ham inson ma’naviyatini yo‘qqa chiqaradi. Mana shunday davlat zulmi, korrupsiya, iqtisodiy bo‘hron va chorasizlik insonlarimizni turli yo‘llarga boshlamoqda. Davlat idorasida ishlaydiganlar pora olmasdan ish qilmaydilar. Poraxo‘rlikni davlat idoralarida ish topishda ham, kasalxonalarda davolanishda ham, oliy maktablarda o‘qishda ham va hatto hajga borish uchun ro‘yxatga yozilishda ham ko‘rish mumkindir. Qoganlarini o‘zingiz tasavvur qilib ko‘ringga…Ta’lim va sog‘liqni saqlash sohasi chuqur inqiroz ichidadir. Insonlar pul va ish topish dardiga mubtalo bo‘lganlar. Erkinliklar yo‘q qilingan va har qanday tadbirkorlikka to‘siq qo‘yilgan bunday muhitda jamiyatda yolg‘on, talon taroj, poraxo‘rlik, kuchlilarning zaiflarni ezishi kabi holatlar afsuski bugungi O‘zbekistonda odatiy holga aylangan…

Savol: O‘zbek siyosiy va diniy muxolifatining ahvoli haqida nima deyishingiz mumkin?

Javob: Siyosiy muxolifat Karimov rejimi tarafidan tamoman tor mor qilingan. Bu rejim zulmidan qochib, jonini qutqargan bir necha siyosatchi chet davlatlarda yashamoqda. Ammo ularning ovozi O‘zbekistonga yetib bormayapti. Islomiy muxolifat mamlakat ichida ham, tashqarasida ham yanada ko‘proq ta’sir kuchiga ega. O‘zbekistonda masjidlar va imomlarning faoliyati davlat tarafidan qattiq nazorat qilinadi. Bolalarning masjidlarga kirishi, jamaotchilik joylarida muslimalarning hijobda yurishlari, diniy jamoatlarning erkin faoliyatlari ta’qiqlangan. Keyingi paytlarda bunday faoliyatlarda ayblanib qamlayotgan musulmonlarning soni tobora ortib bormoqda…

Savol: O‘zbekiston musulmonlari va Turkiya musulmonlari orasida Islom dinini tushunish va yashashda qanday farqliliklar bor?

Javob: Turkiyada tasavvuf va tariqotlarga ergashish va musulmonlarning siyosiy urinishlari yanada ko‘proq seziladi. O‘zbekistonda esa Hizbut tahrir, Tablig‘ jamoati va Salafiy guruhlar yanada faoldirlar. Turkiya musulmonlari fuqaroviy jamiyatga ishtirok etishga, bir birlarini tushinishga va siyosiy faolikka e’tibor beradilar. Bizdagi musulmon jamoatlar esa har kim o‘zi bilganini o‘qish va amalga oshirish bilan mashg‘uldir…

Savol: O‘zbekistonning yaqin kelajagi haqida qanday fikrdasiz?

Javob: Suhbatning muqaddimasida aytganim kabi, O‘zbekistonda Islom Karimov davri tugab bormoqda. Ammo yangi davrda nimalar bo‘lishi haqida gapirish esa deyarli imkonsizdir. Bu mavzuda avval shuni aytmoqchiman: bizda hukumatning tinch yo‘l bilan almashish tajribasi hali sinab ko‘rilgan yo‘q. Haqiqat shundan iboratki, mamlakatimizda hukumat Karimovning vafotidan keyin almashadi. Ammo O‘zbekistondagi siyosiy va iqtisodiy inqiroz va Rusiyaning aralashuvi natijasida eng qo‘rqinch manzara, ya’ni siyosiy bo‘hron va jamiyatda to‘s to‘polonlar chiqish ehtimoli ham yo‘q emas. Rusiya Ukrainadagi kabi eski Sovet respublikalarida avval siyosiy inqiroz, keyin esa to‘p to‘polonlar chiqarish yo‘li bilan o‘z maqsadiga erishishni va bu mamlakatlarni qayta qo‘lga kiritishni rejalashtirmoqda..

Savol: Bunday tahlikali vaziyatda hokimiyat almashuvining eng yaxshi yo‘li qanday bo‘lishi kerak, deb o‘ylaysiz?

Javob: Men Karimov davridan keyin hokimiyatga keladigan Davlat Rahbarining, bu kim bo‘lishidan qat’iy nazar, jamiyat va davlatda siyosiy barqarorlikni saqlab qolishi tarafdoriman. Yuqorida aytganim kabi, agar mamlakatimizda hokimiyat porakanda bo‘lib, siyosiy bo‘hron va ur to‘polonlar maydonga keladigan bo‘lsa, bu janjallarni to‘xtatib qolishning imkoni bo‘lmaydi. Bunday vaziyatda O‘zbekistonda davlat hokimiyatini qayta tashkil qiladigan siyosiy kuchlar va tajriba yo‘qdir. Bu esa jamiyatda milliy va diniy qarama qarshiliklarning boshlanishini bildiradi. Shuning uchun ham davlat hokimiyatini oyoqda tutib turish hayotiy ahamiyatga egadir. Va yangi hukumat xalq intizor bo‘lib kutayotgan siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy islohotlarni amalga oshirishi kerak. Stalindan keyin Xrushchev, Brejnevdan keyin Gorbachev jamiyatda iliqlikni o‘rnatgan edilar. Ya’ni, davlat va jamiyat hayotini isloh qilish uchun insonlarga erkinliklar berish bilan birga siyosiy barqarorlik va ijtimoiy tinchlikka ham ehtiyoj bor. Shuning uchun ham O‘zbekistonda Islom Karimov davridan keyin markaziy va mahalliy hukumat organlarining oyoqda turishiga va jamiyatda islohotlarni o‘tkazishga ehtiyoj bo‘ladi…

Savol: Sizning idealingizdagi ijtimoiy tuzumni ta’rif qilsangiz?

Javob: Biz mustaqillikning ilk bir ikki yilida erkinlik va demokratiya tajribasini yashab ko‘rdik. Ammo biroz oz muddatdan keyin voqealar boshqa tus ola boshladi. Tojikistonda fuqarolar urushi va Qirg‘izistonda milliy nizolar maydonga keldi. Bu fojealarda o‘n minglarcha kishilar halok bo‘ldilar. Bu tajribalar bizning mintaqamizda g‘arbdagi dunyoviy (sekulyarizm) qoidalariga asoslangan jamiyatlar va davlat tuzumi qurishning imkonsizligini ham ko‘rsatdi. Bu masalada Turkiyaning ham achchiq tajribalarini hisobga olishimiz kerak bo‘ladi. Turkiya bugunlarga kelish uchun iztirobli davrlarni, takror va takror davlat to‘ntarishlarini boshidan o‘tkazdi. Bunday salbiy siyosiy tajribalarni takrorlashimizning bizga foydasi yo‘q, deb o‘ylayman.

O‘rta Osiyo yoki Turkiston aholisining asosiy qismi musulmonlardir. Shuning uchun ham jamiyatda insonlarga musbat haq va huquqlar, erkinliklar berilishi bilan birga Islomiy qadriyatlarga ham e’tibor berib, yangi bir jamiyat va davlat shaklini maydonga keltirishimiz lozim bo‘ladi. Ya’ni, mening idealimdagi jamiyat va davlat tuzumi avvalo musulmonlarning o‘z qadriyatlariga va qolversa insoniyatning bu sohalardagi musbat tajribalarida o‘rin olgan shaxsiy erkinliklarga, fuqaroviy jamiyat qoidalariga, qonun va huquqning ustuvorligiga, siyosiy murosa qonunlariga hamda ijtimoiy tinchlikka asoslanishi kerak.

Doktor Namoz Normo‘min haqida qisqa ma’lumot

1957 yilda imom Tirmiziyning vatani bo‘lgan Tirmiz shahriga yaqin bir qishloqda tug‘ildi. 1980 yilda Toshkent Tibbiyot Institutini bitirgandan keyin, jarroh bo‘lib ishladi. 1990 yillarda avval O‘zbekston mustaqilligining tarafdori, keyin esa Karimov rejimining muxolifi sifatida siyosiy kurashda ishtirok etdi. 1993 yilda muxolifatga qarshi tazyiqlar natijasida vatanini tark etdi va Turkiyaga keldi. Muhojirlik yillarida siyosiy faoliyatini davom ettirish bilan birga Islom dini va Turk dunyosining tarixi haqida tadqiqotlar olib bordi, bu mavzularda maqolalar va kitoblar yozdi. Turkiston musulmonlari xorijda tashkil qilgan xalqaro jamiyatning asoschilardan biri bo‘lgan Doktor Namoz Normo‘min O‘zbek tili bilan birga turk, rus, norveg tillarida, o‘rta darajada arab va ingliz tillarida gaplashadi oladi. Oilali va uch farzandi bor.

31.08.2014 yil.

Devami